Илоннинг иши заҳар солмоқ

Бир чўпон даладан қайтаётганда, катта ариқнинг нариги ёғидаги тўқайга ўт кетганини кўрибди. Бир вақт сув бўйига келиб қараса, қамиш ичида бир катта илон вишиллаб куйиб кетаётган эмиш. Чўпоннинг раҳми келибди, қўлидаги узун таёқнинг учига халтани бойлаб илон томонга узатибди. Илон жон ҳолатда ўзини халтага урибди, чўпон халтани тортиб олиб, оғзини очибди, илонни ерга туширибди. Шу пайт чўпоннинг оёғига чирмашиб олибди. Чўпон ҳайрон бўлиб:
— Нима қилмоқчисан? — деб сўрабди илон.
— Мен сени чақаман, — дебди. Чўпон:
— Мен яхшилик қилиб сени ўлимдан қутқардим-ку, сенга яхшилик қилган одамни чақасанми?—дебди. Шунда илон:
— Мен билмайман, менинг вазифам чақиш, заҳар солиш, менда бундан бошқа ҳунар йўқ, — дебди. Чўпон:
— Тўхта, бўлмаса, бирорта одамдан «яхшиликка яхшиликми ёки ёмонликми?» деб сўрайман, у нима деса, ўшанга қараб иш тутамиз, — дебди.
Чўпон йўлда давом этибди. Илон эса чўпоннинг оёғига чирмашиб кетаверибди. йўлда ўтлаб юрган бир ориқ сигир дуч келибди. Шунда чўпон:
— Эй сигир, яхшиликка яхшиликми ёки ёмонликми? — деб еўрабди. Сигир жавоб берибди:
— Албатта яхшиликка ёмонлик. Мен ёшлигимда ҳар куни уч маҳал сут берардим. Хўжайиним яхши кўрар эди. Энди мен қаридим, сут бермай қўйдим, ориқладим. Эртага мени қассобга сотиш учун бозорга олиб борадилар, — дебди. Шунда илон:
— Ана, менинг айтганим тўғри чиқдими?! Энди сени чақаман, — дебди. Чўпон:
— Яна бир сўраймиз, кейин чақсаиг ҳам майли! — дебди. Улар йўлда бир олма дарахтига дуч келишибди. Олма дарахтининг шохлари синган, таги тўла тош, кесак экан. Чўпон олма дарахтидан сўрабди:
— Эй дарахт, яхшиликка яхшиликми, ёки ёмонлвкми? Дарахт:
— Эй, дўстлар, албатта яхшиликка ёмонлик. Масалан, мени олинг, ёшлигимда кўп мева берар эдим, ўтган-кетган одам тош отиб, болалар устимга чиқиб шохларимни синдириб шу аҳволга солишди. Энди мени кесиб ўтин қилишмоқчи. Бу яхшиликка яхшиликми? — дебди. Илон:
— Ана, эшитдингми, энди чақаман, — дебди. Чўпон:
— Йўқ, яна бирор кишидан сўрайлик, — дебди. Йўлда кетишаётса, бир тулки учрабди.
— Ҳой тулки, тўхта, бизлар сендан бир савол сўрамоқчимиз? — дебди чўпон.
Тулки тўхтаб қараса, бир катта илон одамнинг оёғига чирмашиб «чақаман» деб ёпишиб турган эмиш. Тулки:
— Нима гап? —  деб гоҳ илонга, гоҳ чўпонга қарабди. Чўпон сўз бошлабди:
— Эй тулкивой, мен мана бу илонни ўлимдан кутқариб қолган эдим. Энди у эса, мени чақмоқчи, шу ҳам инсофми? — дебди. Тулки:
— Қандай қилиб уни ўлимдан қутқардинг? —  деб сўрабди.
— Тўқайга ўт тушган эди. Ўт ичида илонни кўриб раҳмим келди, бир ёғочнинг учига мана бу халтани боғлаб илон томон узатдим, у халтага кирди, тортиб олдим, — деб жавоб берибди. Шунда тулки қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборибди, чўпонга:
— Шу кичкина халтага катта илоннинг сиққанига мен ҳайрон бўлиб кулиб юбордим, — дебди. Илон «ҳа, мен сиг дим», — дебди. Тулки:
— Бўлмаса, яна халтага тушиб кўр-чи, сиғармикансан ёки йўқми? —  дебди. Илон мақтаниб:
— Мана кўр, мен сиғаман, — деб чўпоннинг халтасига кирибди. Тулки чўпонга кўзини қисиб:
— Халтанинг оғзини маҳкам боғла, кўтариб айлаитириб ерга ур! — дебди.
Чўпон тулкининг айтганини қилиб, илондан қутулибди. Яна ўз ишига равона бўлибди.