Малеҳо Самарқандий (1641-?)

Баде Самарқандий (Муҳаммад Баде ибн Муҳаммад Шариф Самарқандий) (1641, Самарқанд — ?) — ўзбек шоири ва адабиётшуноси. «Малеҳо» тахаллуси билан шеърий асарлар ёзган.

Уч йиллик саёҳат натижасида «Музокир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар зикри», 1692) номли тазкира яратган. Тазкирада 17-асрда Мовароуннахр ва Эронда яшаган 203 шоирнинг ижоди ва ҳаёти ҳаҳида маълумот берилади, асарларидан намуналар келтирилади.