Сўфи Оллоёр (1644-1724)

Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган.

Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган Сўфи Оллоёр бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат соҳиби) бўлиб етишган. Туркий ва форсий тилларида ижод қилган Сўфи Оллоёр ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибт-ашвиқ қилишдан иборат.

У «Маслак ул-муттақин» («Тақводорлар маслаги»), «Мурод ул-орифин» («Орифлар муроди»), «Маҳзан ул-мутеъин» («Итоаткорлар хазинаси») асарларини форсий, «Сабот ул-ожизин» («Ожизлар саботи»), «Фавз ун-нажот» («Нажот тантанаси») маснавийларини туркий тилда яратган. Форсий ва туркийда битилган бошқа шеърлари ҳам мавжуд. «Мевалар мунозараси» номли манзума ҳам унга нисбат берилади.

Сўфи Оллоёрнинг шоҳ асари «Маслак ул-муттақин» бўлиб, 12 минг байт, 135 та катта-кичик бобдан иборат. Илоҳий маърифатнинг бадиий талқинига бағишланган бу асар эл орасида шухрат тутганидан сўнг дўсту яқинлари ундан туркий тилда ҳам шундай бир китоб ёзишни илтимос киладилар. Бунта жавобан у «Маслак ул-муттақин»ни бирмунча қисқартириб, ўзбек тилида назмда битган ва унга «Сабот ул-ожизин» деб ном берган. Ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунаси бўлмиш ушбу асарда тасаввуф таълимотининг маънавий-ахлоқий масалаларини кенг ёритиш билан у туркий тасаввуф адабиёти ривожига катга ҳисса кўшган.

Асарларида ислом аҳкомлари, тариқат талаблари, инсоний комиллик шартларини бирма-бир таърифлаб берган. Ахлоқий-таълимий аҳамияти жиҳатидан, хусусан, «Маслак ул-муттақин» ва «Сабот ул-ожизин» асарлари мактаб ва мадрасаларда асосий дарсликлар қаторида ўқитилиб келган. Унинг диний-тасаввуфий руҳдаги панду ҳикматга йўғрилган асарлари нафақат Туркистон, балки Қашқардан тортиб Этел (Волга), Ёйиқ (Урал) дарёлари воҳалари, Ҳожитархон (Астрахан), Булғор, Оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Улар кўп нусхаларда кўчирилган. 19-асрнинг охирларига келиб эса Тошкент, Қозон, Боку, Истанбул ва бошқа шаҳарларда тошбосма йўли билан бир неча марта босилиб чиққан.

Сўфи Оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳ-тимсоллар кенг шарҳланган.

Эргаш Очилов.

* * *

Дил — ғамин, хотир — хазин, толеъ — қаро, пешона — шўр,
Қўл — қуруғ, матлаб — узоқ, душман — яқин, жонона — дур*.

Ёр — толиб, ишқи — ғолиб, хасб — монеъ, сабр — оз,
Даҳр — пуркулфат, жафо — кўб, лутф — кам, раҳмат — вўфур.

Зод — ақал, сенсиз — касал, ҳажми ҳаво — тавли амал,
Юз — таалуқ, минг — илал, ғам — бениҳоят, ғусса — зўр.

Ич — тугун, ҳолат — забун, ҳосил — ҳавас, савдо — жабун,
Йўл узун, аъдо — фузун, этмак — гумон, кетмак — зарур.

Умр — густу пеша суст,хавф — Ҳотам, ғам — нўхуст,
Эл — кучук, юк — нодуруст, водий — хатар, аз ман футур.

Феъл — чаб, ғафлат — ажаб, ғусса — маишат, ғам — тараб,
Тил — сучук, сар — мунқалиб, зоҳир — вараъ, ботин — фужур.

Чашм — тар, рухсора — зар, хуни жигар — оҳи саҳар,
Кош, бул фан бирла, Оллоёр музтар бўлса кўр.

* * *

Жон агар ҳамсуҳбати тандур, жаҳонда ғам ема,
Бул азиз меҳмон боринда ғуссаи олам ема.

