Собир Ўнар. Алла (ҳикоя)

Мухтасар ака янги уй қуриб олгач, эски уйи қошидаги оғилхонаси узоқлик қилиб қолди. Шундай бўлсаям янги уйга бор бисотини сарфлагани учун бошқа оғил қураман деб роса уч йил тиршанглади. Бульдозер текислаган ўриннинг ҳам тупроғи чириб, нишаблари ўпирилиб, яна бир марта давоми…

Собир Ўнар. Сел (ҳикоя)

– Чеча, чеча дейман, – худди онам унинг сўзларини эшитмаётгандай, аммам турткилайди. – Бир томоғим куйишди-я, товоним ҳам қизиди. Ортидан борай дедим. Чопиблар кетай дедим, тизза сабил қақшайди, чол ўлгурга қарасам, оғзида нос, узалиб мудраяпти. Худо мени бойлади, мен харом давоми…

Собир Ўнар. Юк (эртак-ҳикоя)

Султон ғаройиб тушлар кўрар эди. Мисол, кўпинча дадасининг ва ойисининг елкасига кимдир миниб олганини кўрар, бу гал яланг оёқли икки одам икковининг елкасида ўтирганини кўриб, бирданига бу мен эмасманми, деб юборди. У энди тук боса бошлаган оёқларни таниган эди. Уйғониб давоми…

Собир Ўнар. Давлатнинг қайтиши (ҳикоя)

Эсингдами, ўшанда Аврам Толмаснинг ёзги саройдаги концертига кирган эдик, концерт кечикиб бошланганди. Унгача Давлат ҳаммани лақиллатиб ўтирган, улфатимиз Олим аканинг ёнида келган маъшуқасига: “Янга, кўзингиз сигирникига ўхшаркан”, деганида боёқиш бирданига ҳўнграб йиғлаб юборган, шу кўйи аразлаб саройдан чиқиб кетганида Олим давоми…

Собир Ўнар. Отамзамон ҳангомалари

Ўтирикни эплай билмади Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар давоми…

Собир Ўнар. Интизор (ҳикоя)

Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Мана, ҳозир кўриб қоламан уни: ҳам истаяпман, ҳам давоми…

Собир Ўнар. Сариштали одамлар (ҳикоя)

Муртоз ака – акамнинг ошнаси бўлса ҳам менга кўпроқ ёвуқми – баъзан билмай қоламан: акам билан синфдош бўлгани билан менга кўнгилсозлиги бор. Бунинг сабаби менга ноаён десам, катта гапирган, балки олифталик қилган бўламан. Чунки Муртоз ака қишлоқда туғилиб вояга етгани давоми…

Собир Ўнар. Жондор. Жайранинг оёғи

Отамзамон ҳангомалари туркумидан ЖОНДОР Отам раҳматли овчи эмас эди, лекин ҳайвон зоти, айниқса жондордан – бўрини бизда шундай деб қўя­қолишади – қўрқмаган. Мен буни баралла айтаман. Сабаби у одам умрида бирор марта ёлғон гапирмаган. Қирқ йиллик тўпори, содда ва бағрикенг давоми…

Собир Ўнар. Тегирмончининг боласи (ҳикоя)

Мардибой бобони кичкиналигимдан тоғамнинг ҳамсояси бўлгани учун ўғиллари билан ўйнагани бир-икки кун қолиб кетганимда кўп кўрганман. Жиккаккина, доим катак иштонда қишин-ёзин яланг ковуш кийиб юрадиган, боз устига қора эшагини фақат яйдоқ — эгар-абзалсиз минувчи чаққон, абжир, лекин негадир овози хирилдоқ, давоми…

Собир Ўнар. Сафура холамнинг эртаги (ҳикоя)

Мен бир нарсага кўпам тушунмайман ва хулоса қилишгаям қўрқаман: яратган Парвардигор баъзи бировларга кетма-кет мусибат жўнатади, ёш-навжувон жигарларидан айрилиб қолиш жуда ҳам  оғир, кейинчалик ҳам бошқаларга фалончи акам, укам ёки холам айни бўйи етган, ақли тўлишган, чиройи ҳаддан ошган вақтда давоми…


Мақолалар мундарижаси