Чустий (1904-1983)

Шоирнинг асл исми Набихон Хўжаев бўлиб, у 1904 йил 20 февралда Чуст шаҳрида тўқувчи оиласида туғилган. Унинг отаси Нуриллахўжа ҳам зиёли киши бўлиб, Туробий тахаллусида ажойибғазал, мухаммас ва маснавийлар яратган эди.
Чустий Алишер Навоийнинг юбилейи муносабати билан 1939 йили Тошкентга ишга чақирилади ва буюк шоир ижодини, жамлаш ўрганиш, наср этиш ишларида фаол иштирок этади. Муқимий театрининг адабий эмакдоши, сўнг директори лавозимларида ишлади. Урушдан кейин у Ўзбекистон давлат нашриётида таржимон, Тил ва адабиёт институтида илмий ходим бўлиб фаолият юритди.
Чустий 1983 йилнинг августида вафот этган.
Чустийнинг “Зафарнома”, “Тирик жаннатга кирган кампир”, “Кийикнома”, “Боғи Эрам” достонлари, Саъдий, Ҳофиз, Хусрав Деҳлавий, Мирзода Ишқий, Мирзоғолиб каби классиклар ҳамда Жаъфар Ифтихор, Парвин Эътисомий, Али Сардор Жаъфарий каби хорижий ижодкорлардан қилган таржималари, “Қўзғол”, “Шамшир”, “Лолазор”, “Ҳаёт завқи”, “Гул мавсуми”, “ғазаллар”, “Ҳаётнома” сингари мажмуалари чоп этилган.

ҚАДР

Кимки ўз қадрини билмас, билмас одам қадрини,
Одам эрмас билмаса ҳар ким бу олам қадрини.

Айланиб сув устида оққан сомон янглиғ киши,
Қолмагай гирдобиғамда билса бу дам қадрини.

Эй баҳор элчиси, боғда тутма пандингни дариғ,
Яхши билсин субҳидам гул барги шабнам қадрини.

Васф этиб минг бир кеча айтолмагай мингдан бирин,
Мақтаган жон булбули минг йил бу кўклам қадрини.

Эй қуёш, даврингнинг қадрини билмаган иблислар,
Ҳам беҳиштдан ҳайдалур, билмас жаннат қадрини.

Қадр билганларни қадрин сақла тан, жон бирла тенг,
Қадр билмасларга ўргат кунда кам-кам қадрини.

Чустий, бу олам муҳаббат офтобин олами,
Одам эрмас билмаса ҳар ким бу олам қадрини.

ҚИЗ ҚЎШИҒИ

Йигит бўлса олов бўлсин дунёда
Кўкга учса ой кўринсин пиёда

Баланд тўглар кўриб таъзим айласин
Шунда бўлур муҳаббатим зиёда

Йигит бўлса, йигит бўлсин киройи
Кўнгиллари нурли бўлсин чиройли

Садағаси бўлай шундай йиғитнинг
Қалбим унинг, меҳрим ёқут саройи

Йигит бўлса унда номус ор бўлсин
Ўз ёрига бир умрлик ёр бўлсин

Ошиқ бўлсанг арзир шундай йигитга
Омон бўлсин камол топсин бор бўлсин

Йигит бўлса, бўлса аҳду вафоси
Эл ичида юксак бўлар баҳоси

Чустий сўзини жону дилдан эшитгай
Йигитларнинг ақлу хушу расоси

ОНА

Энг улуғлардан улуғ инсонлар инсони она!
Ою кундан ҳам мунаввар ҳусни нуроний она!

Меҳрибонлар меҳрибони яхшиларнинг яхшиси,
Меҳру шафқат оламининг юксак осмони она!

Гарчи номидир аёлу қудратидир бемисол,
Тарбият мулкин забардаст марди майдони она!

Қалби дарё, олийҳиммат, ҳар сахийдан ҳам сахий,
Яъниғамхўрлик диёрин тоза виждони она!