Бир қаришлик йўлга кирсанг, қўйма бейўлдош қадам,
Бир мавиз оллингда ҳозир бўлса, беҳамдам ема,

Икки кунлик лаззати дунёйи бепоён учун
Фикр этиб ғам туъмасини, эй бани Одам, ема,

Тангдаст ўлдум деб, Оллоёр, кўб фикр этмағил,
Юз надомат бирла оламдин кетарсан, ғам ема.

* * *

Эй, хуш ул умреки, ўтса бир неча шайдо билан,
Танлари халқ ичра бўлса, диллари мавло билан.

Бағри бийрон, кўзлари гирён ёронларни қўюб,
Ҳайф ўшал умреки, ўтса бизнидек расво билан.

Жон фидойи ул биродарким, бу дунё мулкидин
Кўрмаса бир пул юзини, ўтса истиғно билан.

Аждаҳо бирлан тўқуш қилғон кишини эр деманг,
Эр ўшал эрдурки, турса бандалик тамғо билан.

Токи, Оллоёр, истарсан тириклик иззатин,
Қоч ўшал тандинки, фикри бўлмаса тангло билан.

* * *

Ҳожатим улдур, худоё, по ишим бош айласанг,
Мунда тавфиқ, онда имонимни йўлдош айласанг.

Илкима берсанг асойи ҳиммат, оғзима сано,
Кўнглума ишқ оташин солсанг, кўзум ёш айласанг.

Бор умидим: гарди исёнимни ювғай оби афв,
Варна йўқдур чораси қора тош айласанг.

Чеҳраи журмимни ёпғил пардаи исмат билан,
Онда мушкулдур гуноҳим халқ аро фош айласанг.

Гарчи Оллоёр эрур ноқобилу номустақим,
Лутф этиб бир муршиди комилға йўлдош айласанг.

* * *

Тешти кўксум, эзди бағрим доғи ҳижроним мани,
Бу оламда мунча ғамда чиқмаган жоним мани.

Дилда сабрим, юзда шармим, бошда ҳушим қолмади,
Кўзда ёшим, рангда қоним, танда дармоним мани.

Дардга тўлсам, ғамда сўлсам, телба бўлсам ишқида,
Ҳасратида мундоғ ўлсам, йўқдур армоним мани.

Ҳолатим бад, ҳасратим беҳад, фиғоним беъадад,
Қил мадад мандек йиқилғон қулга султоним мани.

Ғуссаи дил, қиссаи мушкулға қолдим ою йил,
Обу гил ичра хижил қолғон тану жоним мани.

Айтур Оллоёр йиғлаб зори ҳаф лайлу наҳор,
Тийри ишқи ёр тўкса кошки қоним мани.

МУНОЖОТ

Холиқо!
Қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзумни жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.

Холиқо!
Қилдим фаоли кундани,
Қилмоғил расво мани — шармандани.
Сен агар раҳмат ниқобин ёпмасанг
Айби кўб,нуқсони кўбдур бандани.

Холиқо!
Тўктум ибодат тосини,
Сан тузарсан бандани кам-кўсини.
Қўлларинг булғонса исён лойиға
Оқизурсан мағфират дарёсини.

Холиқо!
Қилдим гуноҳи беадад,
Жон берар ҳолатда сан бергил мадад.
Нафси шайтон илкидин қутқормасанг,
Бўлди мушкул ҳолимизға,ё аҳад!

Холиқо!
Ё аввало,ё охиро,
Нафси шайтон жонима бўлди бало.
Гарчи Оллоёр Ўтарчидур ёмон,
Қўймоғил душман қўлида мубтало.

Холиқо!
Тутдим фароғат хобини,
Истадим дойим жаҳон асбобини.
Гарчи Оллоёр эрур ғарқи гуноҳ,
Оч анго ўлганда раҳмат бобини.

Холиқо!
Умр айладим фоний билан,
Энди банданг зор йилор жони билан.
Гарчи Оллоёр эрур зору забун,
Жонин ол нири имони билан.

