Эшагим ёш эди

Хонларнинг зулмини, қийинчиликни кўп кўрган бир камбағал юртга подшо бўлиб қолибди. Олдига арзи-додга келган фуқароларни сипоҳлар киришга қўймай, улар қайтиб кетиб қолмасинлар деб, қопуғ олдига шилдирайдиган темирларни осиб ташлаган экан. Сал шилдираши билан огоҳ бўлар экан.
Кунлардан бир куни темир шилдираб кетибди. Сипоҳлар қараса, бир эшак илиниб қолибди.
— Эй подшо, шилдиратаётган эшак экан, — дебди сипоҳ. Подшо:
— Эгасини топинглар! — дебди. Эгасини топиб сўрашган экан. Эгаси:
— Эшагим ёш эди, иш берганида яхши ишлатдим. Қариганида ишга ярамай қолди, ҳайдаб юбордим, — дебди. Адолатли подшо эшакни эгасига топшириб:
— Ёшлигида кучидан фойдаландинг, қариганида ҳам яхши боқ, — дебди.