Ажзий (1864-1927)

Ажзий (тахаллуси; асл исми Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий) (1864 — Самарқанд — 1927) — маърифатпарвар шоир, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1926). Самарқанд, Бухоро мадрасаларида ўқиган. Араб, форс, озарбайжон тилларини мукаммал билган. Кейинроқ рус тилини ҳам ўрганган. 1901—03 йилларда Кавказ, давоми…

Девоний (1887-1938)

Девоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммадкомил Исмоил Девон ўғли) (1887, Хива яқинидаги Сангар қишлоғи — 1938, Тошкент) — шоир. Хивадаги Арабхон мадрасасида таълим олган, форс тили, хаттотлик санъатини ўрганган. Феруз саройида бирмунча вақт котиблик қилган. Шеърларида замона носозликларини танқид қилган, маърифатпарварлик давоми…

Чокар (1889-1952)

Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам давоми…

Исҳоқхон Ибрат (1861-1937)

Ибрат (тахаллуси; асл исм-шарифи Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли) (1861, — Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани — 1937, Андижон) — ўзбек маърифатпарвари, шоир. Қўқондаги Муҳаммад Сиддиқ Тунқотар мадрасасида ўқиган (1878—86). 1887—92 йилларда Истанбул, София, Афина, Рим, Кобул ва Жидда шаҳарларида бўлган. Ҳиндистоннинг Бомбай давоми…

Сидқий Хондайлиқий (1884-1934)

Сидқий Хондайлиқий (тахаллуси; асл исм-шарифи Сирожиддин Махдум Мирзоҳидохунд ўғли) (1884 — ҳозмрги Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғи — 1934) — шоир, хаттот, таржимон. Араб, форс тилларини ўрганган. Хаттотликка қизиққан, замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850—1922)га шогирд тушган. Сидқий тош йўниб, давоми…

Комил Хоразмий (1825-1899)

Комил Хоразмий (тахаллуси; асл исми Паҳлавон Муҳаммадниёз Абдулла Охунд ўғли) (1825 — Хива — 1899) — ўзбек шоири, хаттот, мусиқашунос, таржимон ва давлат арбоби. Жаҳон маданиятининг Хоразмдаги илк тарғиботчиларидан бири. Хива мадрасасида ўқиган. Араб ва форс тилларини мукаммал билган. Шарқ давоми…

Мискин (1880-1937)

Мискин (тахаллуси; асл исм-шарифи Ғуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880—Тошкент—1937) — шоир. Отаси темирчилик, михчагарлик билан шу-ғулланган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг «Кўкалдош» мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат қилган «Шуҳрат» газетасини давоми…

Муҳаммад Шайбоний (1451-1510)

Шайбонийхон, Султон Муҳаммад Шайбонийхон (1451—1510) — шайбонийлар сулоласи асосчиси. Абулхайрхоннинг набираси, Шоҳбудоғ султоннинг ўғли. Абулхайрхон унга Шоҳбахт деб лақаб қўйган. Отасининг эрта вафотидан сўнг, бобосининг қарамоғида қолган Султон Муҳаммад Шайбон Бойшайх оталиғида вояга етган. У 15-аср 80-йилларида Абулхайрхон вафотидан сўнг давоми…

Ҳумоюн Мирзо (1508-1556)

Жавоҳарлаъл Неру Ҳумоюн ҳақида “Маданиятли ва ўқимишли киши”, деб ёзган эди. У риёзиёт ва нужум илмига ғоят қизиқар, мусиқий илмни жуда қадрларди. Ҳумоюн ҳафтада икки марта шеърият ва мусиқага оид анжуманлар ўтказиб турар, унинг шеъриятдаги иқтидорини ота мерос, дейиш мумкин. давоми…

Тошхўжа Асирий (1864-1915)

Хўжандлик. Косиб оиласида туғилган. Қўқонда машҳур «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқиган. Муқимий бош бўлган Қўқон адабий ҳаракатчилиги билан яқиндан танишган. Хислат Тошкандий, Ажзий Самарқандий билан адабий ҳамкорлик қилгани, бир-бирлари асарларига назиралар ёзишгани маълум. Асарлари ўзбек ва тожик тилларида ёзилган.Душанбеда асарлари босилиб давоми…