Андалиб (1712-1780)

Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахминан 1712—Урганч— 1780) — туркман шоири. Ўзбек ва туркман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах ва бошқа жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига мухаммаслар давоми…

Гадоий (XV аср)

Гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403/04 — 15-аср охири) — шоир. Ғазал жанри,  аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. Асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. Гадоий ўз ижоди билан 15-аср ўзбек давоми…

Туғлихўжа (XIV аср)

* * * Нигоро, кўз учи бирла боқинг мен қул қароқинға,Кўзум ёши оқа тутшу тушубман бу қаро қинға. Кўзумдин онча сел оқти, оқиндин тўлди бу олам,Узум гирда борур чўбтек, борур бўлдум ҳар оқинға. Аё, эй кўрк эли хони, олиб олмас давоми…

Мавлоно Имод Мавлавий (XIV аср)

* * * Дилбарим нечага тегру, мен қулин қинда тутар,Мен қиличмуман, ажабким, мени ул қинда тутар. Бу қиличтек мени қинда тутмасин, қилсин назар,Ким қилич кўп турса қинда, юзин пас қинда тутар. Мен турурмен бу қин ичра мубтало ожиз бўлуб,Ул улашу давоми…

Мавлоно Исҳоқ (XIV аср)

* * * Назар қил бизга бир соат, аё маҳбуби руҳоний,Анингтек бизни хуш кўрким, бекансун аҳли рух они. Кўзумнинг бобаки ичра хаёлинг нақш эрур мутлақ,Яна ақлим сенинг ҳуснунг тангирғаб фикри ҳайрони. Занахдонинг қудуғинда кўнгул Искандари толиб,Ажабтур анда бўлмаса Хизрнинг оби давоми…

Мавло Қози Муҳсин (XIV аср)

* * * Севдугум бан одамийлар жонидур,Қаму хўблар хўбининг султонидур. Кечти Лайли, кечти Ширин хўблиғи,Ушбу кун меним шаҳум давронидур. Бандасидур бўйининг сарву чинор,Ою гунаш юзининг ҳайронидур. Янгоқи сайрулара олма сотар,Дудоғи дардийларнинг дармонидур. Не янгоқким мот этар тоза гули,Не дудоқким Мисрий давоми…

Аҳмадхўжа ас-Саройи (XIV аср)

* * * Дилбаримнинг ул садафтек оғзида дур бор эрур,Лаълининг шавқинда тун-кун дийдалар дурбор эрур. Зулфи сунбултек, бўйи сарв, энглари гулзор эрур,Юзини кўрмакка бирдам булбулу гул зор эрур. Жон олиб ҳуснин сотар, бу не ажаб бозор эрур,Ё магар ошиқларинға ноз давоми…

Хоразмий (XIV аср)

Хоразмий (14-аср) – ўзбек адабиётининг Навоийгача бўлган атоқли вакилларидан, нома жанрининг асосчиси. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар унинг бизгача сақланиб қолган ягона асари «Муҳаббатнома» орқали етиб келган. «Муҳаббатнома» Олтин Ўрда хони Жонибекнинг ҳукмдорларидан Муҳаммад Хўжабекнинг таклифи билан 1353 йилда давоми…

Сайфи Саройи (1321-1398)

Сайфи Саройи (1321, Хоразм вилояти Сариқамиш қишлоғи — 1398, Искандария) — шоир, таржимон. Марказий Осиёда мўғуллар истилоси даврида яшаган, ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган, умри дарбадарликда кечган. Кейинчалик Олтин Ўрда (Сарой шаҳри), Миср ва Туркияда яшаган. Форс, араб тили, давоми…

Ҳозиқ (XVIII аср – 1843)

Ҳозиқ (тахаллуси; асл исм-шарифи Жунайдулло Исломшайх ўғли) (18-асрнинг охири, Ҳирот — 1843, Шаҳрисабз) — шоир, таржимон. 19-аср ўзбек адабиёти намояндаларидан бири. 1793— 1800 йилларда Бухорога келган ва мадрасада таҳсил кўрган, тиб илмини ўрганган, шеърлар машқ қилган. «Ҳозиқ» тахаллусини ҳам шу давоми…