Бағри боғ саҳнию, фарзанд сунбулу райҳону гул,
Бу ҳаёт дунёсининг энг катта боғбони она!

Арзимас бир жон уни минг жон фидоси бўлса ҳам,
Садқаи фарзандларин ҳар лаҳза қурбони она!

Онадек фарзандин қадрига етар оламда ким?
Ҳар қадрдондан қадрдонроқ қадрдони она!

Яхши фарзанд онасин айлар ризо, айлар ризо,
Давлати ҳам бахти ҳам, дармони ҳам жони она!

Онажон деб сайрагай қушлар чаманда, Чустиё,
Сайрагин булбул дилимнинг шеъру достони она!

КЎРГУНЧА, ХАЙР ЭНДИ

Деди танбур тили айлаб садо, кўргунча хайр энди,
Садо мазмунини айлай бажо, кўргунча хайр энди,
Бўлинг, дўстлар, тузингизга ризо, кўргунча хайр энди,
Келурман қайта, ёру ошно, кўргунча хайр энди,
Шудир доим кўнгилда муддао, кўргунча хайр энди.

Бутун бир умр ичинда айласам хизмат, адо бўлмас,
Элин шод этмаса, ул кимсадан халқи ризо бўлмас,
Агар тўй бўлмаса, эл қалбида завқу сафо бўлмас,
Ўзим ҳар қайда бўлсам ҳам, кўнгил сиздан жудо бўлмас,
Қилурман ваъдага доим вафо, кўргунча хайр энди.

Учарга фикру зикрингиз менинг икки қанотимдир,
Кўришган пайтимизда чеҳрангиз янги ҳаётимдир,
Ширин суҳбатларингиз ком аро қанду наботимдир,
Дилим сандуғи ичра меҳрингиз ноёб бисотимдир,
Сўзингиз менга дурри бебаҳо, кўргунча хайр энди.

Яшанг, яйранг, суринг даврон мудом роҳат билан, дўстлар,
Ҳамиша учрашайлик иззату ҳурмат билан, дўстлар,
Бошингиз чиқмасин тўйдан ҳалол меҳнат билан, дўстлар,
Белим танбур каби боғлаб турай хизмат билан, дўстлар,
Қилай санъат билан бурчим адо, кўргунча хайр энди.

Билинг, ҳар қайсингизни соғинурман кўрмасам тез-тез,
Этиб кўп васфингизни соғинурман кўрмасам тез-тез,
Асалдек хулқингизни соғинурман кўрмасам тез-тез,
Ажойиб базмингизни соғинурман кўрмасам тез-тез,
Ёзилган номингиз кўнглим аро, кўргунча хайр энди.

Омонлик даври бу, ҳар биттангиз ҳам тўйчи, байрамчи,
Дилим: сиз бирла, дейди, ҳар нафас ҳам бирга бўлсам-чи,
Нечунким давлатим, бахтим ўзингиз, менга илҳомчи,
Улуғ дарё эрурсиз, бағрингизда Чустий бир томчи,
Буюк халқим, менинг жоним фидо, кўргунча хайр энди.

ИНДАМАСЛАР ОЛАМИ

Индамаслар оламин сайр айладим,
Сайр этиб мен бериё хайр айладим,

Энг ажб олам экан бу олами,
Сайр қилсин бўлса ҳар кимнингғами.

Унда беравзан экан ҳар бир бино,
Ул биноларнинг ичинда йўқ ҳаво,

Сўриси йўқ, саҳни йўқ, айвони йўқ,
Ақраболар йўқ, азиз меҳмони йўқ.

Беўчоғу бепалосу бетанур,
Бетаому белибосу қайда нур,

Томи ҳам, девори ҳам тупроғ эрур,
Эскиғордан ҳам қоронғуроқ эрур,

Қору ёмғир томларин қилмиш хароб,
Лойга айланмиш тани олийжаноб,

Бу бинолар ёнма-ён, катта-кичик,
Баъзиси кимнинг уйи номи битик.