Холиқо!
Поишларим бош айласанг,
Хирмани раҳмат манго чош айласанг.
Мунда тавфиқим,чироғим қўлга бер,
Онда имонимни йўлдош айласанг.

Холиқо!
Афв айла ўтган ёшима,
Яхши қулларни ато қил қошима.
Гўр ичинда келса икки сўрғувчи
Онда сен раҳм айла ёлғуз бошима.

Холиқо!
Дийдамға ашки зори бер,
Кўнглума доим муҳаббат ёри бер,
Оби кавсардин мани сероб этиб,
Ҳам манға кўпрук ўтарда ёри* бер.

Холиқо!
Лутф эт гадойи зоринға,
Бандадурман,зорман ҳар бир коринға.
Мағфират дарёсиға ғарқоб этиб,
Кўзларим шояста қил дийдоринға.

Холиқо!
Туз айлагайсан роҳимиз,
Мустажоб этгил дуои оҳимиз.
Тонгла ҳайрон бўлса халқ ўз ҳолиға,
Мустафони қил шифоатхоҳимиз.

ТЎРТЛИК

Одамийнинг қадри йўқ бир ерда юрганда омон,
Қадр ўтар аммо жудолиғ бўлса сандин бегумон.
Гарчи Оллоёр Ўтарчидур, эрур ул ҳам ямон,
Онинг ҳам қадри ўтар бир нечаға ўлган замон.

* * *

Кимдин сучук тил ила шойиста ҳў чиқар
Будур эшитмишамки, нигудин нигу чиқар.

Айтур хирад қулоғина ботурда офтоб
Ким борса пастлик ила тонгла улу чиқар.

Ҳар кимни бўлса нияти эҳсонда нон киби
Ким солсалар танур ичига сурх ру чиқар.

Бир ҳола турмаган киши телпак ниғу кияр
Бир ерга етмаган сўз оғиздин ниғу чиқар.

Навмид ўлурму бандаки, раҳмат отасидин
Ҳардам нидойи ойати ло тақнату чиқар,

Оллоқулининг ўғлидин айлар таажжуб эл
Ким ўзбек ўғли табъидин бу рангу бу чиқар.

“САБОТУЛ ОЖИЗИН”ДАН

«Сано лил холиқи ғаброву афлок»,
Яратди қатраедин гавҳари пок.

Самовот уйини тутди муаллақ,
Жаҳона ҳукмини кўрсатди мутлақ.

Қилиб ғабро мадорин зиммаи ҳут,
Бани Одамға андин қисм этар қут.

Падид этди жаҳон ичра фавосил,
Қилур ҳар фасл турлук нашъа ҳосил.

Ажаб сунъу, ажаб аҳкоми тақдир,
Қилур бир қурсдин олам кўзин сер.

Ирода қилса ул Ҳаййу тавоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.

Сафий туфроғин этгач, жон ила жисм,
Нечук ки айлади донойи ҳар исм.

Халос этса бировни Раббуд —афлок,
Қолур тоғ остида, андин чиқар пок.

Нечукки тутди тўфон дашту тоғи,
Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи.

Халиллулоҳ учун ёндирдилар нор,
Қадам қўймай ўшал ўт бўлди гулзор.

Ғазаб ел одиларни қилди нобуд,
Эди ул ел насийми тобеи Ҳуд.

Балиқ қорнида бир соҳиб каромат,
Чила ўлтирди —ю, чиқти саломат.

Агар амр этса кимни Фориқул —фарқ,
Келур бир лаҳзада ғарб устидин шарқ.

Нечукким дўстини Султони кавнайн,
Етурди соатеда қоба қавсайн.

Агар ҳар кимга берса иззу имдод,
Келур хизматга жинну одамизод.

Сулаймонким эгурди инсу жиндин,
Анинг фармони эрди бир нигиндин.

Ғараз қудрат намолиғ айлади фош,
Ва гар на қадри эрди бир дирам тош.

