Бахтиёр Генжамурод (1959)

Бахтиёр Генжамурод 1959 йил 11 майда Қоракалпоғистоннинг Қўшкўпир туманида туғилган. Бердақ номидаги Қоракалпоқ давлат университетини тамомлаган (1985). «Офтобнинг умри» (1987), «Саратон» (1990), «Ўқ қадалган ой» (1997) шеърий тўпламлари қоракдлпок, тилида, «Ўкуздарё битиклари», «Мадэ хон сўзи ёхуд Чин ипагидаги битик» (2006) каби асарлари ўзбек тилида нашр этилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (2002).

* * *

Ватанни қўшиққа сиғдирмоқ… Йўқ! Йўқ!
Наволарга сиғмас саркаш туйғулар.
Онанг боққанини қўшиққа солмоқ –
Онангни мақтамоқ эриш туюлар.

Умрим ўтар Кун ва Туннинг ораси –
Сенинг шапалоғинг… Сенинг қучоғинг.
Онажон, сен менинг кўзим қораси,
Онажон, ўзингта келар ўхшагим.

БИР ОНАНИНГ БОЛАЛАРИГА

Умр — битта, ажал сонмингта.
Севиш — битта, севилиш битта.
Тақдир — қишда совқотиб тўнгсам,
исинтирар қуёшим — битта.

Бахт — битта, Муҳаббат — битта,
Кўксимдаги юрагим — ёлғиз.
Бу дунёда Бахтиёр — битта,
Мени гуққан онам ҳам — ёлғиз.

Онам — битта, Она Ер — битта,
Айланади оламда ёлғиз.
Бу дунёда шоир ҳам битта,
Қўшиқ ёзган қалам ҳам ёлғиз…

ОТ ҚИССАСИ

Доим улоқ чопган қари арғумоқ
Ҳуркиди, арқонин узди-да кетди.
Туёғи қизиди тулпор жониворнинг,
Қучоғи кенг дала гумбурлаб кетди.

… топтаб ўсган ернинг лола гулларин,
ғафлатда тўқишди бир учмак тошга.
Жонивор сездими сўнгги дамларин…
Термулиб ўқрайди ботган қуёшга.

Кўзлари сўнгги бор мунгли олайиб,
қулинчоқ кезларин ўйлай бошлади.
«Отни тиригида ҳалоллайлик», — деб,
Йўловчи ханжарин қайрай бошлади.

САВОЛ

Ажаб, кўз тақдири — кулмоқ йиғламоқ,
Лаблар бевафодай туюлар гўё.
Ҳаётим — тоғлардан оқаётган ирмоқ,
Юрак чўққисидан қуюлар дарё.

Айтилмаган дардли бир қўшиқдаймиз,
Асло тинчлик бермас бир савол менга:
Кўз ёш қолмагунча нега йиғлаймиз?!
Кўздан ёш оққунча куламиз нега?!

* * *

Кўзимдан тўкилманг, кўзим ёшлари…
Суянган тоғимнинг тоши тегди деб.
«Есердан эр чиқар» — Эл болалари
юртнинг таёғини ейди кўп.

Муштлашиб эр етар элнинг есири,
Аламлар тиғлайди юрагин, қалбин.
«Шоирлар — тебранган телба»си бўлар
Ҳам йиғлаб, ҳам кулиб куйлаган халқин.

Кўзимдан тўкилманг, кўзим ёшлари…
Тош билан урганни тош билан урмоқ…»
Йўқ… Йўқ…
Телбаликни қўй энди, қалбим.
Ҳам йиғлаб, ҳам кулиб
Бир қўшиқ битиб,
Суянган тоғингга алвидо айтгил…

«Есердан эр чиқар».
Элнинг тентаги
тоғлар тоши тегиб айланар тиғга.
Тош билан ургаини ош билан сийлаб,
Парвона бўлади сон неча мингга.
Кўзимдан тўкилманг, кўзим ёшлари…

Шамшир ўткирлашар қайралган сайин.
Таёқни кўп еган муштлагич келар.
Маккорлик, манманликдан қочиб, атайин
Адолат тоғига адл суянар.

Хайр энди, тошини менга отганлар.
Алвидо, алданган гўдак ишончим…
Бугун асов қалбим ғамга ботганда
Тоғ киму дала ким барин тушундим…

Далаларга кетдим… Алвидо, тошлар…
Гўдак умидларим — алдамчи тилак.
Ўзимда қолинглар, аччиқ кўз ёшлар,
Ўзимда қолинглар, иссиқ кўз ёшлар.

Бевафо ишончим, хайф сизга юрак.
Кўзимдан тўкилманг, кўзим ёшлари…

* * *

Лабингни қумсайман кўриб узумни,
юзингдек шафтоли олади ҳушим.
Қўлим етмас эди, ўзинг узилдинг –
бу сеҳр шайтон ё парининг иши?!

Билмадим, билмадим. Тийиқсиз банда –
Оллоҳга гуноҳкор Одам отадай
беклик – беҳиштликдан қувилдим мен ҳам,
юрагимга соғинч — тиғ ботади-ей!

Ҳусн — мулкинг эгаси девона айлаб,
Мағрибга, машриққа ташлаб жабр этди,
ҳам ақлу ҳушимдан бегона айлаб,
сени изламоқни менга амр этди.

Мевазор боғлардан излайман сени –
шода-шода узум, олмаю анор,
серҳосил ёз ҳамда куздайсан энди,
сийнангда гул билан сутнинг иси бор…