Қўчқор Норқобил. Юракдаги юк (ҳикоя)

— Майдадан катта чиқса замбаракнинг ўқи бўлар. Каттадан майда чиқса итялоқнинг юқи бўлар! Ҳе, ўл-а! Сени одам деб оғзимнинг ҳовурини шамолга олдириб ўтирибман-а! Холли чиноқнинг жазаваси жавзони қовураяпти. Аламидан тош чайнаб, ўзича ғудраниб-ғудраниб ҳоварга лорсиллаб-лорсиллаб кетмон ураяпти, худди ернинг жонини давоми…

Қўчқор Норқобил. Ёғдуйўл (ҳикоя)

Отаси тенги одамни сенсиради. Ярамас, барзанги! Юзингда кўзинг борми, демади-я! — Кутубхона-мутубхонангни билмайман. Китоб-питобларингни йўқот! Бир кунда суриб ташлайман… Индамаса, ўзингдан кетасан!.. Эшик ортидаги бу дўғу сиёсатни эшитиб турган боланинг оёқ-қўли бўшашиб кетди. Бечора Ҳасан муаллимга ич-ичидан ачинди, хўрлиги келди, давоми…

Қўчқор Норқобил. Оқибат дарахти (ҳикоя)

Чол тушимга кирди. Елкасига хуржун илган ўша чол. Сира тушимга кирмаcди, товба. Кўнглим ғашланди, безовта бўлиб уйғондим.Нонушта пайти кичик қизим тунов кун берган ваъдамни ёдимга солди:— Дадажон, бугун шанба-я? Ишга бормайсиз, тўғрими… Эсингиздами?— Эсимда.— Чимёнга борамизми?— Йўқ. Чимёнданам чиройли, ажойиб давоми…

Қўчқор Норқобил. Заминдан олис кетма (драма)

Иштирок этувчилар: 1. Тўра – Бадавлат. Риёкор, зўравон. 50 ёш.2. Беғам – Тўранинг югурдаги. Баднафс. 40 ёш.3. Раҳим – Оромгоҳ раҳбари. Иродаси мўрт. Уқувсиз фермер.4. Лола – Тўранинг қизи. Гўзал ва оқила. Ёш шифокор. 26 ёш.5. Толиб – Тележурналист. 25 давоми…

Қўчқор Норқобил. Биз ҳам одаммиз (пьеса)

Қатнашувчилар:Жайрон бобо – чўпон. 80 ёшда. Гулсум момо – Жайрон бобонинг кампири.Эсонқул бобо – чўпоннинг ошнаси. 80 ёшда.Бутунвой – чўпоннинг тутинган ўғли. 35 ёшда.Сора – Бутунвойнинг севгилиси. 35 ёшда.Қулмирза – “Катта”нинг югурдаги. 40 ёшда.Тиловолди – чўпоннинг ўғли. 20 ёшда.Земфира – давоми…

Қўчқор Норқобил. Сув кўрмай этик ечма (саккиз саҳнали ҳангома)

Қатнашувчилар: 1. Чори учар – Чапани, ҳақиқатгўй, андак қитмир киши. 55-60 ёшда.2. Рўзихол – Чори учарнинг хотини. Эрига ҳамиша ҳадик билан қарайди.50-55 ёшда.3. Эшдавлат – Ўзига хос қайсар, бироқ содда киши. 35-40 ёшда.4. Йўлдошали – Чори учарнинг ўғли. Тижоратчи. – давоми…

Қўчқор Норқобил. Кичик остона (қайдлар)

САМОДИЛ Таътилда эдим. Университетда ишлайдиган файласуф дўстим қўнғироққилиб қолди: “Бугун очиқ дарс бўлади… Ватан туйғуси… Ватан мавзусида! Талабалар сени таклиф қилишаяпти”. (Шу ери ёлғон бўлди, талабалар эмас, ўзи таклиф қилаяпти…). У десам бу деди, ке, келмасанг бўлмайди, деб туриб олди. давоми…

Қўчқор Норқобил. Бир сават қизил атиргул (бадиа)

Ассалому алайкум, Низом ака!Феъл-атворингизга ярашиқ чўрткесарлик билан, эҳтимол, шундай дейишингиз мумкин: “Бу… ғалати бола экан. Газета орқали мактуб йўлламай, гапини ўзимга айтиб қўя қолса бўлмасмиди?”. Юзма-юз келганда кўп нарсаларни гаплашиб бўлмайди-да, ака. Айниқса, адабиёт ҳақида. Айниқса, қаршингдаги инсоннинг маҳоратига тан давоми…