Чокар (1889-1952)

Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам давоми…

Исҳоқхон Ибрат (1861-1937)

Ибрат (тахаллуси; асл исм-шарифи Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли) (1861, — Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани — 1937, Андижон) — ўзбек маърифатпарвари, шоир. Қўқондаги Муҳаммад Сиддиқ Тунқотар мадрасасида ўқиган (1878—86). 1887—92 йилларда Истанбул, София, Афина, Рим, Кобул ва Жидда шаҳарларида бўлган. Ҳиндистоннинг Бомбай давоми…

Сидқий Хондайлиқий (1884-1934)

Сидқий Хондайлиқий (тахаллуси; асл исм-шарифи Сирожиддин Махдум Мирзоҳидохунд ўғли) (1884 — ҳозмрги Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғи — 1934) — шоир, хаттот, таржимон. Араб, форс тилларини ўрганган. Хаттотликка қизиққан, замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850—1922)га шогирд тушган. Сидқий тош йўниб, давоми…

Комил Хоразмий (1825-1899)

Комил Хоразмий (тахаллуси; асл исми Паҳлавон Муҳаммадниёз Абдулла Охунд ўғли) (1825 — Хива — 1899) — ўзбек шоири, хаттот, мусиқашунос, таржимон ва давлат арбоби. Жаҳон маданиятининг Хоразмдаги илк тарғиботчиларидан бири. Хива мадрасасида ўқиган. Араб ва форс тилларини мукаммал билган. Шарқ давоми…

Мискин (1880-1937)

Мискин (тахаллуси; асл исм-шарифи Ғуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880—Тошкент—1937) — шоир. Отаси темирчилик, михчагарлик билан шу-ғулланган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг «Кўкалдош» мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат қилган «Шуҳрат» газетасини давоми…

Душан Файзий (1927-2009)

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби. 1927 йилда туғилган. Самарқанд давлат университетини битирган. “Менинг туғилган куним”, “Зафарон оҳанглари”, “Сенинг қалбинг”, “Муҳаббат хаёллари”, “Улуғлик”, “Темурнома”, “Муножот” сингари шеърий китоблари нашр этилган. Шоир 2009 йилда вафот этган. СИНИҚ БИР АРМОН Пешонага ёзуғлик экандир ҳижрон, давоми…

Тўлқин (1938-1996)

Тўлқин 1938 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Жилғалар”, “Севгим”, “Булоқ қўшиғи”, “Юрагимни излангиз”, “Юлдузлар тўкилмайди”, “Умрдан ҳадя”, “Сочилган сирлар”, “Ғунчалар” каби китоблари нашр этилган. Шоир 1996 йилда вафот этган. САВОЛЛАР ГИРДОБИ Ҳар оқшом ухлашинг давоми…

Юсуф Шомансур (1936-1978)

Юсуф Шомансур 1936 йилда туғилган. Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ҳамда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. Унинг “Меҳрингга тўймайман”, “Қалам ва умр”, “Юрагим”, “Табассум”, “Қизиқ-қизиқ”, “Достонлар” номли қатор шеърий тўпламлари, “Қора марварид” романи нашр этилган. Юсуф давоми…

Сайёр (1934-2001)

Сайёр 1934 йилда туғилган. Москвадаги Адабиёт институтини тамомлаган. Ижодкорнинг “Қалб ҳарорати”, “Ўттиз ёшим”, “Фидойингман”, “Бошсиз ҳайкал”, “Мусаффо фасл”, “Денгиздан томчилар”, “Чорраҳа” сингари шеърий, “Ҳулкар”, “Уйқудаги тош”, “Одам борки” каби насрий китоблари нашр этилган. Шоир 2001 йилда вафот этган. ДУНЁ ЭКАН давоми…

Дилмурод Дўст (1989)

Дилмурод Дўст (Дўстбеков Дилмурод Абдуллаевич) 1989 йилнинг 5 декабрь санасида Зомин туманидаги Бешбулоқ қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълимни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 11-мактабда олган. Шундан сўнг Гулистон санъат коллежининг халқ чолғу созлари бўлимида таҳсилни давом эттирган. Коллежни тамомлагач, Сирдарё давоми…