Раҳимжон Раҳмат (1961)

Раҳимжон Раҳмат 1961 йилда туғилган. Шоир, ёзувчи ва адабиётшунос. Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Дала гуллари”, “Хасталик дафтари” адабий мақолалар, кузатишлар ва шеърий асарларни ўзида жам этган тўпламлар муаллифи. Соғиндим Бу ўткинчи дунёга Келишимнинг сабаби – Кўзларингни соғиндим. давоми…

Жамолиддин Муслим (1965)

Жамолиддин Муслим 1965 йили туғилган. 1991 йили Наманган Саноат институтини сув иншоотлари қурилиши муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. “Кўкка ўрлаётган изтироб”, “Қалб истеҳкоми”, “Муҳаббатли манзиллар”, “Шаффоф булоқлар”, “Тўкилмас япроқлар” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими давоми…

Ҳумоюн (1964)

Ҳумоюн (Ҳумоюн Акбаров)  1964 йили туғилган. 1980-1985 йиллар ТошДУ (ҳозирги Миллий университет)нинг ўзбек филология­си факультетида, 1997-1998 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Ҳозирга қадар шоирнинг “Унутилган гул”, “Юракдаги рангин камалак”, “Дилхирож”, “Кўнглим гули”, “Ёшлик давоми…

Ҳабиб Абдуназар (1968)

Ҳабиб Абдуназар (Абдиев) 1968 йил 6 декабрида Сурхондарё вилоятининг Музробод туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1993). «Манзара» (1995), «Анжир гули» (1999), «Гулларни қўмсаган оғоч» (2007) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. МАЪНО Мавлоно Жалолиддин Румийга 1. Борлиғим етишди, борлиғим, илло давоми…

Мухтор Худойқулов (1937)

Мухтор Худойқулов 1937 йил 1 ноябрда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаган (1959). Турли йилларда “Ёш ленинчи” газетаси редаксиясида адабий ходим, “Қизил Ўзбекистон” газетасида адабий ходим, Тошкент давлат университети журналистика факултетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент давоми…

Тошпўлат Аҳмад (1942-2019)

Тошпўлат Аҳмад 1942 йил 13 декабрда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган (1964). Турли йилларда Самарқанд вилоят газетаси адабий ходими, “Бухоро ҳақиқати” вилоят газетаси адабий ходими, таржимони, бўлим мудири, Бош муҳаррири бўлиб ишлаган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган давоми…

Ғулом Фатҳиддин (1955-2023)

Ғулом Фатҳиддин 1955 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Воҳим қишлоғида туғилган. ТошДУ (бугунги Миллий университет)нинг журналистика факультетини битирган . Бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган. Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, “Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса давоми…

Олимжон Холдор (1932)

Шоир Олимжон Холдор 1932 йил 18 сентябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманининг Кулла қишлоғида туғилган. Аввал тўлиқсиз ўрта мактабда, сўнг Андижондаги педагогика билим юртида ўқийди. Фарғона Давлат педагогика институтини тугатгач, аввал мактабда ўқитувчи, Андижон радиосида муҳаррир, сўнг журнал ва газеталарда мухбир давоми…

Фарида Афрўз (1956)

Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида) – 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг «Қирқкокиллигим», «Изтироб кўйлаги», «Тунлар исёни», «Кўзим маним…», «Қурбонжон додхоҳ» тарихий драмаси, «Ўзимдан ўзимгача», «Пока есть на земле разлука…», «От Фариды давоми…

Сотим Аваз (1952)

Сотим Аваз (Сотимбой Авазов) – 1952 йил Урганч шаҳрида туғилган. 1991 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг “Кечиккан баҳор”, “Тонгги ҳислар”, “Ҳуқуқ”, “Нозбўйларим”, “Ҳикматистон”, “Дил ва манзил” каби шеърий асарлари республика нашриётларида чоп этилган. Шунингдек, “Мурувват чоғи” романи, “Мадраҳим Шерозий”, давоми…