Зумрад ва Қиммат

Бир замонда катта бир сой бўйида кичкина бир уй бўлар экан. Бу уйда чол, унинг Зумрад деган қизи, ўгай она ва унинг Қиммат деган арзанда қизи турар эканлар. Кампирнинг Зумрадни кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ экан. У ҳадеб қизни уриб, давоми…

Кенжа ботир

Уч оға-ини овга чиқибди. Қош қорайгач, бир ўрмонзорга келиб ётишмоқчи бўлишибди. Биринчи кун кечаси катта акаси пойлоқчилик қилибди. Ярим кечадан сўнг ухлаб қолибди, қозондаги овқатни кимдир еб кетибди. Ўртанча оғаси пойлоқчилик қилган кечада ҳам шу ҳодиса такрор-ланибди. Учинчи куни кечаси давоми…

Эгри ва Тўғри

Қадим замонда бир қишлоқда бир йигит бор экан. Унга Тўғрибой деб ном берган эканлар. Унинг биттагина озғин отидан бўлак нарсаси йўқ экан. Бора-бора қишлоқда иш топилмайдиган бўлиб, унинг аҳволи оғирлашибди. Оти билан мардикор ишлашга иккинчи бир томонга жўнаб кетиб-ди. Йўл давоми…

Маликаи Ҳуснобод

Замонларнинг замонида, қадимал айёмда бир золим подшоҳ бор экан. Подшоҳнинг бир қизи бор экан, оти Маликаи Ҳуснобод экан. Онаси бир камбағалнинг қизи экан. Соҳибжамоллиги ҳаддан зиёда, ой деса оғзи бор, кун деса кўзи бор, шақ-шақайи жамоли ўн тўрт кечали ойни давоми…

Муқбил тошотар

Бир бор экан, бир йўқ экан. Ўтган замонда Бухоро шаҳрида бир золим подшоҳ бор экан. Унинг бир чиройли қизи бор экан. Унинг номи Меҳринигор экан. Юзининг нури ойни хира қилар экан.Меҳринигор чиройли, кучли ва ғайратли қиз экан. Юзига ниқоб тортиб, давоми…

Қилич ботир

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир замонда Қилич ботир деган бир полвон бор экан. Кунлардан бир кун Қилич ботир сафарга чиқибди. Бир неча кун юргандан кейин бир одамга дуч келибди.Бу одам Қилич ботирга:— Йўл бўлсин, оғайни,— дебди, Қилич ботир давоми…

Олтин балиқ

Қадим замонда бир камбағал чол бор экан. Бу чол денгиз бўйида ёлғиз ўғли билан яшар экан. Улар жуда фақир бўлиб, бечораҳол кун кўрар эканлар.Бисотларида бир эски қайиқ ва балиқ овлайдиган тўрдан бўлак ҳеч нарса йўқ экан. Чолнинг ўғли доим ашула давоми…

Момир билан Сомир

Бир неча юз асрлар илгари Туркман мамлакатида бир шоҳ бўлган экан. Шоҳнинг икки ўғли бўлиб, бирининг оти Момир, иккинчисининг оти Сомир экан. Шоҳ ҳар икки ўғлини ҳам бениҳоя яхши кўрар ва чексиз муҳаббат билан тарбиялар экан. Номдор қаҳрамонлар ҳар иккисига давоми…

Хуршид билан Лайло

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир замонларда Миср мамлакатида бир подшо ўтган экан. Унинг отини Абдулазиз шоҳ дер эканлар. Шоҳнинг Абдукарим деган вазири ҳам бор экан. Абдулазиз шоҳ билан Абдукарим вазир жуда иноқ эканлар.Улар ёшликда мадрасада бирга ўқишган, айниқса, давоми…

Зиёд ботир

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир подшо бор экан. Унинг бир қизи бор экан. Ниҳоятда соҳибжамол, гўзалликда тенги йўқ, ақлли, ҳушёр қиз экан. Уни ким бир марта кўрса, яна бир кўрсам, деб орзу қилар экан. Оти ҳам давоми…