Учқун Назаров. Янги чойхона (қатра)

Қаҳҳор ака бу чойхонага қирқ йил қатнади, қиш-ёз, иссиқ-совуқ демади, бу ерга келиш унинг учун аллақандай бурчга айланди. Авваллари пешинликни чойхонада ўтказарди, пенсияга чиққач, эртадан кечгача шу жойни обод қилди, бир улфати кетса, иккинчиси келади. Ҳаммаларининг ўтирадиган жойлари бор. Етти давоми…

Учқун Назаров. Тўй (қатра)

Ярим йилча бўлди: Ёдгор аканинг боши айланади, гангийди, толиқади, оёқ-қўли қалтирайди, ўтириб олгиси келади; анчадан бери қўлига кетмон олмайди, энгашса кўзи тинади, мадори қурийди. Энди 65 га кирган Ёдгор ака аввалига парво қилмай юрди, ўтиб кетади, деб ўйлади, кейин ётиб давоми…

Учқун Назаров. Алангали салом (ҳикоя)

Режа шунақа— раҳбар у раёндан чиқиши биланоқ кимдир бу раёнта қўнгироқ қилади, Парпиев бошчилигидаги бир тўда раён амалдорлари машиналарга ўтириб каналга боришади, раҳбарни — «қўлдан қўлга» дегандек — қабул қилиб олишади. Канал иккала раённинг чегараси бўйида замонавий тусда ишланган минора давоми…

Учқун Назаров. Умр (ҳикоя)

Мухтор кўп ҳунар билан шуғулланди. Балиқчилик қилди, ғишт қуйди, тунука коқди, электр тузатди, мактабда бадан тарбиясидан дарс берди — хуллас қўлидан келмаган иш йўқ. Ҳозир сават тўқийди. Ўн йил аввал Зумрад исмли қизни яхши кўриб қолди. Зумрад район кутубхонасида ишлар, давоми…

Учқун Назаров. Иншо (ҳикоя)

Саккизинчи синф ўқувчиси Хуршид шахмат қутисини қўймайди, қўлтиқлаб юради. Фақат шахмат ўйнайдиган болалар билан ўртоқ тутинади. Ўқитувчилар ичидан география муаллими Далер акани алоҳида ҳурматлайди. Далер ака ўз фанини қизиқарли олиб боради. Бирон мамлакат ҳақида дарс ўтса, албатта, ўша мамлакатга хос давоми…