Холиёр Сафаров. Борингизга шукур (ҳикоя)

Қуёш тафтсиз сарғиш этагини йиғиштириб, уфққа ботди. Декабрнинг охирги кунлари. Ҳаво совуқ, этни жунжиктиради. Ҳафта олдин ёққан қор шуъласи кўкдаги ой нури билан уйғунлашиб, ажиб бир тароват касб этган. Нақд оқ тун. Атроф жим-жит. Одамлар шомдаёқ барча ишларини саранжомлаб, уй-уйларига давоми…

Холиёр Сафаров. Оқибат (ҳикоя)

Азим Ҳайбарович икки ёрдамчисини эргаштириб аудиторияга кирганда «Ҳозир декан келади», деб шивирлаган талабалар «гув» этиб ўринларидан туришди ва жўр овозда салом беришди. Алик олингач, ҳозиргина «205га киринглар», деган ўқитувчи раҳбариятни таништириб унга сўз берди. Факултет декани, аввало, йиғилганларнинг барчасини талабалик давоми…

Холиёр Сафаров. Ота (ҳикоя)

Отанинг ўзи рухсат берди.— Майли, ўғлим. Қаерда бўлсанг ҳам бошинг омон бўлсин. Фақат туғилган жойинг, ота-онангни, урф-одатларимизни унутма. Мен сендай ўғлим борлигидан доим фахрланаман.— Сизни уялтириб қўймайман, ота… — Сенга ишонаман. Келинимни эҳтиёт қил. У ҳали ёш. — Ота ўғлини давоми…

Холиёр Сафаров. Сир (ҳикоя)

Қиш кунларининг бирида спортчи талабалар машғулотларини тугатиб, залдан чиқиб кетишаётганида Абдужалил бош кийимини кия туриб, бехосдан ёнидаги Шероз исмли йигитни туртиб юборди. Сўнг дарров кечирим сўради. — Кўзингга қараб юрсанг бўлмайдими, қишлоқи! — деди Шероз унга ўқрайиб.— Нима? – Абдужалилнинг давоми…

Холиёр Сафаров. Уйга қайтиш (ҳикоя)

1 Ҳаёт қизиқ. Ҳар саволнинг жавоби, олмоқнинг бермоғи, севмоқнинг севилмоғи, бормоқнинг келмоғи бор. Ҳаммасидан яхшиси, уйга қайтиш… 2 Авжи баҳор, апрелнинг сўнгги кунлари. Эрта тонг. Қир-адирлар, бутун борлиқ ям-яшил. Лойсувоқ томлар устида лолақизғалдоқлар гулхани ёнади. Атрофга тунда ёққан ёмғирнинг тупроқ давоми…

Холиёр Сафаров. Қанотсиз қушлар (қисса)

Шаҳардаги “Меҳрибонлик уйи” директори Илёс Икромович кутилмаган ташвишга қолди. Ахир кимсан, шаҳарнинг олд бойваччаларидан би­ри саналмиш Мурод Ҳикматович “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Гулбаҳор исмли қизни ўз арзандаси Шерзод учун келинликка сўраб келди!Илёс Икромович икки ўт орасида қол­ди. Ўзича уйи­да хотинига маслаҳат давоми…

Холиёр Сафаров. Уйғониш (ҳикоя)

Улар Дилшодни ярим тунда ижара уйидан олиб чиқишди. Кўзларини уқалаб турган Дилшодга «Ҳалиги, бобонг сени сўраётганди…», дейишди. «Нега» деган саволига эса «Билмадик, Дилшодни олиб келинглар, деди, келавердик», дея қутулдилар. Машина йўлга тушди, аммо ҳеч ким бир-бирига сўз қотмади. Рулда ўтирган давоми…

Холиёр Сафаров. Юлдуз санаётган бола (ҳикоя)

Феруза шомда кетидан соядек эргашиб юрган тўрт яшар ўғилчаси Ёдгор билан ҳовлининг нариги четига, оғил ёнида боғлиқ турган тарғил олдига ўтди. Бузоқчани ийдириб, сигирга бир сиқим маккажўхори ташлади-ю, юкиниб соғишга тушди. Ўғилчаси эса сал нарида чўнқайиб, онаси тарғилнинг елинини силаб-сийпаб давоми…

Холиёр Сафаров. Ой ботмаган кечалар (ҳикоя)hikoya)

Намозшомда сигирини соғиб, ўчоқ бошига қайтаётган Гулшан опа оғил орти — қир томондан келаётган йигитга эътибор бермай, ҳар кунгидек сутни қозонга солди. Ўчоққа ўтин қалаб, энди гугурт чаққанди, ортидан «Гулшан опа? Ҳов, Гулшан опа!» деган овоз эшитилди.— Келаверинг, — деди давоми…

Холиёр Сафаров. Қўғирчоқ (ҳикоя)

Она чорпояда икки тўшак ўртасидаги тол бешик гумбазига бир қўлини қўйганича мароқ билан тебратар, иккинчи қўли билан секин бахмал пардани кўтариб, майин ва ичиккан табассум билан қараб-қараб қўярди. Бешик йўрғаси бир маромда «ғийч-ғийч» этган овоз чиқариб, дастасига осиб қўйилган шалдироқ давоми…