Боситхон Ҳақирий (1878-1959)

Боситхон Зоҳидхон ўғли (тахаллуси Ҳақирий) (1878—Тошкент — 1959.22.5) — узбек шоири, таржимон, табиб. Орифжонов босмахонасида мусаҳҳиҳ (1908—18), Чиноз ва Чимкент мактабларида ўқитувчи (1918—30), Шарқ қўлёзмалари институти (ҳозирги Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти)да илмий ходим (1944—53) бўлиб ишлаган. Ўзбек ва форс давоми…

Хислат (1880-1945)

Хислат (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳайбатуллахўжа Орифхўжа ўғли) (1880.10.5 Тошкент — 1945.8.6) шоир ва таржимон. Ўзбек мумтоз адабиётининг сўнгги намояндаларидан бири. 16—17 ёшларида Тошкент шаҳри Кесаққўрғон маҳалласидаги мадрасага ўқишга кириб, араб ва форс тилларини мукаммал ўзлаштирган; ўзбек, озарбайжон, турк, форс ва давоми…

Хуршид (1892-1960)

Хуршид (Шамсиддин Шарафиддинов) 1892 йилнинг 20 июнида Тошкентда боғбон оиласида таваллуд топган. Мадраса ва эски мактабда таҳсил олган. У асримиз бошларидан, аниқроғи, 1905—1906 йиллардан бошлаб жадид адабиётининг навқирон намояндаларидан бири сифатида қалам тебрата бошлаган. Шу маънода у маърифатпарварлик руҳида «Эскилик давоми…

Аваз Ўтар (1884-1919)

Аваз Ўтар — Аваз Полвонниёз (Ўтар) ўғли (1884.15.8 – Хива – 1919) — ўзбек маърифатпарвар шоири. Дастлаб мактабда, сўнг Хивадаги Иноқий мадрасасида ўқиди. 18 ёшларида шоир сифатида халқ ўртасида танилди. Муҳаммад Раҳим Соний (Феруз) Аваз Ўтар истеъдодига катта эътибор берган, давоми…

Ҳожи Муин (1883-1942)

Ҳожи Муин Шукрулло ўғли (1883.15.3, Самарқанд — 1942.27.7, Россия, Перм вилояти Соликамск шаҳри) — маърифатпарвар, шоир. 1901 йилда ҳаж сафаридан қайтгач, мактаб очиб, болаларни ўқитган. Аввал эски усулда, 1903—16 йиллар янги усулда муаллимлик қилган. Илгор жадид муаллими сифатида танилган. «Раҳнамои давоми…

Ҳазиний (1867-1923)

Ҳазиний Хўқандий (тахаллуси; асл номи Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) (1867 — Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғи — 1923) — шоир ва шайх. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган. Тасаввуф таълимоти билан давоми…

Фурқат (1859-1909)

Фурқат (тахаллуси; асл исм-шарифи Зокиржон Мулло Ҳолмуҳаммад ўғли) (1859, Қўқон —1909, Ёркенд) — тараққийпарвар шоир, мутафаккир, публицист. Маҳалласидаги мактабда савод чиқарган, мударрис ва котиблардан хаттотлик, араб тилини ўрганган. Мадрасада ўқиган (1873—76). Алишер Навоий ижодини, форс адабиёти намояндалари меросини чуқур ўрганган, давоми…

Завқий (1853-1921)

Завқий (тахаллуси; асл исм-шарифи Убайдулло Солиҳ ўғли) (1853 — Қўқон — 1921) — ўзбек шоири. Қўқондаги «Мадрасаи олий» ва «Мадрасаи чалпак»да таҳсил олган (1870—74). Махсидўзлик билан шуғулланган. Маълум муддат мирзалик қилган, Хўжанд, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Ўш, Андижон, Марғилон шаҳриларида бўлган. давоми…

Муҳаммад Аминхўжа Муқимий (1850-1903)

Муқимий (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли) (1850 — Қўқон —1903.25.5) — шоир ва мутафаккир. Ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан. Отаси тошкентлик, онаси Ойшабиби хўжандлик бўлиб, Қўқонда яшаганлар. Муқимий бошланғич маълумотни маҳалласидаги мактабда олган. Онаси Муҳаммад Аминхўжада шеъриятга ҳавас уйғотган. давоми…

Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1845-1910)

Феруз, Муҳаммад Раҳимхон II (1845, Хива, 1910) Хива хони (1864—1910); шоир ва бастакор. Кўнғиротлар сулоласидан. Хива шаҳридаги Араб Муҳаммадхон мадрасасиаа таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим Доий, Юсуфхўжа охун ва бошқадан ўрганган. Огаҳий Ферузга устозлик давоми…