Саломат Вафо. Девор (ҳикоя)

Илк келган маҳалим, бу ер кўзимга худди операция хонасига ўхшаб кўринарди, дардим бир оз ариди шекилли, кейинчалик кўзим ўрганиб кетди. Аммо палатадаги ҳамхонам сал ғалатироқ чиқиб қолди: рангпар, озғин, жонсарак, бир қарашда, одамда қарама-қарши туйғулар уйғотади, жирканишми, раҳмдилликми?.. Аслида, бу давоми…

Саломат Вафо. Элат (ҳикоя)

Мен ҳар кун эрталаб, тунда кўрган мудҳиш туш таъсиридан туролмай ётар, бутун вужудимни қўрқув қоплар, чала-яримта билган калималаримни қайтариб, аранг қимирлардим. Эмишки, аллақандай исқирт ва расво мушук йўлимни кесиб ўтар, оёғимга ёпишиб, зорланиб миёвлаганича изимдан қолмасмиш. Унинг хира тортган, шилпиқ давоми…

Саломат Вафо. Тутилган ой (ҳикоя)

“Олмай қадр қон бўлсин, бермай отаси ўстирмай онаси ўлсин!… ”Чўлпон. «Ойдин кечаларда». Нақшинкор устунларнинг тилловий товланишидан кўз қамашади. Турли хил ялтироқ тошлар билан безалган меҳроб шаклидаги печлар, хаёлий тасаввурлар жо бўлган гулчин деворлар, ақлни ўғирлайдургон қон рангли гиламлар, митти шамдонлардан давоми…

Саломат Вафо. Муқаддас манзил (ҳикоя)

«Ўлдирсанг, ўзингни ўлдирдинг фақат,Ассалом алайкум, дорнинг оғочи».Рауф Парфи Хаёллар исканжасида колган аёл, дераза табақаси кучли шамолдан тарақлаб ёпилгач, ўзига келди-да, оғзини қалдирғоч палапонидай очиб йиғлаётган боласига кўзи тушди. Онги, шуури руҳ сипоҳийларига асир тушган бўлса ҳамки, боланинг, онам қани, дегандай давоми…

Саломат Вафо. Арғимчоқ (ҳикоя)

Бу хонадонда ғаройиб маросим бўлмоқда эди. Маъракага қўй сўйилган, мулла айтилган ва барча қариндош-уруғ, таниш билишларга хабар қилинган эди. Ҳовлилар чиннидай тозаланган, катта қозонда қўйнинг калла поччалари ва ўпкаси вақирлаб қайнаб, ҳушбўй хид тараларди. Маҳалланинг катхудо хотинлари нон-чўракларни ёйиб, энди давоми…

Саломат Вафо. Устюрт (ҳикоя)

Темир йўл ва автомобил йўллари кесишган овлоқ вокзал биноси устида саҳрониниг қуёши аста-секин бота бошлаган эди. Атрофда қалин кийинган хотинлар турли озиқ-овқатлар, газаклар ва сабзавотлар сотиб ўтиришарди. Сабзавотлар олисроқдан келган кўринади, негаки шимол тарафларда сабзавотларниниг етиштириш муаммо эди. Ҳали қоронғи давоми…


Мақолалар мундарижаси