Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

Мирзо Ҳўқандий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хайруллахон Сайд Носир ўғли Мирзо) (1880, Қўқон — 1943, Тошкент) — шоир ва маърифатпарвар. Қўқон мадрасасида Сулаймонқули Рожийдан адабиёт, ҳуснихат, муаммодан сабоқ олган. 1910 йилда янги усулда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 1912 йилдан мазкур мактаб давоми…

Боситхон Ҳақирий (1878-1959)

Боситхон Зоҳидхон ўғли (тахаллуси Ҳақирий) (1878—Тошкент — 1959.22.5) — узбек шоири, таржимон, табиб. Орифжонов босмахонасида мусаҳҳиҳ (1908—18), Чиноз ва Чимкент мактабларида ўқитувчи (1918—30), Шарқ қўлёзмалари институти (ҳозирги Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти)да илмий ходим (1944—53) бўлиб ишлаган. Ўзбек ва форс давоми…

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)

Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). давоми…

Муҳйи (1835-1911)

Муҳйи (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Ризо Охунд ўғли) (1835, Қандаҳор, Афғонистон — 1911, Андижон) — шоир. Туркий ва форсий тилларда ижод қилган. Ҳирот ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Муҳйи 19-асрнинг 60-йиллари ўрталарида Андижон шаҳрида яшаган. Андижон ҳокими — Худоёрхоннинг катта давоми…

Боқихон тўра (XIX аср — 1888)

Боқихон тўра (19-аср бошлари Қўқон — 1888) — ўзбек шоири, табиб. Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида ижод қилган. Қўқонлик машҳур шахслар вафотига бағишлаб қатор таьрихлар ёзган. Мушрифнинг «Ансоб уссалотин ва таъворихи хавоқин» («Султонлар насаблари ва хоқонлар таърихлари»), шоир ва табиб Ҳокимий давоми…

Видоий (XIX аср)

Видоий (?, Каттақўрғон — ?) — ўзбек шоири. 19-аср Каттақўрғон адабий муҳитига мансуб романтик услуб вакилларидан бири. Ҳаёти ҳақида маълумот топилмаган. Ижодида дунёвий адабиёт анъаналарига риоя қилган, лирик шеърлар яратган. Шеъриятида самимий севги, аҳдида қатъий бўлишлик, садоқат, яхшиликни улуғлаган. Маънавий-ахлоқий давоми…

Возеҳ (1817-1893)

Возеҳ (тахаллуси; асл исми Қори Раҳматулло Бин Ашур Муҳаммад) (1817/18-1893/94, Бухоро) — ўзбек шоири, адабиётшунос, хаттот, географ. Бухоро мадрасаларидан бирида ўқиган (1844 йилгача). 1853—56 йилларда Кармана ҳокими хизматида бўлди. Сарой муҳити билан келишолмай, Бухорога қайтади ва умрининг охиригача фақирона ҳаёт давоми…

Муштарий (1810/11-?)

Муштарий (тахаллуси; исми Саодат) (1810/11, Қўқон — ?) — шоира. Худоёрхон саройида котибалик, муншийлик қилган. Шеърларида кишиларни яхшилик, камтарлик, поклик ва адолатга чақирган. Ижодида достончилик ва қиссанавислик етакчи ўринда туради. Шоира халқ оғзаки достонларининг ёзма шеърий намунасини яратган. «Маликаи Дилором» давоми…

Акмал Хўқандий (XVIII аср — 1810)

Акмал Хўқандий (Мулла Шермуҳаммад) (18-аср 1-ярми, Фарғона вилояти Бойтуман қишлоғи— тахминан 1810, Қўқон) — ўзбек шоири. Махмурнинг отаси. Ҳаёти ва ижоди ҳақида «Туҳфат ут-таворих» (1863, Муҳаммад Амин Аттор), «Мажмуаи шоирон», «Туҳфат ул-аҳбоб фи-тазкират уш-асҳоб» каби асарларда маълумот келтирилган. Акмал Хўқандий давоми…

Малеҳо Самарқандий (1641-?)

Баде Самарқандий (Муҳаммад Баде ибн Муҳаммад Шариф Самарқандий) (1641, Самарқанд — ?) — ўзбек шоири ва адабиётшуноси. «Малеҳо» тахаллуси билан шеърий асарлар ёзган. Уч йиллик саёҳат натижасида «Музокир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар зикри», 1692) номли тазкира яратган. Тазкирада 17-асрда Мовароуннахр ва Эронда давоми…