Калим илгидаги қутлуғ асое,
Гаҳе кўфрук эди, гаҳ аждаҳое.

Ғараз қудратнамолиғ эрди, эй дўст,
Ва гар на эрди бир қад чўби бепўст.

Агар амр айласа, кавнайн барпой,
Бўлур бир пистанинг пўчоғина жой.

Дедилар, ҳазрати Руҳул — аминни,
Қанот ёзса, тутар рўйи заминни.

Анингдек Жаброиле сидра парвоз,
Муҳаммад енгида айтур эди роз.

Агар қилса бировнинг ҳақлиғин фош,
Шаҳодат бергуси гаҳворада ёш.

Азиз этса қаю қулни ўшал шоҳ,
Агар чоҳ остида қолса топар жоҳ.

Сулаймон хизматида қилди парвоз,
Ҳисобин билмаган шохину шахбоз.

Вале бир муштипар ҳудҳуд эди пайк,
Деди султониға: «Орийу лаббайк».

Мадад қилса Худое оламорой,
Ҳабиб этса ишорат, айрилур ой.

Кишининг рўзисин гар қилмаса кам,
Етар ҳар ерда меҳнат қилмаса ҳам.

Калимин чеҳрасин қилмас учун зард,
Чиқорди лаҳзада Нил остидин гард.

Нечукким ҳазрати Солиҳ учун фош,
Болалиғ тева туғди ҳукмидин тош.

Юборди рўзе Маряма малакдин,
Масийҳа моида тушди фалакдин.

Азалда ҳар кишини айласа саъд,
Халил ўғлидек этса содиқул—ваъд.

Агар забҳ этсалар, қайтармағай қош,
Кўрунмас бош анинг олдида бир мош.

Кима берса жаҳолат хамридин жом,
Беҳишт олдиға келса, босмағай гом.

Етар раҳмат суви кўк кавкабина,
Етушмас қатрае гумроҳ лабина.

Кўрунг Бу Толиб ила Бу Лаҳабни,
Улуғ дарё лабинда хушк лабни.

Агарчи ўт била сувда бўлур фарқ,
Чиқорди сув маконидин нечук барқ?

Агар чандики шамъ ўтдин бўлур жамъ,
Қаро сувдин қилур кўз нуридек шамъ.

Қаю бир қудратин қилмоқ керак ёд,
Эрур қосир уқули одамизод.

ҲАЗРАТ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СИФАТЛАРИНИНГ БАЁНИ

Дуруди беадад ҳодийи динға,
Расули «раҳматан лилоламин»ға.

Худонинг дўсти мухторул—қурайши,
Мудом уммат учун талх эрди айши.

Эмас мавжуд анингдек гавҳари пок,
Далил улдурки кийди тожи «лавлок».

Ўшал шоҳаншаҳиким шамъи диндур,
Анинг парвонаси Руҳул—Аминдур.

Деди Маъбуд анинг отин «Муҳаммад»
Мақоматиға ҳаргиз етмади ҳад.

Тушурмай ер юзига соясини,
Етурди Арш уйига поясини.

Қадам босқон манозил эрди пур атр,
Саҳобул—абйаз эрди бошида чатр.

Жамоли неъмати матлуби кавнайн,
Камолидин муяссар «қоба қавсайн».

Шарофат мундин ўтмас — суннату фарз
Юруса то хуружи Доббатул —арз.

Ҳама диндин бўлубдур дини боло,
Гувоҳи ҳазратй Вожиб Таоло.

Анинг авсофини йўқ интиҳоси,
Нағу, етмас деса васфин Худоси.

Худонинг раҳмати бўлсун дамодам
Анинг авлодиға, асҳобиға ҳам.

КИТОБ ТАЪЛИФИНИНГ САБАБИ БАЁНИ

Ёзилди форсий тил бирла мактуб,
Ақийдоту фуруъ қурби маҳбуб.

Аниким кўрдилар туркий ёронлар,
Дедилар: «Гар дуо қилса эранлар.

