Уллибиби Отаева (1948-1996)

Уллибиби Отаева 1948 йил 22 апрелда Хива шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1976). Дастлабки шеърлар тўплами — «Нашида» (1976). Шундан сўнг шоиранинг «Бармоқлар сеҳри» (1980), «Замин дарғаси» (1991), «Шукрона» (вафотидан сўнг чоп этилган, 1998) каби шеърий тўпламлари давоми…

Азим Суюн (1948-2020)

Азим Суюн 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилоятидаги Нукурт қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1977). Дастлабки шеърий тўплами — «Менинг осмоним» (1978). Шундан сўнг шоирнинг бир қанча шеърий мажмуалари («Зарб», 1979; «Замин тақдири», давоми…

Тилак Жўра (1947-1994)

Тилак Жўра 1947 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Сайёт қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1972). «Райҳон» (1977), «Олам остонаси» (1980), «Юлдузлар табассуми» (1981), «Чорраҳадаги уй» (1983), «Сандувоч» (1988), «Руҳият» (1990) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. «Ҳозирги турк шеърияти», «Нозим давоми…

Саъдулла Аҳмад (1947-2024)

Саъдулла Аҳмад (Саъдуллоҳ) 1947 йил 24 февралда Самарканд вилоятининг Нарпай туманига қарашли Оқтош шаҳарчасида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1970). «Алвасти» (1968) лирик достонини, «Охун яккакорд» (1973) трагедиясини ёзган. «Ишчи юракчам», «Ибтидо» (1982), «Изтироб» (1990) шеърий тўпламлари, театр санъатига оид давоми…

Отаёр (1947-2004)

Отаёр (Наханов Отаёр Ибрагимович) 1947 йил, 19 январда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманига карашли Қорахитой қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1993). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1972). Биринчи шеърий тўплами — «Ишқим баёни» (1975). «Лоларанг эртак» (1978), «Ўша кўзлар» (1984), давоми…

Ҳалима Худойбердиева (1947-2018)

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1972). «Илк муҳаббат» (1968), «Оқ олмалар» (1973), «Чаман» (1974), «Суянч тоғларим» (1976), «Бобо қуёш» (1977), «Иссиқ қор» (1979), «Садоқат» (1983), «Муқаддас давоми…

Садриддин Салим Бухорий (1947-2010)

Садриддин Салимов 1946 йил 16 сентябрда Бухоро шаҳридаги Чўпбоз гузарида туғилган. Бухоро педагогика институтининг немис тили факультетини тамомлаган (1972). «Оққушим», «Эрка қушим» (1979), «Ёруғлик одами» (1983), «Рўмолча» (1988), «Бухорога Бухоро келди» (1999), «Дурдоналар» (2005) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Бир давоми…

Анвар Обиджон (1947-2020)

Анвар Обиджон 1947 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1979). Қисса ва ҳикоялари — «Уста Гулмат ғазаллари» (1974), «Энг ёруғ кун» (1983), «Аканг карағай Гулмат» (1987) ва бошқа. давоми…

Гелди Бердиев (1942)

Гелди Бердиев 1942 йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. Қарши Давлат педагогика институтини тугатиб, ўқитувчилик қилди, Самарқанд вилояти радиосида ишлади. «Биринчи қор», “Турналар” номли тўпламлари чоп этилган. ТАРОЗИ Уни яратдилар одамлар ўзи, Ўзаро низога қўямиз деб чек. Бузиб ҳам қўйдилар давоми…

Абдулҳай Носиров (1946)

Абдулҳай Носиров 1946 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Республика радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар бош редакциясида ишлаган. Унинг «Кўзгу», «Уруғлар» номли тўпламлари босилиб чиққан. *   *   * Кезмайин не юртни — денгиз, боғ, чаман… Ой ўтмай ўртайди давоми…


Мақолалар мундарижаси