Дилмурод Содиқов. Юрткезар (ҳикоя)

Амаким – донғи чиққан табиб. Синди-чиқди, кўз-назар – барига даво топади. Уни Сурхон элида, азбаройи ҳурмат юзасидан мулла Тошбой, деб аташади. Бирида уйимизга бойсунлик чол дараклаб келди. Кампири эшакдан йиқилиб, оёғи синибди. Тўпиғи борган сари кадидай шишаётган экан. “Бир қадамам давоми…

Нормурод Норқобилов. Эна бўри (қисса)

– Ҳа-а, қурсоғингни лорсиллатиб, тағин қўни-қўшниларни шўрини қуритиб келаяпсанми, а, Бойбичахон?! Ҳа-а, Бойбичча бўмайгина ўлгин сен! Кўзларинг жавдирамай кетгин сен! Бу пайтда бола ўтов эшиги ташқарисида, кўзлари тўла уйқу, оёғи билан ерни пайпаслаганча, кавушини қидирарди. Онасининг андаккина зарда аралаш эркалаб давоми…

Зокир Худойшукур. Вафодор (ҳикоя)

Итнинг фақат тили йўқ, аммо ақлли, ҳушли жондор. Вафодорлигига-ку қиёс йўқ! Шу – кўпчилик одамлардан ҳам вафодорроқми-ёв, дейман-да! Бўлмаса, ҳайдашингга қарамай эши­гингда ётиб олиб, уйингни қўриб чиқармиди?! Э-э, нимасини айтай, бу жондорнинг фазилати кўп. Менам билиб айтаяпман, йўқса, бу гаплар давоми…

Қулман Очилов. Надур хаёлинг (ҳикоя)

— Билмайсиларми, Жаббор аканинг уйига қандай борсам бўлади?.. Агроном Жаббор ака-чи? — Ассалому алайку-ум! — Вой!.. Узр, сомалайкум! —Ваалайку-ум. Жаббор ака дейсизми? – бошига дўппи қўндирган қотмагина одам ёнидаги ўн икки-ўн уч ёшлардаги қийиқ кўзли ўспиринга қаради: — Жаббор агроном давоми…

Исажон Султон. Ёқимли ёмғир ёғади (ҳикоя)

Шафтоли шохидаман, Онамнинг ёнидаман. Борай десам, йўл узоқ, Отамни соғинаман… Болалар қўшиғидан Бу ҳикоя – одамлар, воқеалар, ҳодисалар ҳақида эмас, бу ҳикоянинг қаҳрамони – ­қишлоқ. Ҳа, айнан қишлоқ. У нозланади, чаппар уради, бағрида борини муҳайё қилади, гоҳо тўрсайиб-хўмраяди, хуллас, бир давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Бир тилим қовун (ҳикоя)

«Олтмиш йиллик командировка» туркумидан Бўриев чўчиб уйғонди. Онаси тушига кирибди. Оппоқ рўмол ўраган. Йўлдошга қараб турганмиш. Унинг кайфияти яхшилигини ҳам, ёмонлигини ҳам билиб бўлмасмиш. Қарашлари жиддий, қатъий. Йўлдош ҳайрон бўпти: Энам нега бундай қараяпти менга? Гапирмоқчи бўптию гапиролмас эмиш. Онаси давоми…

Жасур Кенгбоев. Овчининг сўнгги ови (ҳикоя)

Ё етарман мақсадимнинг чўққисига охири… Ибн Сино Мен ҳаётда ҳали ҳам шундай одамлар борлигини бировдан эшитганимда, ишонмас эдим. Ўзим кўриб, гапларини қулоғим билан эшитгач, бандаси феъли, аъмоли, қатъиятию бирсўзлигига умр бўйи собит тура олишига ишонч ҳосил қилдим. Ундаги ёввойи бир давоми…

Холиёр Сафаров. Қўнғироқчали болакай (ҳикоя)

– Маъсумани ўзим келин қиламан. Битта-ю битта ўғлим бўлса, у топган қиз бизларга эл бўладими, йўқми? Маъсума ўзимники. Аччиқ гапимниям кўтаради, ширин сўзимгаям талтайиб кетмайди. Боримизни саришта қилади, йўғимизга кўнади, – дерди қисматидан нолиб, ёлғиз ўғлига суяниб қолган она. Маъфират давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Яхшибой (ҳикоя)

Янги томорқамизга оиламни оғзим қулоғимда бўлганча олиб бордим. Қип-қизил даштни кўргандаёқ, хотинимнинг авзойи бирдан ўзгариб, лабига учуқ тошгандек гезарди-қолди. На ариқда сув кўринади ва на гуркираб ўсган бирор дов-дарахт. Тўғри, ҳар қадамда адир гиёҳлари бўй чўзиб ётибди-ю, барибир ёқимсиз кўриниш давоми…

Луқмон Бўрихон. Лонг (ҳикоя)

– Қадим-қадимдан удум шу, элга бирор дард дориса, оти айтилмайди, лонг оралади, деб қўйишади. Чунки у отини эшитса, баттар кучаяр экан. Уч кун аввал хотини айтган шу гап Сафармурод оқсоқолнинг туйқус хаёлидан кечди. “Жуда топиб гапирди-да, – деб ўйлади у давоми…