Битилса турки тил бирла ақийда,
Кўнгуллар бўлса андин орамийда».

Тамаллуқ қилдилар чун бир неча ёр,
Қалам тортай, Худо бўлсун мададкор.

Ва лекин айлайин сўзларни ижмол,
Манга йўқтур муфассал қилғали ҳол.

Мане бечора, чунки омидурман,
Гирифтори маломат домидурман.

Эрурман бандаларнинг сарнигуни,
Тўлай ёру биродарлар забуни.

Агар чандики бўлсам мағзи йўқ пўст,
Ишорат қилдилар, чун бир неча дўст.

Аларнинг сўзларин бузмай мане зор,
Савод эттим неча манзума ночор.

Ақийда сўзларини қилдим исбот,
Анга қўйдим «Саботул—ожизин» от.

Ўзимдек хасталар бўлғайму деб шод,
Насойиҳдин ҳам андак айладим ёд.

Насиҳат тингламас дил сахти маҳжуб,
Кўкармас тоша ёмғур ёғса ҳам кўш

АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИМОҚ БАЁНИ

Недур қуллуқ ани муштоқи бўлмоқ,
Ўзидин фони Ҳақға боқи бўлмоқ.

Тонимоқ Тангрини тонмоқ ҳаводин,
Кейин турмоқ фиоли нораводин.

Бўйинсунмоқ, югурмоқ «қил!» демишда,
Қазоға рози бўлмоқ барча ишда.

Умид этмак ўшал қудратли Шоҳдин,
Ёнардин хавф этиб, ёнмоқ гуноҳдин.

Яқин билмак, жамоат эътиқодин,
Кейин солмоқ мухолиф ижтиҳодин.

Ақийда билматан шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса, елдур.

Уёлма маърифатни ўрганурдин,
Танур жойинг бўлур, қолсанг танурдин.

Уёлмасдур талаб амрини олғон,
Қолур яхши уй олғандин уялғон.

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БИРЛИГИ БАЁНИ

Худовандики бирдур бешаку райб,
Раво эрмас анга ўртоқ ила айб.

Анинг фармонидин ҳеч ким қутулмас,
Тавонодур ҳамиша, ўзга бўлмас.

Эрур ул барча оламнинг Худоси,
Анинг йўқ ибтидоси, интиҳоси.

Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони,
Анга қилғон эмас сабқат замони.

Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна,
Раво эрмас анга чуну чигуна.

Кўнгилга кечса, кўзга тушса ҳар шай,
Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай.

Удур ҳоким ки ҳукмин ўзга этмас,
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас.

Фаришталар, набилар етмадилар,
Бўйинсундилару фикр этмадилар.

Вале фикр эт, Худонинг қудратиға,
Ажойиб ишлариға, санъатиға.

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ СИФАТЛАРИ БАЁНИ

Субутидур анинг саккиз сифоти
Сифат зоти эмас, на ғайри зоти.

Ҳаёту, илму, қудрат ҳам басар, самъ,
Иродаву, калом, таквиндур, эй шамъ.

Ҳаёт улким тирикдур, ўзга бўлмас,
Ўлар ҳар зи нафс, ҳаргиз Ул ўлмас.

Ўзини зотидин ҳайдур ўшал шаҳ,
Ва лекин жисм ила жондин муназзаҳ.

Керакмасдур Худоға ҳеч қаю шай,
Ғанидур барча оламдин ўшал Ҳай.

Эмас муҳтож ҳеч ишга Ҳақ Таоло,
Юбормағил кўнгилни шайбу боло.

Агар мунда юборурсан кўнгилни,
Солур шайтон кўнгилга ўзга йўлни.

Сифотининг биридур илм, ёро,
Эрур донойи ғайбу ошкоро.

Халойиқдин кичикдур ё улуғдур,
Бўлибдур ҳар на иш ё бўлғулуғдур.

Турушдур ё юрушдур хайру шардин,
На ким, тегса анга нафъу зарардин.

Кўнгилга кечса қайси ҳоли пеша,
Эмас пўшида илмидин ҳамиша.

