Музмар (XIX аср)

XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Ҳисор ўзбекларидан, Қўқонга Бухоро орқали келиб ўрнашган. * * * Мунча ким кажрав бўлурму чарх рафторин кўринг,Ростлиқ касби экан даҳр аҳли кирдорин кўринг. Даҳр золи меҳрсизликда эрур якто валекОнчи юз бераҳм эрур давоми…

Манзурабону (1900-1970)

Бону ёки Манзурабону тахаллуси билан қалам тебратган бу шоира Нозимахонимнинг истеъдодли шогирдларидандир. Тошкентнинг собиқ Раис кўча маҳалласи (ҳозирги Хуршид кўчаси)да туғилди. Маҳалладаги эски мактабда ўқиб юрган вақтларидаёқ зийрак, ақлли, қизиқувчанлиги билан атрофдагиларнинг диққатини тортди. У Навоий, Фузулий ва Машраб шеърларини давоми…

Шавкат (1882-1934)

Мирзоҳидохунд ўғли Сирожиддин Шавкат адабиётимиз тарихида Шавкат, Сидқий, Искандар, Шеван тахаллуслари билан ижод этган адибдир. Шавкат 1882 йилда Тошкент вилоятининг Хондайлиқ қишлоғида камбағал оиласида туғилди. Шавкат шоир, таржимон, хаттот, ношир, рассом сифатида адабиётимиз равнақи йўлида қалам тебратди, Шоир «Девони Сидқий», давоми…

Анбар Отин (1870-1906)

Анбар Отин Фармонқул қизи (1870 — Қўқон — 1906) — ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳалласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия давоми…

Каримбек Камий (1865-1922)

Камий (тахаллуси; асл исм-шарифи Каримбек Шарифбек ўғли) (1864— Тошкент — 1923) — ўзбек шоири, маърифатпарвар. Тошкентдаги «Бекларбеги» мадрасасида ўқиган (1880 йилдан). 1916 йилгача шу мадрасада мударрис. 1890 йиллардан шоир сифатида танилган, баёзлар тузган. Сидқий Хондайлиқий, Хислат, Мискин, Тавалло каби кўпгина давоми…

Муҳаммад Юсуф Баёний (1858-1923)

Баёний (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Юсуфбек Бобожонбек ўғли) (1858— Хива — 1923) — Ўзбек шоири, тарихчи, мусиқашунос, хаттот ва таржимон. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил кўрган. Сулс, куфий, райҳоний, шикаста хатларини яхши билган, танбур чертиш ва ғижжак чалишда моҳир бўлган. Баёнийнинг давоми…

Фазлуллоҳ Алмаий (1852-1891)

Алмаий (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52 — Тошкент — 1894/95) — ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентдаги «Муйи Муборак»ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866—67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини давоми…

Юсуф Сарёмий (1840-1912)

Юсуф Сарёмий (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўғли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган давоми…

Маҳзуна (1811 — ?)

Маҳзуна (тахаллуси; асл исм-шарифи Меҳрибон мулла Бошмон қизи, тахминан 1811, Қўқон — ?) — ўзбек шоираси. Қўқоннинг Қатағон даҳа Мулла Бошмон маҳалласидан бўлиб, отаси маҳалла масжиди имоми Мулла Бошмон Охунддир. Ота-онаси қўлида савод чиқарган, араб, форс тилларини мукаммал ўрганган. Навоий, давоми…

Дилшоди Барно (1800-1905/06)

Дилшод Отин, Барно, Дилшоди Барно (тахаллуслари; асл исм-шарифи Дилшод Раҳимқул сўфи қизи), (1800, Ўратепа — 1905/06, Қўқон) — шоира, маърифатпарвар. Отасидан савод ўрганган. Мактабдорлик қилган — хотин-қизларга хат-савод ўргатган. Анбар Отин Дилшод Отиннинг иқтидорли талабаларидан бўлган. Дилшод Отин ғазал, мухаммас, давоми…

Мақолалар мундарижаси