Оллоберган Пўлатов (1935)

Оллоберган Пўлатов 1935 йили Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навхос қишлоғида туғилган. Ўрта мактаб таълимидан сўнг Урганч шаҳар Ўқитувчилар институтининг тил ва адабиёт факултетини тамомлаган.
О. Пўлатов 1960-1971 йилларда туман газетасида бош муҳаррир ўринбосари болиб ишлаган. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг филология факултетида сиртдан ўқиб, олий маълумот олган. Сўнг қарийб чорак аср „Шонли меҳнат“ газетаси муҳаррири бўлиб ишлаган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жумалист О. Пўлатов „Хоразм“, „Умри боқий ғазалхон“, „Камаймас бойлик“, „Ер фарзанди“ номли достонларнинг муаллифидир.

БУВИМ КEЛСА…

Бувим келса уйимиз
Қолар тўйга айланиб.
Шодлик қилмоққа гўё
Тургандай биз шайланиб.
Лек улар уйларига
Жўнаб қолсалар бехос,
Бир нима йўқотгандай
Хомуш бўламиз рўй-рост.

ГУЛАСАЛ

Тонг уйғониб Гуласал
Гулларга сув қуяди.
Уй-хонани тозалаб
Қўл-юзини ювади.
Сўнгра нонушта қилиб
Боғчасига йўл олар.
Бувиси мамнун бўлиб,
Доим кузатиб қолар.

БОҚИЙ ЯШАНГ

Тўлган кунингиз юзга
Дилдан қутлаб, олқишлаб,
Бувижоним, мен Сизга
Ҳа, шеър ёздим бағишлаб.
Замона ардоғида
Боқий яшанг, соғ бўлинг.
Ҳур Ватан гулбоғида
Доим вақти чоғ бўлинг.

КИЧИК РАССОМ

Жажжи синглим Муяссар
Чизиб қизнинг расмини,
Нилуфар деб пастига
Ёзиб қўйди исмини.
Қўлда қалам, қоғози,
Бетўхтов қилар ижод.
Улғайса рассом бўлар,
Бор унда зўр истеъдод.

ДУГОНАЛАР

Тонг-ла Шаҳноза, Ойхон,
Бирамки хурсанд, шодон,
Иккаласи ёнма-ён,
Йўл олишди мактабга.
Опа-ю сингил мисол,
Дилдан сўзлашиб хушҳол,
Қоида папка — бемалол,
Йўл олишди мактабга.
Қаранг, меҳрибон, иноқ,
Қои ушлашиб хушчақчақ.
Гулдай очилиб қувноқ,
Йўл олишди мактабга.

ОРЗУ

Уйга келган меҳмонлар
Нодирани мақташди.
Дилдан қутлаб, боиажак
Шоира деб аташди.
Нодирабегим мисол
Неварам шеърлар битиб,
Қанийди шуҳрат топса
Она юртин шод этиб.

ЁРДАМЧИ

Сарваржон бобосини
Бирам яхши кўради.
Дарахт экса ёнида
Ёрдамлашиб юради.
Жўнаб кетди бугун ҳам
Бобоси билан бирга.
Боғда меҳнат қилар у,
Гўё тўлиб меҳрга.

МИТТИ ЖОМАЛАР

Митти, митти жўжалар,
Чиройлисиз мунчалар.
Чип-чип, чип-чип этасиз
Ҳам кундуз, ҳам кечалар.
Уйғонганоқ эрталаб,
Сепган доним эркалаб,
Териб ейсиз эринмай,
Битта, битта, битталаб.
Тариқ кўзингиз чироқ,
Эҳ, шўхсиз, ўйинқароқ.
Чопишасиз ёнимга
Мени кўриб қолган чоқ.
Митти, митти жўжалар,
Чиройлисиз мунчалар,
Чип-чип, чип-чип этасиз
Ҳам кундуз, ҳам кечалар.

ЧEВАР БЎЛАМАН

Қўғирчоғимга
Тикдим кўйлак, шим.
Бирам чиройли,
Ихчам, бежирим.
Ойимлар мендан
Хурсанд эдилар.
Бағрига босиб
Шундай дедилар:
— Жажжи қўлларинг
Толмасин, қизим.
Ойим, оппоғим,
Зуҳро юлдузим.

ОДОБЛИ ҚИЗ

Ойи, ҳар кун яласам
Музқаймоқ,
Сиз айтгандай бўлардим
Қиз оппоқ.
Хархашамни ҳам ташлаб
Мен аста,
Одобли қиз бўлардим
Бирпасда.