Баъзисин устида нақшинкорлик,
Санги мармарга битик ёдгорлик.

Эрми, хотинми, қарими, ёшми,
Ёки жоду кўзми, қийғоч қошми,

Камбағалми, бойми ё олимидин,
Ёки ҳоким, ё ҳаким ул ким эди.

Ё гадоми, ё ҳалим ёки чапан,
Ким таниб олгай суякнинг рангидан.

Бир-биридан фарқи йўқ ҳеч кимсанинг,
Пўсти йўқ сўнгак эрур жисми анинг.

Ким такаббур бўлса ҳам даъвоси йўқ,
Нозанинлар нозу истиғноси йўқ.

Макр этишга ҳоли йўқ маккорнинг,
Ҳоли йўқ тоат учун диндорнинг.

Бир нафас ҳам оғзи бадбўй маст йўқ,
Сўккучи тил, ургучи зўр даст йўқ.

Қўйди-чиқди йўқ унинг рўзғорида,
Урди-йиқти йўқ унинг бозорида.

Бирни юзга, юзни мингга сотгучи,
Ажралиб сармоядан жим ётгучи.

Элни беҳуда маломат айлаган,
Оғзидан гул ўрнига чиқмиш тикан.

Кимсада йўқ мадҳу васфу лофу қоф,
Йўқғараз ҳам дағдаға, жангу масоф.

Ким риёкору мунофиқ, беҳаё,
Қолмиш элнинг лаънатига доимо.

Беадаб, безорию хулқи ёмон,
Улфати бўлмиш ул манзилда илон.

Бунда мансаб йўқ, хушомадгўй йўқ,
Зебу зийнат бирла рангу бўй йўқ.

Бунда йўқ ҳеч кимга таҳқири назар,
Хор кимдир, билмадим ким мўтабар.

Балки майгун лабдан унмиш лолалар,
Лола юзлар қайда, йўқдир волалар.

Жим ётур ман-ман деган боз-бозлар,
Бетида тупроғ эрур пардозлар.

Тадбиру пуркорлик қўл келмамиш,
Ҳийлаю айёрлик қўл келмамиш.

Қўл узатмайдир тамаъ бирла гадо,
Йўқ сахий аҳлида ҳам лутфу сахо.

Пора-пора порахўрлар жисми ҳам,
Эл аро буткул йўқолмиш исми ҳам.

Ноилож золим ётибдир бемажол,
Нотавон мазлумда ҳам йўқ қийлу-ҳол.

Оғзида тупроғ хасис, очкўз, бахил,
Ҳаммасин еб ебти қўймай йилма-йил.

Алдаёлмасдан ётур алдоқчилар,
Коми қум тўлган ётур айғоқчилар.

Қўйнида йўқдир қаламкаш дафтари,
Йўқ эрур қонхўр қўлида ханжари.

Йўқ уларда ихтиёру иқтидор,
Қишми, кузми, бехабар, ёзми, баҳор.

Қанча минг йиллар эрурки кун ботур,
Қанча минг йиллар эрурки тонг отур,

Кеча кундуздан хабарсиздир улар,
Буткул эрмас бу тасаввур мухтасар.

Тек ётур, хомуш ётур, жим-жим ётур,
Тупроғин баъзан шамол бир қўзғотур.

Ота-она бирла фарзанд бир-бирин,
Чеҳрасига ташлай олмас кўз қирин.

Эру хотин, бирла хешу ақрабо,
Бир-биридан бехабардур мутлақо.

Бу сўзим эрмас хурофотдан дарак,
Бу ҳақиқат олами – ибрат демак.

Соати бунда саёҳат айладим,
На саёҳат, минг надомат айладим.

Кўзда ёшим бўлган эрди пардадор,
Йиғлади дил парда ичра зор-зор.

