Шодмон Отабек. Асалойнинг тоғаси (ҳажвия)

Нусрат асаларичи ҳар йили қишлоқ четидаги адирликка ари қўяди. Об-ҳаво қулай келганда яхшигина асал олади. Тоза асал. Қўли очиқ йигит эмасми, маҳалланинг кексалари, бева-бечораларни асал билан йўқлайди, дуо олади.Бу йил иқлим яхши келди, худонинг берган куни ёмғир ёғиб, қир-адирлар майса давоми…

Шодмон Отабек. Куёвбола ва тўтиқуш (ҳажвия)

Ниҳоят, ўғилни уйлайдиган бўлдик. Ўзига қолса ҳали-бери уйланиш хаёлига келмайди. Ҳозир қайси бола “Ота, менга хотин олиб беринг!”, дейди? — Ўзидан ҳам бир оғиз сўрайлик, — деди хотин, — балки биронта кўз остига олгани бордир…— Олдин уйланишга розими-йўқми — шуни давоми…

Шодмон Отабек. Хавфли ютуқ (ҳажвия)

Олдиндан айтиб қўя қолай — камина шахмат жинниси. Шу ўйин деса ўзимни томдан ташлайман. Маҳоратлари қалай дейсизми? Албатта, ишқибозликка яраша-да! Анча-мунчасига бўш келмаймиз. Ишхонада каминага ютқазавериб аламзада бўлганлар, зимдан тиш қайраб юрганлар оз эмас. Ютқазганлари бир нав, ҳаммасидан менинг гапларим давоми…

Шодмон Отабек. Дўрмон ҳангомаларидан

ТОПИБ ҚЎЙИЛГАН НОМ Мирпўлат Мирзонинг илк пиесаси — «Қачон тонг отади?» Сайрамдаги вилоят драма театрида қўйиладиган бўлди. Муаллиф спектакл кўригига ижодкор дўстларидан Ёқубжон Хўжабердиев билан каминани таклиф этди. Биз кўрикдан бир кун олдин спектаклнинг ҳал қилувчи репетициясига етиб бордик. Томошадан давоми…

Шодмон Отабек. Агар ошиқлигим айтсам (ҳикоя)

Шавкат қизни илк бор талабаликнинг биринчи куни, узун йўлакда аудиториянинг очилишини кутиб туришган пайт кўрди. Шунда ногоҳ юраги бир қалқиб кетди.Шоирлар ёзганидек, “Шундан буён тинчи йўқолди”. Чиройли қизларни кўп кўрган, аммо бу қиз қандайдир бўлакча эди. Уни кўзни қамаштирар даражада давоми…

Шодмон Отабек. Имтиҳон яқинлашганда (ҳажвия)

Хуллас-калом, ана шу ажойиб даврнинг ажойиб гаштини «маза» қилиб суриб юрган қаҳрамонларимиз — Тошпўлат, Мўмин, Ҳамидлар ётоқхонада ширин уйқуда эдилар. Талаба халқини биласиз — уззу кун тиниб-тинчимайди, қоқ ярим тунгача ухлашни хаёлига келтирмайди. Жамики муаммоларнинг ечимини охирги кечага тақаб қўяди. давоми…

Шодмон Отабек. Чироқ (ҳикоя)

Ҳар гал қишлоққа борганимда мактаб ёнидан ўтаман. Қайтмас, бетакрор болалик хотиралари беихтиёр кўз олдимда жонланади.Онамнинг айтишича, шаҳарда юравериб, “дийдам қотиб кетган”. Аммо қадрдон мактабимни кўрганимда ҳаяжонимни босолмайман. Қадамларим ўзимга итоат этмай, беихтиёр бўшашиб, секинлайман. Мактабга киргим келади. Аммо негадир кирмайман… давоми…


Мақолалар мундарижаси