Билур ҳар кимда бўлса маърифатдин,
Бири қудрат эрур саккиз сифатдин.

Нафслик ё нафссиз, буду нобуд,
Не ким икки жаҳонда бўлса мавжуд.

Зарардур, нафъдур ё хайр, шардур,
Яқин билгил, қазо бирла қадардур.

Халойиқнинг жамиъи феълу қавли
Эмас бир зарра бетақдири Мавли.

Ирода айлагач, Халлоқи олам
Ҳар ишни «бўл!» деди, бўлди ўшал дам.

На этса эрки бору, қудрати бор,
«Қўли бирла яратди» дема зинҳор.

Тилингни сақла мундоғ қавли баддин,
Худовандим муназзаҳдур жасаддин.

Каломи ҳақдаким «яд» айлади ёд
Анинг бир васфидур, эй одамизод.

Аимма билди Қуръон маънисин туз,
Кўнгилни қўймағил, сан ҳар қаю юз!

Басар ҳам самъ анинг васфи било шак,
Басар маъниси — кўрмак, самъ —эшитмак.

Не ким мавжуд эрур дунёву дунда,
Фалакдин юқори, зери заминда.

Эшитмак, кўрмаги бешубҳаву райб,
Эрур бирдек ҳамиша зоҳиру ғайб.

Эшитмак, кўрмагидур қудратидан,
Қулоқдин, кўздин эрмас, билгил, эй тан.

Қулоқ, кўз бандаға ҳожат эрур, бас
Худо ҳеч қайсининг муҳтожи эрмас.

Тирилсанг охиратда, эй харидор
Худойим кўрсатур дўстларға дийдор.

Вале кўрмакни бечуну чунон бил,
Жиҳатсиз бил, мислсиз, бемакон бил.

Ўшалким билдирур бешаклигини,
Билур ул яхши кўрсатмаклигини.

Билур ҳар одамийнинг бўлса эси,
Калом эрмиш сифотининг бириси.

Каломи ҳодис эрмасдур, қадим бил,
Ани айғон сўзи бекому бетил.

Халойиқ сўзламас бекому тилсиз,
Худо муҳтож эмас, ҳеч ишга ҳаргиз.

Битилса ё ўқилса, олса эл ёд,
Булар ҳодис эрур, эй одамизод.

Худойимни каломин яхши бил боз,
Сўзини зотида йўқ ҳарфу овоз.

На ким махлуқида бор эрса, эй шаҳ,
Худовандим эрур андин муназзаҳ.

Сифотининг бирисидур ирода,
Муни билган киши етган мурода.

Қадалса бир тикан ё тушса бир қил,
Иродасиз эмас ҳеч иш, яқин бил.

Агар мўре қўяр ер устиға по,
Ва гар бир заррача қум бўлса бежо.

Булардин ё кичикдур ё зиёда,.
Эмасдур ҳеч нимарса беирода.

Сифотининг бирин таквин демишлар,
Худодин халқа рўзи барча ишлар.

Яратди ким нечук сизнию бизни,
Тақи халқ этди бизни феълимизни.

Агар чандики қўимас эркимизга,
Берибдур ихтиёри жузъи бизга.

Муносиб иш эрур ё номуносиб,
Ани қилмоқға банда бўлди косиб.

Ўшанча ихтиёри жузъидин боз,
Топар банда жазо кўп қилса ё оз.

На ким ризқеки бўлса шайбу боло
Яратибдур ани Вожиб Таоло.

Ҳаромидин ва ле манъ этди бизни,
Берибдур ихтиёри жузъимизни.

Худо рози эмас исёнимизға,
Ризосидур анинг эҳсонимизға.

Киши рози, деса— исён қилурға,
Аимма ҳукмидур кофир бўлурға.

Худо зулм этмади ҳеч бандаларға,
Вале туз иўлни кўрсатди аларға.

Ўшал халқики туз йўлдин тоярлар,
Алар ўз жонлариға зулм этарлар.

