Шодмонқул Салом. Одам бўл (қатра)

Ҳамма жойда ва ҳамма замонларда бўлганидек гавжум бозор эди. Кенг саҳндаги устунларининг бирига елка бериб ўтирадиган тиланчи чолга ҳам ҳамишагидек кўпчилик эътибор бермас, кўнглига келгани бир-икки чақа ташлар, чолнинг “Одам бўл” деган бўғиқ хитобига парво қилишмасди. Чол эса бошқаларга ўхшаб давоми…

Шодмонқул Салом. Мен ҳаётга мухлисман… (бадиа)

Геологлар ер бағридан олган нефт ё газ ўрнини сув билан тўлдиришади. Ўпирилмасин, ер ўзини қайта тикласин, деган мақсад бор бунда. Гарчи, бу бўшлиқни ўша вақтнинг ўзидаёқ ҳаво тўлдирса-да, қатлам босими ва зичлик талабига оддий ҳаво жавоб бермайди. Тафаккуримиздаги хотира бўшлиғи давоми…

Шодмонқул Салом. Баҳорги мажлислар (ҳикоя)

Ташқарида илк баҳорнинг ёмғир исли совуққина ели кирланиб қолган қорларни ялаб, тарновларни тилга соларди. Кун совуққина бўлса-да, офтобли, баҳорнинг келгани энди рост, булутлар ҳам шаштидан қайтган ёвдай аллақандай майинлашган. Уй ичида, икки қават кўрпача устида Норқул домла “Тафаккур” журналининг эски давоми…

Шодмонқул Салом. “Чаппи” (ҳикоя)

Жовли ХУШБОҚҚА бағишланади! …-чи йилда иккинчи курсда ўқирдим. Сентябрнинг малҳам ҳавосидан симириб, керишиб уйғондим ва бугун биринчи соат дарс йўқлигини ёқимли ҳис билан эсладим. Ижара хонамизда мендан бошқа ҳеч ким йўқ — болалар дарсга кетишган.…ювиниб, тараниб, оппоқ, ўзимга ярашган, елкасига давоми…

Шодмонқул Салом. Қорхат (бадиа)

Устимда нимадир юргандай бўлди. Тиззамни, сўнгра оёғим учларини босиб турди. Кўзим юмуқ ҳолимда, мушук деб ўйладим. Онамнинг товуши келди: тушир анови етимчани, Чиннихол. Опамнинг кулгуга тўлиқ овози эшитилди: “Эна, сийиб юборди”. Онам ҳам кулди ва мен сари талпинди чоғи кўзимни давоми…

Шодмонқул Салом. Халажи (ҳикоя)

Оқбой фермер тележка устида ўтирарди. Теримчилар тушликдан сўнг кенг далага ёйилиб кетишган. Куз илиқ келди, хўжалик иккинчи теримни ҳали якунламай режани бажариш арафасида. Дала четидаги тутқатор ортида фермерлик ташкил этилган йил тикланган омборхонали олд тарафи оқланган уй. Уй олдида нишабга давоми…

Шодмонқул Cалом. Cаратон (қатра)

Қишнинг энг юкcак қири — қантар оғиб, қозиқ бошида қор турмай, баҳорга тобеин кунлар бошланиши — энг узун кечадан Cаратоннинг киришигача бўлган маcофа табиат қўли билан тортилган тўғри чизиққа ўхшайди. Йилни гўёки тарвузни қоқ ўртаcидан икки паллага ажратгандек 22 декабрдан давоми…

Шодмонқул Салом. Мангу достоним (бадиа)

Менинг бир достоним бор, ҳар куни, ҳар пайтда айтилавермайди. Ичимда яралади, ичимда куйланади. Уни фақат бир ўзим тинглайман, гап қўшмайман, гапини бўлмайман. Жимгина тинглайман холос.Тўқсон биринчи йилнинг октябрида акамдан навбатдаги хат келди. Ундан хат келиши бизнинг байрамлари кўп бўлмаган уйимизда давоми…

Шодмонқул Салом. Кўнгил обидасига йўл (бадиа)

Кетаверасиз. Отлиқ ёки яёв. Серёғин баҳорда ўт босиб, йўқолиб қолган сўқмоқлардан гоҳ адашиб, гоҳ топиб. Тақимлар уюшиб қолади, пиёдалайсиз. Оёқ толгач яна уловга миниб кетаверасиз. Ўзини ухлаганга солган девлардек қорайиб, мағрур турган қоялар, арчалар, бодомчалар. “Пир” этиб уловингизни ҳуркитиб юборувчи давоми…

Шодмонқул Салом. Болаликнинг сўнгги куни (ҳикоя)

— У ерга фақат аёллар боради, сенга нима бор, ер юткур, — деди онам уйнинг пастак эшигидан айвонга чиқаркан, ўдағайлаб. Мен эса ҳали кийиб улгурмаган бир пой этикчамни қўлимга олиб, момомнинг ортига қочиб ўтдим. Бу гал ҳам момом жонимга оро давоми…