Ҳамза Имонбердиев (1954-1997)

Ҳамза Имонбердиев 1954 йил 21 декабрда қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятига қарашли Сузоқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Ўрта мактабни аъло баҳоларбилан тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кириб, уни имтиёзли диплом билан битирди.
Шоир узоқ йиллар «Тонг юлдузи» газетасининг адабиёт бўлимини бошқарди, 1986 йилда «Чўлпон» болалар нашриёти ташкил топгач, Ҳ. Имонбердиев шу нашриётда умрининг сўнгги дамларигача муҳаррир вазифасида хизмат қилди.
Унинг «Қувноқлар қувончи», «Шоколадхўрлар», «Ғаройиб пуфак», «Кулги шаҳарчаси» сингари ўндан ортиқ китоблари нашр этилди.

КИРПИТИКАН

Барглар чирт-чирт узилиб,
Шўнғиб кетар ҳар ёнга.
Ўхшар гўё мушукдан
Қочган сариқ сичқонга.
Барча қуш ва жонзотлар
Қиш ғамида ушбу чоқ.
Олмахон ёнғоқ ғамлар,
Пана жой излар Маймоқ.
Яшар фақат бир кирпи
Бошқа бир ташвиш билан.
Тинмай изғир қайгадир,
Банд қандайдир иш билан.
Қизиқсиниб бир куни
Бақа тўхтатди уни.
Деди: —Ҳой, кирпитикан,
Жавоб бергил сўроққа,
Ҳар куни лейканг билан
Шошиласан қаёққа?
—Э, қўшни, бу сайёҳлар
Росаям тегди жонга.
Эрмакка гулхан ёқиб,
Хавф солишар ўрмонга.
Шунга бўлиб кўз-қулоқ,
Юрибман кун кечириб —
Улар ёқиб кетишган
Гулханларни ўчириб…

ЧАНОҚВОЙ

Чаноқ беш бармогида
Пахтани ушлаб турар.
Терувчини баҳолаб,
Кўнглини ҳушлаб турар.
Бир тола ҳам қолдирмай
Тоза терсанг қанча сен,
Аио қўйдим дегандай
Кўрсатар беш панжасин.

БИР СЎЗ

Мен Лоладан хафаман,
Бошқа ўртоқ топаман.
— Шаддод, — деган сўзимга,
Қараб туриб кўзимга,
Деди қасддан:
— Билвол, сан
Бадбашара,
Хумбошсан!
Шунчалик айбим кўпми?
Ўзида-чи, айб йўқми?
Бўлди, ундан хафаман,
Бошқа ўртоқ топаман.
Неки берса ойимиз
Боииб ердик доим биз.
Ранжитса уни биров,
Ўч олар эдим дарров.
Уни дўстим дегандим,
У деб калтак егандим.
У боиса битта сўзга,
Қарамай юз-у кўзга
Шунча гапни тўқиди,
Битта дўстим йўқ энди…
Мен Лоладан хафаман,
Бошқа ўртоқ топаман.

УРУШҚОҚЛАР

Қоида ёғоч-автомат,
„Уруш-уруш“ ўйнаймиз.
Калишлар — граната.
Бир-биримиз пойлаймиз.
Гоҳ кўкракка урамиз:
— Душманга ер йўқ, — деб.
Гоҳ юзтубан қулаймиз,
Нақ юракдан „ўқ“ еб.
Баъзида чинқирамиз:
— Пақ-пуқ, отдим, йиқил, — деб.
Душман тан олмас: — Ўқинг
Қийшиқ кетди, — нуқул деб.
Ҳамма бола ўйинда
„Жанг“ қизийди тобора,
Фақат Нодир ракета
Ясаш билан овора.
— Урушқоқлар ичида
Яшаб нетаман,— дер у.
— Олис сайёраларга
Учиб кетаман,— дер у.
Буни эшитиб бизлар
Дарров уни ўраймиз.
— Ўзинг билан бизни ҳам
Ола кет, — деб сўраймиз.
Рози бўлар дўстимиз:
— Чиқинглар, — деб имлайди.
— Биз кашф этган сайёра
Уруш нима билмайди!

ВАҚТНИНГ ҲАЖМИ ҚАНЧА?

