Теша Сайдалиев (1933-1972)

Теша Сайдалиев 1933 йилда туғилган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. “Туҳфа”, “Сурхон садолари”, “Кўнгил гавҳари” шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоир 1972 йилда вафот этган. ИНТИЗОРДИР ҚАЛБИМДА ЎЙИМ Деразам ортидан ой қарар ёввош, Сенмисан деб, боқаман унга? давоми…

Фарида Анис (1968)

Фарида Анис 1968 йилда туғилган. Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Унинг “Ойдин йўлим”, “Отам­нинг орзулари” каби шеърий китоблари нашр этилган. * * * Ҳар қаёнга  юзни бурсам кўз кўрурми яхшилар, Ман каби бир муштипар  ҳолин давоми…

Озод Хушназарзода (1951)

Озод Хушназарзода 1951 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) тарих факультетини тугатган. “Соат чиқиллайди”, “Қаршингизга келдим”, “Миллатим, дардингга дармонман” номли шеърий китоблари нашр этилган. * * * Баъзан дайди шамол кирса-да уйга, Одамлар эшикни беркитар илдам. Изғийди бу шамол, давоми…

Мукаррама Муродова (1947-2005)

Мукаррама Муродова 1947 йилда туғилган. Андижон давлат педагогика институтининг (ҳозирги АДУ) ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. “Сени куйлайман”, “Ёруғ кун”, “Баҳор” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоира 2005 йилда вафот этган. ҚОҚИГУЛЛАР Ёр тарафга элтар йўллар – Банд айлабди давоми…

Элёр Мурод (1987)

Элёр Мурод 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиган. Шеърлари республика матбуотида эълон қилинган. * * * Олислардан энгашганда ой, Тун ваҳмини қувади ёғду. Юлдузми бу, қуёшмикан, ҳой, Юрагимда туғилган туйғу? Ёришади бутун вужудим, Борлиқ аро йўқ давоми…

Ҳафиза Эгамбердиева (1965)

Ҳафиза Эгамбердиева 1965 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Кўнгил кўшки” шеърий тўплами, “Қоронғи тўқай”, “Нахшона” каби насрий китоблари чоп этилган. * * * Бахтнинг болишига бош қўйдиммикан, Ёки ҳасрат ичра тўкдимми, баргим? Қайғу чирмовуғи давоми…

Оллоёр Бегалиев (1961)

Оллоёр Бегалиев 1961 йилда туғилган. Тошкент давлат маданият институтини (ҳозирги ЎзСМ) тамомлаган. Унинг “Сеҳрли уйқу”, “Ёлғонга ишонган дарахт”, “Рангин қорлар”, “Бир булоқ бор”, “Жўнатилмаган мактуб”, “Бекободлик самурай” каби шеърий, насрий, адабий эртаклар тўпламлари нашр этилган. БУЛОҚ Бир булоқ бор, биров давоми…

Малика Мирзо (1940)

Малика Мирзо 1940 йилда туғилган. Фарғона давлат педагогика институтининг (ҳозирги ФарДУ) тарих-филология факультетини битирган. Шоиранинг ўндан ортиқ китоблари нашр қилинган. БИР ДОНА Бир дона гулни тутдинг, хаёлимни шошириб, Гул баргига дилингни қўйганмидинг яшириб? Қасди жон саволларни гул баргига битибсан, Гул давоми…

Менгнор Олломуродов (1955)

Менгнор Олломуродов 1955 йилда туғилган. Унинг “Юрагимда йиғлаб турган қиз”, “Севги дарахтининг гули”, “Арзимни  ўғлимга еткар”, “Наврўз ёки сиз истаган келин келди” сингари китоблари чоп этилган. ИККИ ҚУШДАЙ УЧАЙЛИК Юлдуз-юлдуз боғларда Самойи ой кўринур. Соғинч-соғинч чоғларда Сочларинг сой кўринур. Тун давоми…

Меҳрибон Абдураҳмонова (1964)

Меҳрибон Абдураҳмонова 1964 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг рус филологияси факультетини тамомлаган. Унинг “Эшик олди гулхайри”, “Оқшомлар қўшиғи” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. КУЗ Япроқлар салқиди куз қабоғида, Силкилатиб тўкди мезон шамоли. Юлқиб, олиб қочди у ёқ-бу ёққа, давоми…