Ҳумоюн Мирзо (1508-1556)

Жавоҳарлаъл Неру Ҳумоюн ҳақида “Маданиятли ва ўқимишли киши”, деб ёзган эди. У риёзиёт ва нужум илмига ғоят қизиқар, мусиқий илм¬ни жуда қадрларди. Ҳумоюн ҳафтада икки марта шеърият ва мусиқага оид анжуманлар ўтказиб турар, унинг шеъриятдаги иқтидорини ота мерос, дейиш мумкин. давоми…

Башорат Омонова (1964)

Башорат Омонова 1964 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таҳсил олган. “Ўн олти ёш изтироблари” номли ҳикоялар тўплами чоп этилган. ҚИШЛОҚ Қишлоқ болалигим ўтган адирлар,Соғиндим шекилли ифорингизни,Ариқлар бўйида ўсган ялпизлар,Шивири тутгандек хуморимизни. Ёлғиз чинор. Ана ундан нарида,Қатор теракларнинг кўргум давоми…

Дилноза Муродова (1987)

Дилноза Муродова 1987 йили туғилган. ЎзМУ қошидаги “Олий адабиёт курси”да таҳсил олган. “Оқ булут”, “Эзгуликнинг юраги” номли шеърий тўпламлари чоп этилган. МУҲАББАТИМ Муҳаббатим айтган эдим,Сўнган юлдуз ёниб кетди.Чорасиз қолган Мажнун,Лайлосини олиб кетди. Гуллардан чирой сўрадим,Гуллар топдилар имкон.Юрагимдан атиргулни,Ясаб бердилар шу давоми…

Ситора Тошматова (1993)

Ситора Тошматова 1993 йили Тошкент вилоятида туғилган. ЎзМУнинг хорижий филология факултети талабаси. “Баҳор ифори”, “Дунё болалари истаги”, “Бахт фасли” номли шеърий китоблари нашр этилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори. ОНА ЮРТ Сен ҳақингда шеър қолмади ёзилмаган,Сатрларга жойланди энг гўзал сўзлар.Лек давоми…

Ҳайдар Муҳаммад (1936)

Ҳайдар Муҳаммад 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг кечки филология бўлимини тугатган (1966). Ўзбекистон телерадиосида муҳаррир (1965—1976), Маданият ишлари вазирлигида масъул вазифаларни (1976—1980) бажарган. Кўп йиллар Ҳамза номли Академик драма театрида адабий эмакдош вазифасида хизмат давоми…

Ёнғин Мирзо

ОНАМ ДЕРМАН Бу оламда улуғ зот кимДесанг, доим онам дерман.Ҳаётим устуни синмас,Мададкорим онам дерман. Гул умрим машъали ўчмас,Хаёлдан суврати кўчмас.Дилимга оқ дили пайваст,Вафодорим онам дерман. Кўзим нурию дармоним,Умид-шодлик ва армоним,Кеча-кундуз нигоҳбоним,Халоскорим онам дерман. Она фарзандга бол бергай,Саодат чечагин тергай.Ҳам ардоқлаб, давоми…

Умида Абдусалом (1974)

Умида Абдусалом (Ғаффорова) 1974 йил Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. ЎзМУнинг журналистика факултетини тамомлаган. ВАҚТ Ҳаёт дарахтида митти япроқдек,Шохларда тизилиб турибмиз қатор.Бирга яшамоқлик битта баҳорда,Насиб этмагайдир ҳеч кимга такрор. Ғанимат бу кунлар ўтиб бормоқда,Сездингми, баҳорий насимлар тинди.Азизим, қўлимни чўздим сен давоми…

Абдулла Айизов (1962)

Абдулла Айизов 1962 йилда туғилган. Жаҳон тиллари университетининг рус тили ва адабиёти факултетини битирган. “Отам ёди”, “Бир гап бўлар” тўпламлари чоп этилган. ЮРАГИМ Юрагим…Қишлоқдан шаҳарларгачаКетгандир кенгайиб, тўлишиб.Қалбим осмон каби юксалиб борар,Ватаним бахтини мадҳ этгум жўшиб. Дунё харитаси. Мен унга боқиб,Устига давоми…

Муҳаммад Сиддиқ (1972)

Муҳаммад Сиддиқ 1972 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университети Олий адабиёт курсида таҳсил олган (2005). Шоирнинг “Юрт соғинчи”, “Ишқ бекати” шеърий тўпламлари чоп этилган. СЕВГИ Севдим —Тоғни даст кўтардим,Дарёни ичдим.Ойга бошим қўйдим,Қуёшни қучдим. ШАФТОЛИ Синиб кетгудайинМеваси бисёр,Яна шунча юккаЕтар мажоли,Бунча болаларинЯхши давоми…

Тошхўжа Асирий (1864-1915)

Хўжандлик. Косиб оиласида туғилган. Қўқонда машҳур «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқиган. Муқимий бош бўлган Қўқон адабий ҳаракатчилиги билан яқиндан танишган. Хислат Тошкандий, Ажзий Самарқандий билан адабий ҳамкорлик қилгани, бир-бирлари асарларига назиралар ёзишгани маълум. Асарлари ўзбек ва тожик тилларида ёзилган.Душанбеда асарлари босилиб давоми…