Ваҳмдан лекин тетик тутдим ўзим,
Бир томонга ногаҳон тушди кўзим.

Бир маконе бўлди менга жилвагар,
Устидан унмишу гўё найшакар.

Қабр аро қўшнай садосин авжи бор,
Бу садо лол айлади беихтиёр.

Шу замон кўнглимга етди бир сурур,
Зам-зами қалбим аро бахш этди нур.

Кел дегандек бўлди менга шул замон,
Бу нидони тинглади жисмимда жон.

Мен дедим, эй меҳтари қўшнайнавоз,
Най рамузидан хабар бергил, бироз,

Не сабаб жойингда ўзга файз бор,
Бу маконинг нега гўё лолазор?

Сен ким эрдинг бунда келмасдан бурун,
Мужда бергил менга ҳолингдан бу кун?

Деб кўзим юмдим қилиб бошимни хам,
Келди гўё менга бир овоз шу дал.

Айди: “Эй фарзанд, мен айтай тинглагил,
Не десам, сен, зарра шак келтирмагил,

Аввало, мен поку беозор эдим,
Элни шод этгувчи парҳезкор эдим,

Умр ўтказдим ҳалол меҳнат билан,
Элни хурсанд айладим санъат билан.

Доимо қилдим бахилликдан хазар,
Яхшиликни ўйладим шому саҳар.

Ота-она дилларин шод айладим,
Руҳларин ҳар лаҳзада ёд айладим.

Яхши ният эрди қалбимда чироқ,
Мен эдим кина-кудуратдан йироқ.

Ҳеч бир инсонга хиёнат қилмадим,
Ҳеч ёмон ишларга одат қилмадим.

Эл учун ҳар ишда қилдим мардлик,
Қилмадим нокаслигу номардлик.

Тўғри йўл бирлан кечирдим мен ҳаёт,
Юрту халқим менга қилди илтифот.

Менда ҳаргиз йўқ эди кибру ҳаво,
Шу сабабдан бўлди эл мендан ризо.

Ушбу боисдан маконим файзлик,
Қил амал сенда агар бўлса билик”.

Бу рамузни най тили бирла деди,
Индамаслар олами хомуш эди.

Ногаҳон келди бир овози ҳазин:
“Бир нафас туткил қулоқ, мен ҳам дейин,

бор эди севган қатор фарзандларим,
кўзларимнинг нурию дилбандларим.

Эркалатдим, меҳрибонлик айладим,
Сизладим, ширинзабонлик айладим.

Бир совуқ шаббода ҳам кўрмай раво,
Хасталанса, тинмай истардим даво.

Ўстирардим минг машаққатлар билан,
Қўлларим бошида шафқатлар билан.

Гоҳи озғин, гоҳи тўзғин мен ўзим,
Янги кийсин деб, жигарбандим, қўзим.

Гоҳи пулдор, гоҳи бўлдим қарздор,
Юз берарди турли ташвишлар қатор.

Вояга етгунча ул кўзи қоралар,
Қоматим хам бўлди, бағрим поралар.

Қолдирарман деб уларга боғу роғ,
Мен олиб келдим дилимда қанча доғ.

Қолди унда зарнигор кошона ҳам,
Қолди ёру ошно, бегона ҳам.

Ризқ учун ёлғон-яшиқ сўз ишлатиб,
Баъзиода бир пул учун бошим қотиб,

Дўппайиб турган шу тупроқ пастида,
Мен ётибдурман оёқлар остида.

Келмади йиллар кўзимнинг равшани,
Яъни, ул фарзанди дилбандлар қани?

Бу маконим устига бир йўл қара,
Борми, айт, ҳатто ёғочдан панжара?” –

Деб, мени ҳайрону лол айлар эди,
Бу тасаввур поймол айлар эди.

Ўзга ёндан келди шул дам бир нидо,
Айди менга: “Тут қулоғинг мутлақо!

