Икки эчки

Икки қайсар эчки бўлган экан.
Кунлардан бир куни иккаласи анҳор устидаги якка чўп кўприк устида учрашиб қолишибди. Иккисидан бири йул бериши керак экан.
— Йўл бер! — дебди бири.
— Сен йўл бер! — дебди иккинчиси.
— Сени деб орқамга қайтаманми? — дебди биринчиси.
— Бўлмаса сени деб мен орқамга қайтаманми? — дебди иккинчиси.
Шундай қилиб иккалалари аччиқланиб, сузишиб кетишибди.
Кейин биринчи эчки уч қадам, иккинчи эчки уч қадам орқага қайтиб, бирдан бир-бирларига ҳамла қилишибди. Шохлари шохларига тегиб, чақмоқ чаққандек бўлибди.
“Қарс” этган овоз далани тутибди.
Икки эчки юмалоқ-ёстиқ бўлиб анҳорга ағдарилиб кетибди.