Қулман Очилов. Сайроблик баракали йигит (қисса)

Тонг вақти йўлга тушди. “Ойсулув” достонидан Тупканинг таги қаерда? “Ҳайитали Алламуродовни танийсизми?”, деб сўрасам, сиз, албатта, елка қисасиз: “Йўқ”. Ажабланадиган жойи кам. Ўзим ҳам танимас эдим. Қандай танийлик, айримларга ўхшаб бўлар-бўлмас иш учун атрофига тўда-тўда мухбир йиғиб, уларга узундан-узун, маза-бемаза давоми…

Қулман Очилов. Гардан ва гардун (қисса)

Тугамайдиган  базм  йўқ. (Мақол) Ўқ Бош прокурор ўринбосари! Ҳа, айнан ўзи! Республика бош прокурорининг ўринбосари. «Дуэл»га чақирибди! Рашид бу воқеани бировдан эшитса, ишонмасди. Ўзи кўрди. Ўзи гувоҳ. Ёқангни ушламасдан иложинг йўқ. Қилмиши учун не бир жойларда, не бир акобирларга сўзу давоми…

Қулман Очилов. “Мен худодан қўрқаман!”

Мухбиримиз бир кунда уч марта пулидан айрилди “Дорихонага қараб чоп!” Мени бу синов – эксприментга, ундаган сабаб – онда-сонда қулоққа чалиниб турадиган ўша ёзғириш: “Одамлар харомдан ҳазар қилмай қўйди. Ҳали қарасанг, эшак гўштини пуллаган. Яна бири масжидда чўнтакка тушган. Энди давоми…

Қулман Очилов. Қасд (қисса)

Бул одам ўлмай қўлга тушмайди. (“Далли” достонидан) Саломсиз калом Профессор Панжи Намозов иккинчи қаватдан юрадиган лифтга етгунича ҳансираб, ҳарсиллаб қолди. Унинг ҳаракатлари анча сусайиб, буғдойранг юзидаги ажинлари кун-бакун кўпайиб бораётган бўлса-да, баъзи тенгдошларига ўхшаб, жуда мункиллаб қолганича йўқ. Аммо етмишни давоми…

Қулман Очилов. Савоб (эссе)

Бекатда тўхтаган автобусдан бир одам тушди. Китоб шаҳар бозори томон оқиб келаётган оломон орасида бир зум тўхтаб, ён-верига разм солгач, қаршисидаги камкўримгина бино – банк томон юрди. Унга ҳеч ким эътибор бермади. Сирасини айтганда, унинг диққатни ўзига тортадиган сиёғи ҳам давоми…

Қулман Очилов. Тўн (ҳикоя)

Шахмат – зўр ўйин. Жой ҳам, мавсум ҳам, ёш ҳам танламайди. Айниқса, ортиқча харажат талаб қилмайди. Ишқибозлигу хафсала, топилса – ароқ, топилмаса пиво ҳам бўлаверади. Шавкат Ғиёсович билан Ҳалим Салимович бу ўйинни шунинг учун яхши кўради. Иккаласини қарийб йигирма йилдан давоми…

Қулман Очилов. Нур қидириб (мутолаа)

Яхши китоб ўқиётганимда ўзимга маъқул келган ва келмаган жойларининг тагига чизиб, ҳошиясига ҳар хил белгилар қўймасам кўнглим кўлчимайди. Бу журналистнинг “касб касали” билан боғлиқ бўлса керак. Теша тегмаган гап, нозик ўхшатиш, дилни чарақлатиб юборадиган мағзи тўқ фикр, фалсафа, янги факт давоми…

Қулман Очилов. Қайтим (ҳикоя)

– Отангизнинг бошига бориб келсак, – деди Ҳожар буви ийманибгина. Бувининг одати шундай – бировдан қарз сўраётгандай, қисиниб-қимтиниб, эшитилар-эшитилмас овозда, оҳиста гапиради. –Вақтингиз бўлармикан, болам?Авжи саратонда шаҳардан ҳориб-чарчаб қайтган ўғлининг жаҳли чиқиб, бақириб-чақириб кетишидан ҳадиксираб турган эди. Инсоф бердими ё давоми…

Қулман Очилов. Ўғилми – қиз? (ҳикоя)

Эшик секин тақиллади.– Киринг, – деди профессор Ғулом Эрматов бошини кўтармасдан. Бошини қандай кўтарсин, бир касални кўрса, текширса, уч-тўрт хил қоғоз тўлдириши, сўнг бош врачга қўл қўйдириши, ёзганларини компьютер деган дахмазага жойлаши керак. Илгари табиблару олимларга маза бўлган, қоғозбозлик билан давоми…

Қулман Очилов. Бир капгир ош (ҳикоя)

Нафиса тандирдаги нонларини узиб, иккитасини дастурхонга ўради-да, овсини Саиданикига шошилди. Баҳром муаллимнинг иккинчи хотини ҳам пешанасига сиғмади. Уй-рўзғор ишларида дуппа-дуруст куймаланиб, лўмбиллабгина юрган аёл бирдан ётиб қолди.Ошқозонида ўсимтаси бор экан. Лекин уч ойда икки операцияни бошидан ўтказиб ҳам, бечора ўнгланмади. давоми…


Мақолалар мундарижаси