Ўйлаб кўрсам, вақт деган
Резинали тўрхалта,
Неки тиқсанг ичига
Сиғаверар, зўр халта.
Масалан, бир соатда
Нималар қилиш мумкин?
Китоб, газета ўқиш,
Самокат миниш мумкин.
Дўстинг билан уришиб,
Мумкин ҳатто ярашиш.
Торт еяётган укангга
„Ёрдамлашиш“, „қарашиш“,
Алғов-далғов қилиб сўнг
Мумкин йигиш уй ичин.
Кўчириш мумкин ҳатто
Телефонда уй ишин.
Ҳа, шуламинг барига
Бир соатгина даркор.
Бир кунда бир соатдан
Яна, эҳ, қанчаси бор.
Ҳаракат зўр бўлса, вақт
Резинали тўрха!та.
Неки тиқсанг ичига
Сиғаверар, зўр халта!

ОЛАМОШИМ

Токчадаги қаймоқдан
Кўтармай сира бошин,
Ичаяпти қарасам,
Уялмай Оламошим.
Аввалига „пишт“ деб бир
Қувмоқ бўлдим-у, бироқ
Раҳмим келиб негадир
Тикилиб қолдим узоқ.
Қулоқларин чимириб
Ичар эди бир майин.
Бепарволигим сабаб
Қоми очгани тайин.
Оёқ учида аста
Чиқиб кетдим ҳовлига—
Бир гал қаймоқ емасам
Емабман-да, майлига.

ҚЎПОЛЛИК

Афсус, қўполлик қилдим,
Акам урди дўқ,
— Бор, кўзимга кўринма,
Ҳеч керагинг йўқ!
— Билмай қолдим, ишонинг,
Ака, сўзимга.
— Бас, дедим, бас, кўринма
Энди кўзимга.
Ўтиб кетди бундай сўз
Жон-у танимдан.
Кўзларимга тўлиб ёш
Кетдим ёнидан.
Кўринмайман кўзига,
Бўпти, кетаман.
Ёлғиз акам тошмеҳр,
Бунда нетаман?!
Ҳа, кетаман бир ўзим,
Бош оқса қайга.
Балки шарга осилиб
Учаман ойга.
Балки миниб Ғиркўкни
Жангга кираман.
Ёғоч қиличим сермаб,
Ёвни қираман.
Душман билан солишиб,
Ўларман охир.
Нима қила олардим
Акамсиз ахир.
Келиб қабрим бошига
Акам бош эгар.
Кечир мени, ука, деб
Балки ёш тўкар.
Ҳеч ким нобуд бўлмаган
Менинг ёшимда…
— Ука!
Боқсам турарди
Акам бошимда.
Хаёлларим ҳар ёққа
Сочилиб кетди.
Хуфтон дилим чарақлаб
Очилиб кетди.
Акам бўлса ёнимда
Қувнаб кетаман.
Шундай акам турганда
Оииб нетаман?!


ТУРНАЛАР

Довул туриб денгизда
Ҳаво тамом бузилди,
Кечга бориб турналар
Сафл бехос узилди.
Қолиб кетди бир турна
Дош беролмай жалага.
Қирровлари етмади
Беэътибор галага.
Хавотирда онаси
Сафдан чиқар қайрилиб.
Қаёққа ҳам борарди
Дилбандидан айрилиб.
Қушлар чарчаб-ҳориган,
Тугаб борар куч-сабот.
Тортмоқчидай домига
Тоиқинлар сапчир бот-бот.
Азоблардан қушчанинг
Кўзларида ёш қотди.
—Чидолмайман, онажон,
Қанотларим тош қотди.
Нетарди онайизор
Юрагин ўртар бу сас:
—Яна бироз сабр қил,
Сабр қил, болам, бирпас.
Кўп ўтмай уфқ бўзариб
Жала ҳам тинди аста,
Алғов-далғовли борлиқ
Тинчиб қолди бирпасда.
Ётар денгиз ястаниб,
На боши, на чеки бор.
Денгиз узра тумалар
Учиб борар бемадор.
Шу чоқ олисда ёлғиз
Кема кўзга чалинди.
Шод қирровлаб турнача
Онасига ялинди:
— Учайлик ўша ёққа,
Тоғ-қояга ўхшайди.
— Йўқ! йўқ! Бу — сузар орол,
Қанотсизлар яшайди.
Улар ҳақда авлодлар
Бирор хуш сўз айтмаган.
Уларга яқинлашган
Ҳеч вақт омон қайтмаган.
Йўқ, қулоқсиз турнача
Илмайин она сўзин,
Учиб кетди сузувчиъ —
Оролдан узмай кўзи».
Она тума қиррови
Кўкни тутар бу дамлар:
— Ожизлармиз,
сизларга
Инсоф берсин,
одамлар!