Меҳр

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир ака-ука бўлган экан. Акасининг учта фарзанди бор экан. Укаси эса ёлғиз ўзи яшар экан.
Баҳорда иккаласи тенг шерикка буғдой экишибди. Куз келибди, буғдойни йиғиштириб, акасининг уйига олиб келишибди, иккига бўлиб қўйиб, ухлагани ётишибди. Укаси бир ухлаб туриб, «Акамнинг бола-чақаси кўп бўлса, мен битта ўзим яшасам, шунча буғдойни олсам акам қийналиб қолади-ку» деб, ўзининг улушидан олиб акасиникига қўшиб қўйибди.
Акаси ҳам бир уйғониб туриб, «Биз кўпчиликмиз, ризқимизни бир амаллаб топиб олармиз, укам ўзи ёлғиз, қийналмасин» деб, у ҳам ўз улушидан укасиникига солиб қўйган экан.