Сафар Кокилов. Бир қултум сув (ҳикоя)

…Навбатдаги снарядни отганимиздан сўнг командирнинг бақиргани эшитилди. — Ҳамма панага! Окопга! …Ўзимни торгина окопчамиз тагига таппа ташладим. Қинидан чиқиб кетгудай бўлиб ураётган юрагим ҳам аста-секин тинчий бошлади. Бошимдан каскамни ечдим-да, тагида ғижим бўлган ва тердан нам пилоткам билан юзимни артдим. давоми…

Сафар Кокилов. Отамнинг оти (ҳикоя)

Қачон бозор борсам молбозор, қўйбозор, отбозорни бир айланиб келаман. Отам раҳматли: “Бозор кунлари бир нарса олмасанг ҳам мол бозорни би-ир айлан, хосияти кўп”, деб айтгич эди. Молбозор доим гавжум, моллар, қўй-эчкилар орасини ёриб ўтиш қийин. Одамларнинг бақир-чақиридан қулоқ битай дейди. давоми…

Сафар Кокилов. Сўнгги ёзув (ҳикоя)

Уни бизнинг бўлимимизга реанимация бўлимидан ўтказишди. Авваллари таниш эмас эдик. Кўринишидан жуда билимдон кўринарди. Ўрта бўйли, қотмадан келган, юзлари оппоқ, чиройли бу йигит уст-бошига эътибор билан қарарди. Халати ғижим бўлмаслиги учун ўтираётганда орқасини белига қайириб ўтирарди. Иккаламизнинг навбатчилик кунларимиз кўпинча давоми…

Сафар Кокилов. Бир мажлисда (ҳажвия)

Бир дўстим гапириб берди.Бўлим бошлиғимизнинг момоси ўлиб қолиб, жанозасига кетар чоғи мендан илтимос қилди. — Акажон, илтимос, кечқурун менинг ўрнимдан ҳокимиятда бўладиган мажлисга қатнашиб келсангиз. -Бирон нарса сўраб қолмайдими?-Ҳе, сиздан ҳеч нарсани сўрамайди. Бизда иш яхши кетяпти. Фақат йўқлама вақти давоми…

Сафар Кокилов. Тавсифнома (ҳажвия)

Кичкина хонада бақалоқ, тепакал, кўзойнакли одам-касаба уюшма раиси ниманидир ёзиб-чизиб ўтирибди. Олдига оч сариқдан келган, ўрта бўйли, сочларига оқ оралаган, кичкина қоринчаси бор одам аста салом бериб киради. Раис бош кўтармай сўрайди:-Хўш хизмат?!-Тафсифнома берсангиз деган эдим. Тез олиб кел дейишяпти.— давоми…

Сафар Кокилов. Элчига ўлим йўқ (ҳажвия)

Улар аввал кичкина бир хонага йиғилишди. Эшикни ичкаридан тамбалашди. Сўнг шу корхонада қирқ йилдан бери ишлаётган, сочларига оқ тушган, афти ғижимланган қоғоздай Дарозов пинғиллаб гап бошлади. -Шу десангизлар, мен жуда яхши биламанки, обуна бўлиш ихтиёрий! Масалан чет элларда… обуна қилишга давоми…

Сафар Кокилов. Аламингиздан чиқмоқчимисиз, “тез ёрдам” ни чақиринг (ҳажвия)

Йўғ-э дейсизми? Ҳа, деяверинг. Мен бир нарсани билмасам айтмайман. Мана, дейлик сиз туманнинг бош архитекторисиз, ёки дейлик, истеъмолчиларни ҳимоя қилувчи аллақандай уюшма раисисиз. Бу дунёда кутилмаганда ҳар нарса бўлиши мумкин. Дейлик, сиз лойиҳасини чизган иморатингиз бир тийинга қиммат эканлиги аниқ давоми…

Сафар Кокилов. Имтиҳон (ҳажвия)

Узоқ йиллар бош ҳакимнинг муовини бўлиб ишлаган ва кейинги икки йилда «ўз аризасига биноан бўшатилиб», Эшакўлди қишлоғидаги амбулаторияга терапевт қилиб ишга жўнатилган Турдиевнинг жиккакина танасини бир ваҳима ўргамчак туридай ўраб олган. Бесарамжон.Уйқусизлиқдан қизарган кўзларининг таги халта. Лунжи, бақ-бақалари баттар осилган. давоми…

Сафар Кокилов. Репортаж (ҳажвия)

Мусиқа янграйди.Тоғлар. Дала. Эшак минган бола. Қишлоқ. Ўртада қора тўн, телпак кийган басавлат, икки бети қип-қизил киши тилла тишларшш кўрсатиб турибди. Жиккакгина, қорачадан келган, сочи қирқилган, шим кийиб олган қиз унинг тумшуғи тагига микрофон тутиб турибди.— Раис бова. Марҳамат қилиб давоми…

Сафар Кокилов. Жаҳли тез одам (ҳажвия)

Ишга беш минут кеч келганим учун бошлиғимиз 20 фоиз иш ҳақидан ушлансин деб буйруқ чикарибди. Баъзи одамлар соатлаб, кунлаб ишга келмай қолади-ю… Ўзингиз биласиз, менинг жаҳлим тезроқ. Бирдаи қизишиб кетдим. Котиба қизнинг «хай-ҳай»лашига қарамасдан шартга эшикни очиб, ичкарига бостириб кирдим. давоми…