Турсунбой Адашбоев (1939-2017)

Турсунбой Адашбоев 1939 йил 1 январда Ўш вилояти, Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. ТошДУни ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган (1962). Илк шеърлар тўплами — «Камолнинг олмаси» (1964). «Биз саёҳатчилар» (1966), «Олатовлик бўламан», «Арслонбоб шаршараси» (1969), «Сурнай» (1970), «Нур давоми…

Тўлан Низом (1939-2020)

Тўлан Низом 1939 йил 17 августда Андижон вилояти, Бўз туманидаги Бешгул қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998). Андижон педагогика институтини тугатган (1965). Биринчи шеърий тўплами — «Сенинг эртакларинг» (1970). «Ифтихор» (1982), «Ой қизлар» (1988), «Муқаддас руҳ» (1993), «Ватан туйғуси» (1993), давоми…

Жамол Камол (1938-2022)

Жамол Камол 1938 йил 26 апрелда Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги Чикарон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). Бухоро педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1959). Дастлабки шеърий тўплами — «Олам кирар юрагимга» (1968). «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1971), «Тош туғён» (1973), «Ҳасан давоми…

Барот Бойқобилов (1937-2006)

Барот Бойқобилов 1937 йил 14 мартда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Кенагас қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1997). СамДУнинг филология факультетини тамомлаган (1962). «Самарқанд сатрлари» (1962), «Висол» (1965), «Сени излайман» (1968), «Самарқанд ушшоғи» (1969), «Афросиёб» (1970), «Сонетлар» (1982), «Ким сокин яшайди давоми…

Чўлпон Эргаш (1937-2010)

Чўлпон Эргаш 1937 йил ёзида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Тошкент санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1960— 65). Биринчи шеърий тўплами — «Тонг юлдузи» (1970). «Бизнинг уйимиз» (1972), «Умид чироғи» (1979), «Баҳор орзулари» (1980), «Тонг отар садолари» (1982), «Сеҳрли қўнғироқ» (1984), давоми…

Гулчеҳра Жўраева (1937)

Гулчехра Жўраева 1937 йил 1 февралда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). ТошДУнинг журналистика бўлимини тамомлаган (1954—59). Ижоди 50-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърий китоби — «Бахтим борки…» (1961). «Гул шайдоси» (1969), «Боғимда баҳор» (1968), «Ҳаяжон» (1971), давоми…

Миразиз Аъзам (1936)

Миразиз Аъзам 1936 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. ТошДУни тамомлаган (1958). «Севаман» (1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983), «Ҳақиқатнинг кўзлари» (1988), «Сайланма» (2007) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Болалар учун ҳам бир қанча асарлар ёзган («Ақлли болалар», 1969; «Сенга давоми…

Маъруф Жалил (1936-2004)

Маъруф Жалил 1936 йил 10 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Пайшанба шаҳарчасида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1966). «Мен сизни севардим», «Раҳмат, одамлар» (1970), «Сени ўйлаб» (1973), «Нотаниш йўллар» (1976), «Қўшиқ иштиёқи» (1979), «Мен сув ичган дарёлар» (1981), «Паризодим» (1984), давоми…

Эркин Воҳидов (1936-2016)

Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1960). Илк шеърий тўплами — «Тонг нафаси» (1961). «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), давоми…

Эркин Самандар (1935)

Эркин Самандар 1935 йили Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навхос қишлоғида туғилган. Хоразм Давлат педагогика олий билимгоҳини тугатган. Хоразм вилоятининг ноҳия рўзномаларида, «Хоразм ҳақиқати» рўзномасида, «Ёшлик» ҳамда Ўзбекистон радиотелевидениеси адабий-драматик кўрсатувлари бўлим бошлиғи, Республика Вазирлар маҳкамаси раисннинг ўринбосари лавозимларида фаолият юритди. давоми…


Мақолалар мундарижаси