Шерзод Комил Халил. Бекинмачоқ (ҳикоя)

«Оқсуяк, чиллак, тўп, олатаёқ, кўчмак”, ҳаттто “бекинмачоқ” ҳам болалар учун найинки ўйин-эрмак, балки ростмана кураш, Изланиш-топиш, бу орадаги хафагарчиликлар, ўзларига хос изтироблару ғалаба нашъасини суришлари ҳақида хаёлга толсак беихтиёр шу фикрга келамиз: “Бу ўйинлар – шунчаки ўйин эмас, билъакс – давоми…

Шерзод Комил Халил. Тулки (ҳикоя)

Ҳавонинг қовоғи эрталабдан солиқ, қор учқунларди. Рихсиқул ҳовлидан кечаси билан ёққан қорни кураркан, қиш роса қишлигини қилади шекилли, деб ўйлади. Дарҳақиқат, қор қалин тушганди. Яна учқунлаб туришидан ҳали-бери тинадиганга ўхшамасди. Рихсиқул кураш керак бўлган ҳамма жойни бир зайлда кураб бораркан, давоми…

Шерзод Комил Халил. Найранг (ҳикоя)

Ҳализамон қуёш чиқиб турганига қарамай бемаврид ёмғир майдалай бошлади. Лагерь ошхонасига аста қадам ташлаб кирсам Кечин ошпаздан бўлак ҳеч ким йўқ экан. У мени кўрган заҳоти ҳар доимгидек афтини буриштириб қарши олди.– Ҳали овқатлар пишгани йўқ , – деди у давоми…

Шерзод Комил Халил. Талваса (ҳикоя)

Ўша йилги баҳор ниҳоятда серёғин ва серташвиш келгандики, буни биз кейинчалик ҳам кўп йиллар давомида эслаб юрдик. Онда-сонда қуёшли кунларни айтмаса, эртаю кеч майда шиват ёғар, осмон ва ерни аллақандай қуюқ рутубат қоплар, баъзида эса тўсатдан ёмғир шунақанги шаррос қуярдики, давоми…

Шерзод Комил Халил. Оққушлар (ҳикоя)

Бута шаббалари қоплаган ўрмон ичкарисидаги кўл, апрель эпкинида, чакалакзорнинг қуюқ салобатига монанд сокингина жимирларди. Ҳисор водийсидаги бу гадойтопмас гўшага мен, Орнитология институтида илмий ишимни тасдиқлатганимдан сўнг, оққушлар ҳақидаги тадқиқотимни давом эттириш мақсадида келгандим. Ўрмон қоровули Зоҳир чол аввалига мени совуқ давоми…

Шерзод Комил Халил. Биз йўқ бўламиз (ҳикоя)

Сибирнинг ёвуқ кенгликлари бўйлаб Беринг денгизини* чамалаб юрсангиз йўлингиздан маҳаллий руслар Хатырка** деб атайдиган Ватиркан*** қишлоғи чиқади. Бу чукчалар**** тилида қоқ, ориқ жой деган маънони билдиради. Эҳтимол бу ялангликда жойлашган қишлоқнинг унумсиз ерига ишорадир, яна ким билсин. Нима бўлганда ҳам давоми…

Шерзод Комил Халил. Туман ажинаси (ҳикоя)

1 Ҳисор тоғлари адоғида ёққан олачалпоқ қорнинг заҳри водийга ҳам урган. Изғирин совуқ. Дов-дарахтлар яп-яланғоч, ўт-ўланлар сарғайиб битган. Кунлар сокин ва бир текис. Эрталаблари тушган қуюқ туман қуёшнинг нурсиз ёғдулари остида тушга бориб аранг ёйилади. Туман қоришган соҳиллар бўйлаб чўзилган давоми…