Бу садо жондан келур, инсон эшит!
Э тирик юрган, тирик қадрига ет!

Эсласин руҳимни авлодим десанг,
Ўтган аждодингни сен ҳам ҳурмат эт!”

Мен бу маънони эшитдим жон билан,
Ҳам қабул этдим уни виждон билан!

Элга ҳам бу сўзни изҳор айладим,
Бир эмас, такрор-такрор айладим.

Индамаслар оламига сол назар,
Сен ўзингдан қил уларни баҳравар.

Ота-она руҳин эсла, шод қил,
Яъни, ётган масканин обод қил.

Кўз очиб бу ўй-й бу фикрат билан,
Ташқари қўйдим қадам ҳайрат билан.

Мен дедим кел, Чустиё, ҳушёр бўл,
Яхши ният бирла беозор бўл,

Тўғри бўл, қилғил ёмонликдан ҳазар,
Эл мазоринг лавҳига раҳмат ёзар.

НАМАНГАН ГЎЗАЛ

Табиат Наманганга боққан махал
Ўзи хам севибди деган бор масал
Кўришга қуёш чиққай айлаб жадал
Қаламкашга бериб биро лам ғазал
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Гиёҳи шифо дори тўгу қири
Юзи гул эли ҳулчиликнинг пири
Қуёш олмаса тўлгай ой анжири
Анори тилодек ширин хар бири
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Тарозосига палла ую қуёш
Эмас паҳтасин вазнича тўгу тош
Қилур атласин кўкда юлдуз талош
Баланд химматидан тўкин нону ош
Хуш овози кўп, санаъти беадад
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Қуюқ сўзли машраблар беқиёс
Бу фикримга донстонларидан асос
Эли манидан кийди рангин либос
Олиб суратин қўлга, багриънга бос
Сўгинсенг кўрарсан уни хар маҳал
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Қизи сочинг ошиқи сочи хам
Етишмас сўзим ўглини мақтасам
Шифо сўзларин мисли Кавказда ҳам
Сиёҳдонга қўйдим қониб ич қалам
Топиб ёзмасанг яхши сўзлар уял
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Баҳодирлари Чусту, Косонсой, Поп
Задарёда мос қайда бор, бўлса топ
Сўзинг бормикан уйчи мадҳида боп
Керак бўлди сўз гавҳари қоп-қоп
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Этук янги қорғонлик мардонлар
Йигиб катта меҳнатла дурдоналар
Қўшиб ҳисса норинлик фарзоналар
Заму-само мадҳ этар галма-гал
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Элининг юзида вафо барқ урар
Ширин халқу, одоб вафо нарқ урар
Билим, илму фан хам разо барқ урар
Бўлиб хусни оламбано барқ урар
Қиши, ёзу, кузу фасли хохи ҳамал
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Наманган деган сўз ширин дил навоз
Бу сўз қалбим ичра тараннумли соз
Бутун халқдан хам ўзим ишқибоз
Кел, эй Чустий, бир офариннома ёз
Борур сенга меҳру биро лам гўзал
Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

ҚАШҚАРЧА

Қашқар қизи боғида,
Кийик бола тоғида,
Отма уни овчилар,
Йиғлар она доғида.

Бевафога қайрилма,
Вафоликдан айрилма,
Бевафонинг ўтида,
Куйиб кўкка соврилма.

Йўловчилар юрганда,
Гул очилар кулганда,
Жон толаси қўшилди,
Ёр сочини ўрганда.

Мунтазирман юзига,
Ширин шаккар сўзига,
Чустий, қачон тикилгай,
Кўзим қаро кўзига.

АҚЛИ РАСО БЎЛСИН

Севишган ҳар йигит-қиз, аввало, ақли расо бўлсин,
Куёв бирлан келинчакда вафо бўлсин, ҳаё бўлсин.

Севишмоқ яхши, севсин, ўйнасин, кулсин муродича,
Ва лекин бу севишда ота ҳам она ризо бўлсин.

