Шамси Бухорий (XIX-XX аср)

XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошида яшаб ижод қилган бухоролик ўзбек шоирларидан бири.

МУХАММАС

Фано дайриға йўл топмоғлиғим йўқтур манга имкон
Еталмай водийи мақсадга қолдим йўл аро ҳайрон.
Ажаб савдо бошимға тушди йўқ дардимга ҳеч дармон
Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон
Қуюндек ҳар замон бир кўрмаган водийда саргардон.

Санинг ҳажрингда бўлди оғзима шаҳд чун тарёк
Тараҳҳум куйидин озган эмас ул кофири бебок
Мани ҳолим кўруб парвона бўлди бошима афлок
Туним дайжур, ўзум ранжур, ичим ғамнок, бағрим чок
Тилим лолу таним беҳол, ишим афғон, сиришким қон.

Бошимға тушти савдои муҳаббат қолмади тамкин
Мани саргаштани бир сўрмади ул шахсуворидин
Бу гулшан ичра аҳволимға йиғлар лолаи насрин
Фиғонимдин фалак ғамгин, сиришкимдин жаҳон рангин
На дардим ўтиға таскин, на ҳажрим дардиға дармон.

Мани савдойи ишқи қилди олам ичра овора
Таним ҳижрон ўтиға куйдуруб бағрим қилиб пора
Кишим йўқтур мани арзимни еткурмоқға дилдора
Бошим ғам тошидин ёра, таним ҳажр ўқидин пора
Кўнгул бу ёраға чора топарға топмайин имкон.

Қилиб дин ўйини ул қотили кўзи қаро ғорат
Ўпарға бўсағасидин танимда қолмади тоқат
Бўлуб маҳрум васлидин қолибман водийи ғурбат
Қай андуҳи малолимға балийят даштидек ғоят
Не савдойи жунунимға маломат баҳридек поён.

Табиби бемуравват қилмади дармон кўнгул реша
Ғурури ҳусн бирла боқмади аҳволи дарвиша
Уруб Фарҳоддек ғам тоғида бағримға минг теша
Заифу дарду ғам пеша, наҳифу меҳнат андиша
Залилу бесару сомон, қатили-ҳанжари ҳижрон.

Ғазаб бирла қошимға келди дилбар ҳанжари ҳонлиқ
Мани қатл айламоқға ор қилди қолдим армонлиқ
Мани саргаштани ютти муҳити баҳри ҳайронлиқ
Кўзум намлик, бўйум хамлик, ичим андуҳ мотамлиқ
Неҳамдамлик, немаҳрамлик топиб юзмеҳнати пинҳон.

Қолиб шоми фироқингда, нетиб бўлсун кўнгул ҳуррам
Анисим дард ила меҳнат ҳариқи суҳбатимдур ғам
Ўзум ўз ҳолима лозим турур тутсам керак мотам
Манга не ёру не ҳамдам, манга не сабру не сомон.

Либоси фақр эгнимда ҳаробат айладим маскан.
Бу гулшан ёпроғидин айладим ул дайр аро гулхан
Мани ҳолимға йиғлар дашт аро ул лолау савсан
Фалак раҳзан, замон душман, бадан равзан уза равзан
Қолиб жон ҳасратидин тан, чиқиб тан кишваридин жон.

Қолибман узлат ичра айрилиб дашти паноҳимдин
Сабо еткурмади манга паёми такянгоҳимдин
Йироқ туштуш жаҳони бевафога узрхоҳимдин
Ҳам аҳволи табоҳимдин, ҳам оҳи субҳгоҳимдин
Ҳам ўтлуғ дуди оҳимдин қарориб кулбаи аҳзан.

Кел, эй Шамси Бухорий, қилмағил дунёда ҳасрат кўп
Баҳойимдин батарроқ эл ичинда аҳли ғафлат кўп
Қаноат кишварига шоҳ бўлган аҳли давлат кўп
Навоий бўлса меҳнат кўп, ичакўр жоми ишрат кўп
Неча бўлса суъубат кўп майи ваҳдат қилур осон.