Азоб этса бу олам ё у олам,
Эрур бул адл, эй фарзанди одам.

Нафссиз халқ эрур ё зи нафсдур,
Анинг ўз мулкидур ҳеч зулм эмасдур.

Агар афв айласа, ўз фазлидур ул,
Будур сидқингу ихлосинг, будур йўл.

Етар биз омиларга бунча билсак,
Тутуб маҳкам бўиинсунсак, эгилсак.

Жамоат аҳли суннат тузган эрлар
Дедилар: «Турфа нозикдур бу йўллар».

Улуғ йўлни қўииб ўлгунча, эй ёр,
Қадам қўйма, тояр ерларға зинҳор.

ИЙМОННИНГ БАЁНИ

Худодин ҳар на келса, рост билдинг,
Тилинг бирла яна иқрор қилдинг.

Мусулмонлиғ йўлида булдир иймон,
Муни билмас киши Тонгла пушаймон.

Яқин билгилки, иймон бўлмағай кам,
Эрур бирдек, зиёда бўлмағай ҳам.

Бу сўздур аҳли суннатни тариқи,
Жадал этди бу сўзда ҳар фариқи.

Бўлур аммо амал зойиду нуқсон,
Топар яхши амалдин ужра инсон.

Амал айланг ва лекин аймоғайсиз:
«Амалдин дохили жаннат бўлурмиз».

Ани амрин дилу жонинг била ол,
Амал қил ҳам Ўзининг фазлина сол.

Насиб этса биҳишт Ўз фазлидин бил,
Амалга иттико қилмай амал қил.

Ғараз улким, амалга бўлма мағрур,
Амал қилғил, амалга банда маъмур.

Амал қилмоқдин ахди истифода
Дедилар: «Нури иймондур зиёда».

Ва гар на бўлмас иймон зойиду кам,
Ақида булдур, эй фарзанди одам.

Амалнинг нафъи ҳам иймон биландур,
Қачон ёлғуз амал қилғон биландур.

Наъувзу биллаҳ, иймонсиз кишини
Қабул этмас Худойим ҳеч ишини.

Агарчи яхшилар аъмолин этса,
Тасаддуқ ер юзини молин этса.

Риёзат бирла бўлса эртаю кеч
Ўшалким сидқи иўқтур — қилгани ҳеч.

Бўлур дўзах ани охир макони,
Қутулмас ҳаргиз андин жисму жони.

Агар иймон насиб этса кишиға,
Берур ужра ани хўб қилмишиға.

Агар чанди кабоир қилса беҳад
Тамуғда қолмас иймонлиғ муаббад.

Илохи, осиймиз, бечорадурмиз,
Ҳавойи нафс ила оворадурмиз.

Қўноқмиз бир кеча дунёйи ҳеча,
На ишлар кечадур биздин бу кеча?!

Бу тунда тут бутун иймонимизни,
Сабоҳ қутқор тутундин жонимизни.

Кўнгил сандуқина бир бебадал дур
Ўзинг рост айлагил, ё Кошифаз — Зур.

Ўшал дур қасдина шайтони бадбахт
Тушубдур кўп ҳавохоҳи билан сахт.

Агар бўлсанг мани ҳолимга ҳомий,
Тўзар кулдек адувларни тамоми.

Агар Сен сақласанг раҳмат йўлидин,
Адув қул келса, на келгай қўлидин.

Яна иймонда айди аҳли таҳқиқ:
«Худодиндур ҳидоят бирла тавфиқ».

Худонинг феъли ул махлуқ эмасдур,
Киши ҳаргиз ани махлуқ демасдур.

Дедилар маърифат бирла ул иқрор
Ўшалким бандасини феълида бор.

Нечукким бандани халқ этти Мавли,
Тақи махлуқ эрур феъли ва қавли.

Эрур бир маънида иймону ислом,
Буни билса керак, ҳар хосу ҳар ом.

Аимма қавлини берк ушла зинҳор,
Жадални нафъи йўқ бўлса, на даркор.