Қўчқор Норқобил (1968)

Қўчқор Норқобил 1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Мўминкўл қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (2001). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1992). «Дарё ортидаги йиғи» (1994), «Ўн саккизга кирмаган мен бор» (2002), «Кулиб тур, азизим» (2005), «Қуёшни ким уйғотади?» давоми…

Муҳаммад Умар (1965)

Муҳаммад Умар 1965 йили Бешариқ туманида туғилган. Низомий номидаги педагогика университетини тамомлаган. “Муҳаббатим эртагим”, “Нигорим”, “Шабнам”, “Эй, ишқ” номли шеърий тўпламлари чоп этилган. Айни пайтда мазкур университетда талабаларга таълим бермоқда. УСТОЗГА Ўз-ўзига ширин экан инсон жони, Гоҳ сомондин арзон экан давоми…

Мавсума Мансурова (1961)

Мавсума Мансурова 1961 йили Ангрен шаҳрида туғилган. Тошкент Автомобил йўллари институтида таҳсил олган. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 28-умумий ўрта таълим мактабида директор ўринбосари бўлиб ишлайди. ШЕЪР СЕҲРИ Шеър сеҳри дилимни айлагайдир ром, Сўзнинг оҳангидан оламан ором. Гоҳо шеър сирини тинглайман давоми…

Хайриддин Салоҳ (1934-1969)

Хайриддин Салоҳ (Салоҳиддинов Хайриддин) (1934.15.1 — Тошкент — 1969.5.6) — шоир. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг тарих-филология факултетини тугатган (1957). «Ўзбекистон маданияти» (1963—66) газетаси ва «Гулхан» журналида (1968—69) адабий ходим бўлиб ишлаган. «Чашма» (1959), «Иккинчи имтиҳон» (1961), «Ишқим ва рашким» давоми…

Бойжигит Абдуллаев (1950)

Бойжигит Абдуллаев 1950 йилда туғилган. Сирдарё педагогика институти (ҳозирги Гулистон давлат университети)ни тугатган. “Тоза руҳ”, “Тазарру манзили”, “Яшасин, муҳаббат”, “Муҳаббат оҳанглари” сингари шеърий китоблари чоп этилган. МАЪНАВИЯТ Кўнгил бўстонларининг баҳори маънавият,Ким ғафлат уйқусида — наҳори маънавият. Доимо равнақдадир аҳли башар, давоми…

Дилноз Тўхтаева (1981)

Дилноз Тўхтаева 1981 йил Навоий вилоятида туғилган. Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги ихтисослашган техника коллежини тамомлаган. “Тоғлар сабоси” номли илк шеърий тўплами чоп этилган. ВАТАН Таърифингни келтирмоқ учунСўз уммони аро хўп суздим.Ҳақиқатни англадим бугунВа улардан мисралар тиздим. Ватан — ҳовлим, давоми…

Мирза Қайнаров (1938)

Мирза Қайнаров 1938 йили туғилган. Самарқанд давлат университети физика-математика факултетини тамомлаган. Меҳнат фахрийси. “Она руҳи”, “Кўнгил дафтари”, “Дўст дийдори”, “Оталар юрти”, “Ватаннома, ишқнома” каби тўпламлар муаллифи. ОЛАМ АҲЛИ Бори олам аҳли истар тинчлигу ҳам офият Истаюр оройишу осойишу ҳам аҳлият. давоми…

Амир Худойберди (1961)

Амир Худойберди 1961 йили Қарши туманидаги Шилви (Шайх Шиблий) қишлоғида таваллуд топган. 1985 йилда Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. «Дунё ва мен», «Жавобсиз савол», «Эврилиш», «Еттинчи малак», «Ойдин лаҳзалар», «Девоналармиз» китоблари давоми…

Водилий (1893-1965)

Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер давоми…

Лаффасий (1880-1945)

Лаффасий (тахаллуси; асл исми Ҳасанмурод Муҳаммад Амин ўғли) (1880 — Хива — 1945) — ўзбек шоири, тарихчи ва тазкиранавис. Мадаминхон мадрасасида таълим олган. Лаффасий ўзининг «Хива шоир ва адабиётшуносларининг таржимаи ҳоллари» тазкирасида халқ орасида машҳур бўлган Мунис Хоразмий, Огаҳий, Роғиб, давоми…