Исмоил Тўлак (1947-2003)

Истеъдодли шоир, адабиётшунос олим Исмоил Тўлак Андижоннинг Хорабек қишлоғида 1947 йилда таваллуд топган. Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Андижон давлат педагогика институтида (1971—1995), Андижон давлат тиллар институтида дарс берган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест марказида масъул вазифада ишлаган. давоми…

Жонибек Субҳон (1944)

Жонибек Субҳон (Жонибек Сувонқулов) 1944 йил 9 июнда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. «Сирдарё ҳақиқати» газетасида (1970—1980), ЎзТАГнинг (ҳозирги «ЎзА») Сирдарё вилояти бўйича ўз мухбири (1980—1984), Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимида адабий маслаҳатчи давоми…

Абдулла Жалил (1948-2021)

Шоир ва публицист Абдулла Жалил (Абдулла Абдужалилов) 1948 йил 15 майда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1972). Тўрақўрғон туманидаги «Машъал» рўзномасида адабий ходим, Поп туман рўзномасида муҳаррир, Поп тумани жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази кенгашининг раиси, Ўзбекистон давоми…

Собит Мадалиев (1949)

Шоир, носир, таржимон ва публицист Собит Мадалиев 1949 йил 2 мартда Жамбулда туғилган. 1969 йили Тошкентга кўчиб ўтган. 1972–1990 йилларда Москвада ишлаган. 1977 йили М. Горький номидаги адабиёт институтини битирган. 1990 йили Тошкентга қайтган. Собит Мадалиев 1991–1996 йилларда «Звезда Востока» журналининг давоми…

Дилбар Ҳайдарова (1952)

Дилбар Ҳайдарова 1952 йили Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. 1977 йил НамДУни, 1982 йил Москвадаги Максим Горький номли жаҳон адабиёти институтини битирган. 1983 йилдан 1995 йилгача Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир бўлиб ишлаган. 1996 йилдан Намангандаги “Мураббий” номли ўқитувчилар газетасида муҳаррир. давоми…

Амирқул Пўлкан (1948-1982)

Амирқул Пўлкан 1948 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. Шоирнинг “Пойга”,”Булоқ”, “Изҳор”, “Оҳанг” каби шеърий тўпламлари, “Мангуликка суиқасд”, “Шайтоннинг ўлими” достонлари нашр этилган. У 1982 йилда вафот этган. ИНТИЗОР ЧЕЧАКЛАР Қиш куни булбулни соғиндим жуда, Кўзимни тўрт қилди давоми…

Дилшод Шамс (1964)

Дилшод Шамс 1964 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1986 йили Тошкент Давлат Университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 1986-1992 йиллари Ўзбекистон радиосида ишлаган. 1992 йилдан шу кунгача Ўзбекистон телевидениесида хизмат қилмоқда. Ҳозирда ЎзМТРК «Кинотеатр» телеканали директори. 1985 йили “Эзгуликнинг мовий осмони” китобчаси давоми…

Аваз Ўтар (1884-1919)

Аваз Ўтар – Аваз Полвонниёз (Ўтар) ўғли (1884.15.8 – Хива – 1919) — ўзбек маърифатпарвар шоири. Дастлаб мактабда, сўнг Хивадаги Иноқий мадрасасида ўқиди. 18 ёшларида шоир сифатида халқ ўртасида танилди. Муҳаммад Раҳим Соний (Феруз) Аваз Ўтар истеъдодига катта эътибор берган, давоми…

Ҳожи Муин (1883-1942)

Ҳожи Муин Шукрулло ўғли (1883.15.3, Самарқанд – 1942.27.7, Россия, Перм вилояти Соликамск шаҳри) — маърифатпарвар, шоир. 1901 йилда ҳаж сафаридан қайтгач, мактаб очиб, болаларни ўқитган. Аввал эски усулда, 1903—16 йиллар янги усулда муаллимлик қилган. Илгор жадид муаллими сифатида танилган. «Раҳнамои давоми…

Ҳазиний (1867-1923)

Ҳазиний Хўқандий (тахаллуси; асл номи Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) (1867 — Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғи — 1923) — шоир ва шайх. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган. Тасаввуф таълимоти билан давоми…