Обидхон Мамадалиев (1988)

Обидхон Мамадалиев 1988 йили Наманган шаҳрида туғилган. Шеърлари вилоят, республика нашрларида эълон қилинган. Янги китоби чоп этилиши арафасида.

* * *

Ялла айтсин янгалар
Наволарга тўймаймиз
Кел севгилим озгина
Севги-севги ўйнаймиз

Дунёни бироз унут
Англайлик севги сирин
Эртак-эртак ўйнаймиз
Мен Фарҳод-у, сен Ширин

Кел ўйланмай хўп дегин
Муҳаббатдан тирик ер
Юрак-юрак ўйнаймиз
Менга юрагингни бер

Қара ғамлар орқада
Ёнингга элдек-елдим
Турмуш-турмуш ўйнайлик
Қўлингни сўраб келдим

Кел-келақол париваш
Қадамингни тезлатиб
Ҳола-ҳола ўйнаймиз
Ёшликни бир эслатиб

Келда қандай ором бор
Айтчи мени қўйнашдан
Фақат ҳудо асрасин
Ўлим-ўлим ўйнашдан

* * *

Мени кечир ҳеч боролмадим ,
Мағрур дилнинг зардаси қурсин
Ой юзингни бир кўролмадим
Деразангни пардаси қурсин

Юрак қулфин сенга очардим
Истасанг кир гуллаган чаман
Сени шартта олиб қочардим
Уйингдаги итдан қўрқаман

Жами ҳурлар бир ёнга ўтсин
Бир ёнга ўт, сенга тараф йўқ
Қош кўзингни гапирмай турай
Чап юздаги ҳолинга гап йўқ

Шамол силар сунбул сочингни
Ҳазонлар ҳам пойингда сарсон
Майсаларни янчиб юрардим
Энди майса ортида буж он

Тўкилдим-у, тўла олмадим
Майли тақдир қандини урсин
Ой юзингни кўра олмадим
Деразангни пардаси қурсин

* * *

Салом мени эзилган кўнглим,
Салом мени севолмаган қиз
Ўрик пишиб тагига тушди
Мени ҳамон севолмадингиз

Салом ҳаёт мен яна қайтдим
Фақат энди юраксиз бўлиб
Менга ҳамма керак бўлган пайт
Қолмадимми кераксиз бўлиб

Дунё менинг йиртиқ кўйлагим
Энди уни ечиб ташлайман
Бўлди одам бўлиб яшаш йўқ
Энди шоир бўлиб яшайман

Баландпарвоз гапдан бўл йироқ
Ўлдим-куйдим барии даҳмаза
Битта масум гўдак кўзидан
Бу дунёга қарасанг маза

Умр асли дарёга ўхшар
Инсонмизда кетганмиз кўниб
Гоҳ мавжланиб тўлқинланамиз
Гоҳ қирғоқда қоламиз тиниб

Мен нолимай яшайман тангрим
Лекин дилда бироз алам бор
Бордан бори ота-онам ва
Битта қоғоз битта қалам бор

Кўнглимни-ку ёзса бўлади
Шеър ёзишни қаери хавас
Шоирман деб керилиб кетиб
Ҳар нарсани ёзиш яхшимас

Лек бехато яшаш шарт дўстим
Бу дунёга келмаймиз яна
Сўзларимдан зериктингизми
Шеърим тамом кетяпман мана

Ҳайр менинг душманим дунё
Ҳайр мени севолмаган қиз
Хато қилдим дейсиз сиз ҳали
Ўғлингизга исмим қўясиз

… Салом менинг янги адашим

* * *

Қўй, мени сиқаверма,
Тушунгинда, жон юрак!
Шамдаги уфқ мисоли
Энди қизил қон, юрак!
Куйсанг — Ватан ишқида,
Ёнсанг — шунга ён юрак!
Бевафонинг ишқидан
Айтгин ўзинг, не фойда?!
Ватан униб чиқади
Ватан севилган жойда.

Қиз севганлар ҳижронда!
Ишонмасанг кўр, мана!
Олдига бор: “Ҳолинг не?”
Деб ўзидан сўр, мана!
Ўз юртини севганлар
Менга ҳамдам жўр, мана!
Севги-певги, оҳ-воҳлар
Ўтиб кетар бефойда!
Ватан униб чиқади
Ватан севилган жойда.

Мен ҳам севдим, дилимни
Чўғ айлади қаламқош.
Севаман деб юракни
Тоғ айлади қаламқош.
Озгина меҳримни ҳам
Йўқ айлади қаламқош.
Энди юзи ойда-ю,
Сочи шарқироқ сойда!..
Ватан униб чиқади
Ватан севилган жойда.

Келажагинг йўқ дея
Ваъда қилган инсонлар,
Ой юзингга ўтмишни
Парда қилган инсонлар,
Сен аламдан йиғласанг
Ҳанда қилган инсонлар,
Қайда писиб ётурлар
Аҳволлари “Вой-вой”да!
Ватан униб чиқади
Ватан севилган жойда.

Бошимга ғам келганда
Парвонасан, жон элим!
Энди дард-у аламга
Бегонасан, жон элим!
Худо битта, сен ҳам бир,
Ягонасан, жон элим!
Худони сев, аввало!
Охиратда зўр фойда.

Ватан униб чиқади
Ватан севилган жойда.

Доим хизматингга шай,
Зобит бўлиб севаман!
Сўзларимга аҳд тикиб,
Собит бўлиб севаман!
Обидман, Обидингман
Обид бўлиб севаман!
Севгисиз ўтса кунинг,
Яшаганинг бефойда.
Ватан униб чиқади
Ватан севилган жойда…

* * *

Дунёда кўп экан нозик санамлар
Ҳурлиқо эмишлар дунёнинг нақши
Нозик бармоқЛарин ўпгандан кўра
Она…. оёғингиз ўпганим яхши

Оллоҳ номингизни улуғ яратмиш
Фақат ўзингизга дил тўкаман мен
Дунёнинг нурлари пойимга келсин
Она …..пойингизга тиз чўкаман мен

Меҳрингиз ер шарин ўраб олгандай
Осмонлар кичкина, дунё митти-ку
Гўзаллар-лар сўзи кўпликку ахир
Онам ягона-ку онам битта-ку

Сизнинг бағрингизда гўдакдайман-а
Қирқ ёшда ҳам шунга мойил қоламан
Онамнинг бол томган сўзларига ва
Отамнинг дидига қойил қоламан.