Фарҳод Арзиев (1975)

Фарҳод Арзиев 1975 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини, Ҳиндистон Оммавий ахборот воситалари институтини, Буюк Британиядаги Сити университетини тугатган. «Ёлғизлик ранглари» шеърий тўпламининг муаллифи. * * * Билсангиз, бўғзимгача ҳаяжон — Мен йиғлаб айтмоқчи эдим бу Сўзни: давоми…

Маҳфуза Имомова (1989)

Маҳфуза Имомова 1989 йилда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида туғилган. Ҳиндистоннинг Бангалор университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” рукни остида “Ёруғ йўл” номли шеърий тўплами чоп этилган. * * * Тун негадир кўринмай қолди Тунамоқда балки йўлакда. Ой ёруғлик ичра давоми…

Гулчеҳра Раҳимова (1952)

Гулчеҳра Раҳимова 1952 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетида таҳсил олган. Қорақалпоғистон халқ шоири. Кўплаб шеърий ва насрий асарлар муаллифи. * * * Яратганга минг-минг ташаккур, Порлаётган чироғим учун. Юз каллада юз миллион фикр, Масъул ҳар давоми…

Замира Рўзиева (1957)

Замира Рўзиева 1957 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Мунаввар юртим”, “Гул ислари”, “Нашида”, “Қирқ ўрим соч”, “Атиргулга айланаман”, “Офтобжамол”, “Жон риштаси”, “Сарчашма”, “Ташна дил” сингари китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. ОШИҚ ЭТМИШ Ул давоми…

Шойим Шерназар (1958-2022)

Шойим Шерназар 1958 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган. “Тун эртаги”, “Соғинч даҳаси”, “Сумбула”, “Истара”, “Кўнгил йўли”, “Чанқовуз” каби китоблари чоп этилган. 2022 йил 4 ноябрда вафот этган. САРДОБА Чўнг кафтида сув узатган сардоба, Чанқоғини қондирган кў-ўп карвонлар. Бундан ўтган давоми…

Жаҳонгир Исмоилов (1952)

Жаҳонгир Исмоилов 1952 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Тошкент Давлат университетида таҳсил олган. “Туташ тақдирлар”, “Юртим таровати”, “Юрт меҳри”, “Соғинч”, “Сўнгги манзил” каби кўплаб насрий ва назмий тўпламлар муаллифи. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. * * * Қандайдир манфаат, илинжни кўзлаб, Ҳар давоми…

Мухтасар (1975)

Мухтасар 1975 йилда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Катта қўштепа қишлоғида туғилган. 1998 йилда Фарғона Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Тавоф” номли шеърлар тўплами чоп этилган. Айни пайтда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телерадиоканалида муҳаррир вазифасида ишлайди. * * * Қушлар давоми…

Абдул Раҳмон (1969)

Абдул Раҳмон (Абдураҳмон Пиримқулов) – 1969 йилда туғилган. Ангрен педагогика институтини тамомлаган. “Моҳият ва маҳорат”, “Изтироб инкишофи”, “Навоийни севган нозанин” сингари китоблар муаллифи. Филология фанлари номзоди. ОҚИБАТ Ул ситамкаш жабридин чекдим афғон оқибат, Ишқидин тонди тамом, қолдим ҳайрон оқибат. Ол давоми…

Ориф Тўхташ (1976)

Ориф Тўхташ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. “Ғунчалар табассуми”, “Қуёш йўли”, “Кўнгилга ташриф” ва “Ватан атри” номли китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. ҚИШЛОҚ Ҳуснингга ҳайратим ошиб, қайтадан – Расмингни юракка чизгим келади. Қайноқ қучоғингдан кетолмай, ватан давоми…

Норқобил Жалил (1961)

Норқобил Жалил 1961 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Соғинчнинг ранги”, “Қуёшга тик қараб бўлмас” китоблари чоп этилган. Ҳозирда “Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. давоми…


Мақолалар мундарижаси