Ҳотам

Ўтган қадим замонда, қуёш чиқар томонда бир камбағал одам яшаган экан. Унинг Ҳотам деган  ёшли ўғли бор экан. Камбағал ўлгандан кейин унинг хотини ўғли Ҳотамни боқолмай Дадабой деган камбағалга топширибди. Дадабой ҳам Ҳотамни боқолмай бозорга олиб бориб, Жалол деган бойга давоми…

Уч ёлғонда қирқ ёлғон

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан…Қадим замонда бир подшо бор экан, унинг бўйи етган қизи бор экан. Подшо қизини эрга давоми…

Ямоқчи билан Шоғариб

Бор экан-да йўқ экан, оч экан-да тўқ экан. Бир замонда Валихон деган бир подшо бор экан. Унинг шаҳрида Холдор деган ямоқчи ҳам бор экан. Подшо: “Мен мамлакатда адолат ўрнатайин, юрт-елни кезайин, фуқароларнинг гап-сўзини эшитайин. Қани, улар нималарни орзу қилар экан, шунга давоми…

Қозининг макри

Бир подшо бор экан. Одамлар орасида хасислик билан ном чиқарган экан. Унинг бир ўғли бор экан. У отасига қараганда бирмунча саховатли экан. Бир кун шаҳзода бир бечора одамга озроқ олтин ҳадя қилибди. Буни подшо билиб қолиб, ўғлини тергабди:— Э, ўғлим, давоми…

Гулиқаҳқаҳ

Бир бор экан, бир йўқ экан. Бир подшо бор экан. У подшо овга чиқиб кетаётса, узоқдан бир қизил нарса кўринибди. Подшо икки вазири билан бориб қараса, қир-қизил гулнинг тагида учта пари қиз ўтирган эмиш. Подшо қизларга айтибди:— Сизнинг ҳунарингиз борми?Бири:— давоми…

Кулса – гул, йиғласа – дур

Бир чол билан кампир бор экан. Чол даладан ўтин териб келиб, уни сотиб тирикчилик қилар экан. Чол билан кампирнинг фарзандлари йўқ экан. Кунлардан бир куни чол даладан ўтин олиб келаётганда, унга Хизр йўлиқиб:— Боланг борми? — деб сўрабди.Чол:— Йўқ, — давоми…

Эркенжа

Бир подшонинг уч ўғли бор экан. Кунлардан бир куни подшо ўғилларига:— Учовларингизни ҳам уйлантирмоқчиман, нима дейсизлар? —дебди. Ўғиллари:— Эй, ота, учовимизга ҳам бир одамнинг қизлари бўлсин. Каттамиз каттасини, ўртанчамиз ўртанчасини, кичигимиз кичкинасини оламиз, бўлмаса уйланмаймиз, — дейишибди. Лекин подшо учовига давоми…

Қирон ака

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир подшонинг биргина ўғли бор экан. У бир куни ухлаб ётиб, тушида бир парини кўрибди. Уйғонса, туши эмиш. Шундан кейин у гапирмабди ҳам, кулмабди ҳам. Подшо ўғлининг аҳволига ачиниб йиғлабди. Орадан бир неча кун давоми…

Меҳригиё

Ўтган замонда шуҳрати оламга кетган бир савдогар бўлган экан. Бу савдогарнинг олти юз карвони бор экан. Аммо савдогар етмиш ёшга кирганида ҳам фарзанд кўрмабди. Кунларнинг бирида ўзининг олти юз карвонларини тўплаб, фарзанди йўқлигини уларга гапириб, жуда афсусланиб, дунёдан бефарзанд, ном-нишонсиз давоми…

Шайтон билан деҳқон

Бир куни шайтон билан деҳқон учрашиб қолибди, иккиси бир бойнинг ерини ижарага олиб деҳқончилик қилмоқчи бўлишибди. Ерни ҳайдаб, экишга тайёрлашибди. Маслаҳат билан жўхори экишибди. Жўхори пишибди. Иккиси ҳосилни баб-баравар бўлиш тўғрисида маслаҳатлашибди. Деҳқон шайтонга:— Жўра, сен хоҳлаган қисмингни ол, — давоми…