Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, давоми…

Муҳаммад Солиҳ (1455-1535)

Муҳаммад Солиҳ (1455, Хоразм — 1535, Бухоро) — шоир. Хоразм ҳокими амир Нурсаидбек оиласида туғилган. Бобоси Шоҳмалик Улуғбек саройида, отаси Нурсаидбек эса Улуғбек, Жўги Мирзо, Абу Саид саройларида эътиборли арбоблардан бўлган. Муҳаммад Солиҳ Хоразмда савод чиқаргач, Ҳиротга бориб, Абураҳмон Жомийдан давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

Алишер Навоий (тахаллуси; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот — 1501.3.1) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг давоми…

Ҳусайний (1438-1506)

Ҳусайн Бойқаро, Ҳусайний (тўлиқ номи Ҳусайн ибн Мирзо Мансур бинни Мирзо Бойқаро) (1438— Ҳирот — 1506) — Хуросон ҳукмдори (1469—1506), шоир. 15-аср ўзбек мумтоз адабиётининг намояндаларидан. Темурийлардан Умаршайх мирзонинг эвараси. Онаси Ферузабегим темурийлардан Мироншоҳнинг набираси. Ҳусайн Бойқаро, Бобур таърифлаганидек, икки давоми…

Юсуф Амирий (XV аср)

Юсуф Амирий (15-аср, Ҳирот) — шоир. Бойсунқур Мирзо ҳимоясида яшаган. Туркий ва форсийда ижод қилган. Алишер Навоий «турк эрди ва туркча шеъри яхши воқе бўлибтур» («Мажолис ун-нафоис») деб ёзса, Давлатшоҳ Самарқандий «Шоҳрух даврида катта шуҳрат қозонди» («Тазкират уш-шуаро») деб таърифлайди. давоми…

Саккокий (XV аср)

Саккокий (15-аср)нинг исми, туғилган ва вафот этган йиллари номаълум. Самарқандда Халил Султон (1405-09) ва Улуғбек ҳукмронлиги даврида яшаб, ижод этган. Алишер Навоий Саккокий ижодига юксак баҳо берган: «Туркий алфозининг булағосиндин Мавлоно Саккокий ҳам Лутфийларким, бирининг ширин абётининг иштиҳори Туркистонда бағоят давоми…

Атоий (XV аср)

Атоий (15-аср, Балх) — шоир. Яссавий авлодидан. Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаган. Туркий, форс ва араб адабиётларини чуқур ўрганган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган. Навоий («Мажолис ун-нафоис») Атоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, «Мавлоно Атоий Балхда бўлур эрди. Исмоил давоми…

Камол Хўжандий (1321-1401)

Камол Хўжандий (тахаллуси; исми Камолиддин Масъуд, 1321, Хўжанд — 1401, Табриз) — Ўзбек ва форс-тожик шоири. Тошкент, Туркистон, Самарқандда маълум муддат яшаб, таҳсил кўрган. Мўғул истилоси туфайли ўз ватанини тарк этган.Хоразм, Шероз араб мамлакатларига борган, Маккада бўлган. Қайтишда Табризда яшаб давоми…

Лутфий (1366-1465)

Лутфий (1366- Ҳирот — 1465), Мавлоно Лутфий — ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деқиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган «Фунун давоми…

Дурбек (XIV-XV аср)

Дурбек (14-аср охири — Балх — 15-аср боши) — ўзбек шоири. Унинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонигина етиб келган. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони 1409 йили ёзилган. Достон асосини Шарқда машҳур Юсуф ва Зулайҳо ҳақидаги ривоят ташкил этган. Шарқ адабиётида сайёр давоми…