Қуёш бўлса муҳаббат осмонида йигит ҳусни,
Садоқат осмонида келинчак маҳлиқо бўлсин.

Йигитнинг қалби қизнинг қалбига дорилшифо бўлса,
Йигитнинг қалбига қиз қалбида доим даво бўлсин.

Икков ҳам тил учида ошноликдан ҳазар айлаб,
Ҳақиқий бўлсин ишқи-ю самимий ошно бўлсин.

Алишерлар, Улуғбеклар туғилсин, ибни Синолар,
Туғилсин, Нодира, Зуҳро, бири Зебунисо бўлсин.

Бўлиб иқболу омад, бахту толе ёру хизматкор,
Юзи ёруғ, сўзи ўткир ҳамиша дилрабо бўлсин.

Бу истаклар учун меҳнат, матонат бўлғуси раҳбар,
Амал қилган йигит қизларга эл жони фидо бўлсин.

Бўлиб пири бадавлат айласин тўй устига тўйлар,
Келиб табрикламоққа Чустийдек шоир оғо бўлсин.

КEРМА МАНМАНЛИК БИЛАН

Керма манманлик билан ўрнида турган қошни,
Эл севар одамда бўлган сабр ила бардошни,
Йўлда жонингдин азиз тут сенга чин йўлдошни.
Йўлга сол келса қўлингдин ақли паст бебошни.

Одам ўғли бўлмағайсан бўлмаса сенда вафо,
Эл аро шармандадурсан бўлмаса шарму ҳаё,
Тозадиллар кирюраклар бирла бўлмас ошно,
На қилай бундай кўнгулни бўлмаса унда вафо,
Сақламас сандиқда ҳеч ким қиммати йўқ тошни,
Керма манманлик билан ўрнида турган бошни.

Нокерак бўлма жаҳонда доимо даркор бўл,
Бағрида яйратган элдан шод-миннатдор бўл,
Гул каби чеҳранг очиб юр, халқ учун гулзор бўл,
Қўлга санчилма тикандек, балки беозор бўл,
Кекса ҳам ҳурматлагай одобли бўлган ёшни,
Керма манманлик билан ўрнида турган бошни.

Ҳар киши кўнгли учун аҳмоққа ҳиммат айласин,
Ҳар киши яхши кишилар бирла суҳбат айласин,
Ҳар киши майли ҳалол меҳнатда роҳат айласин,
Тўкмасин, Чустий, севинч-ла кўзга тўлган ёшни.

Керма манманлик билан ўрнида турган қошни,
Эл севар одамда бўлган сабр ила бардошни,
Йўлда жонингдин азиз тут сенга чин йўлдошни.
Йўлга сол келса қўлингдин ақли паст бебошни.
Эл учун қилсанг зиён тошларга ургин бошни.

БЎЛМАСИН ДEРМАН

Ширин суҳбат аро сўзларда иғво бўлмасин дерман,
Кишининг шаънигағийбатлар алсо бўлмасин дейман.

Асал гарчи ширин, яхши даволар жумласидандир,
Ошиб Ҳаддан ширинлик, акси пайдо бўлмасин дерман.

Киши инсоф ила виждон либосидан бўлиб маҳрум,
Ёмон феъли билан эл ичра расво бўлмасин дерман.

Кишида баъзи қилмиш элни бошлар можароларга,
Ғаразли кирдикор эл бошига ғам бўлмасин дерман.

Ўзидан бошқани инкор этар баъзи кишилар бор,
Ҳаётда бу каби хом, фикри бежо бўлмасин дерман.

Туғилган бўлса инсон наслидан поймол этиб аслин,
Фирибгар тулкию, шайтонга ошно бўлмасин дерман.

Ўзинг кимсан, сўзингни кўпчилик маъқулласин, Чустий,
Хатони тан олиб қалбингда даъво бўлмасин дерман.