Қулман Очилов. Сайёра (қисса)

Ажалинг етмасдан олдин ўлма. (Мақол) Ифор Ижроқўм биносининг иккинчи қаватига кўтарилган Бердиёровни димоғига келиб урилган муаттар бўй ширин энтиктириб юборди. Ён-верига қаради: ним қоронғи йўлак бўм-бўш. Сокин. “Ўткир экан, — деб ўйлади у. — Шаҳардан бирор хоним келганга ўхшайди”. Билардики, давоми…

Қулман Очилов. Қасд (қисса)

Бул одам ўлмай қўлга тушмайди. (“Далли” достонидан) Саломсиз калом Профессор Панжи Намозов иккинчи қаватдан юрадиган лифтга етгунича ҳансираб, ҳарсиллаб қолди. Унинг ҳаракатлари анча сусайиб, буғдойранг юзидаги ажинлари кун-бакун кўпайиб бораётган бўлса-да, баъзи тенгдошларига ўхшаб, жуда мункиллаб қолганича йўқ. Аммо етмишни давоми…

Қулман Очилов. Савоб (эссе)

Бекатда тўхтаган автобусдан бир одам тушди. Китоб шаҳар бозори томон оқиб келаётган оломон орасида бир зум тўхтаб, ён-верига разм солгач, қаршисидаги камкўримгина бино – банк томон юрди. Унга ҳеч ким эътибор бермади. Сирасини айтганда, унинг диққатни ўзига тортадиган сиёғи ҳам давоми…

Қулман Очилов. Тўн (ҳикоя)

Шахмат — зўр ўйин. Жой ҳам, мавсум ҳам, ёш ҳам танламайди. Айниқса, ортиқча харажат талаб қилмайди. Ишқибозлигу хафсала, топилса — ароқ, топилмаса пиво ҳам бўлаверади. Шавкат Ғиёсович билан Ҳалим Салимович бу ўйинни шунинг учун яхши кўради. Иккаласини қарийб йигирма йилдан давоми…

Қулман Очилов. Нур қидириб (мутолаа)

Яхши китоб ўқиётганимда ўзимга маъқул келган ва келмаган жойларининг тагига чизиб, ҳошиясига ҳар хил белгилар қўймасам кўнглим кўлчимайди. Бу журналистнинг “касб касали” билан боғлиқ бўлса керак. Теша тегмаган гап, нозик ўхшатиш, дилни чарақлатиб юборадиган мағзи тўқ фикр, фалсафа, янги факт давоми…

Қулман Очилов. Қайтим (ҳикоя)

— Отангизнинг бошига бориб келсак, — деди Ҳожар буви ийманибгина. Бувининг одати шундай – бировдан қарз сўраётгандай, қисиниб-қимтиниб, эшитилар-эшитилмас овозда, оҳиста гапиради. –Вақтингиз бўлармикан, болам?Авжи саратонда шаҳардан ҳориб-чарчаб қайтган ўғлининг жаҳли чиқиб, бақириб-чақириб кетишидан ҳадиксираб турган эди. Инсоф бердими ё давоми…

Қулман Очилов. Ўғилми — қиз? (ҳикоя)

Эшик секин тақиллади.— Киринг, — деди профессор Ғулом Эрматов бошини кўтармасдан. Бошини қандай кўтарсин, бир касални кўрса, текширса, уч-тўрт хил қоғоз тўлдириши, сўнг бош врачга қўл қўйдириши, ёзганларини компьютер деган дахмазага жойлаши керак. Илгари табиблару олимларга маза бўлган, қоғозбозлик билан давоми…

Қулман Очилов. Бир капгир ош (ҳикоя)

Нафиса тандирдаги нонларини узиб, иккитасини дастурхонга ўради-да, овсини Саиданикига шошилди. Баҳром муаллимнинг иккинчи хотини ҳам пешанасига сиғмади. Уй-рўзғор ишларида дуппа-дуруст куймаланиб, лўмбиллабгина юрган аёл бирдан ётиб қолди.Ошқозонида ўсимтаси бор экан. Лекин уч ойда икки операцияни бошидан ўтказиб ҳам, бечора ўнгланмади. давоми…

Қулман Очилов. Муччи (ҳикоя)

Хонасидан чиқаётган Жовлиевни кимдир туртиб юборди. Зарда билан бурилиб қараса, кичик илмий ходим – сўлоқмондек Нор ёнидан қуюндай учиб ўтаётир.– Ҳа, укажон, тинчликми? Мабодо ит-пит қувлаётгани йўқми?– Ие, кечирасиз, Ҳиммат ака! Узр! Минг бор узр! – дея шоша-пиша кечирим сўрай давоми…

Қулман Очилов. Лафз (ҳикоя)

Бекободдан қайтаётганимда қаттиқ шамол туриб, чанг-тўзон кўтарилди. Йўллар майда-чуйда шох-шаббага тўлиб кетди. Кейин ёмғир томчилай бошлади. Машинам бирпасда лойсувоқ тортилган деворга ўхшаб қолди. Бундай машинада Тошкентнинг тоза-озода кўчаларида юриш одобдан эмас. Бунинг устига каллаи саҳардан ишга боришим, бугун тунда навбатдаги давоми…