Сафар Кокилов. Отамнинг оти (ҳикоя)

Қачон бозор борсам молбозор, қўйбозор, отбозорни бир айланиб келаман. Отам раҳматли: “Бозор кунлари бир нарса олмасанг ҳам мол бозорни би-ир айлан, хосияти кўп”, деб айтгич эди. Молбозор доим гавжум, моллар, қўй-эчкилар орасини ёриб ўтиш қийин. Одамларнинг бақир-чақиридан қулоқ битай дейди. давоми…

Жонрид Абдуллахонов. Ҳамқишлоқлар (ҳикоя)

Хонада тиқ этган товуш эшитилмас, ҳатто телефонлар ҳам жирингламас, аммо икки дўстнинг суҳбати тугай демасди.– Об-бо, Расулжон-ей, – деди Комилжон, орага тушган бир нафаслик сукунатни бузиб, – унутмабсан-а, оғайни. Сени кўриб турганимга ҳеч ишонгим келмаяпти.– Сендай дўстимни қанақасига унутай? Ҳаётда давоми…

Муҳаммад Шариф. С.А. хотиралари (қисса)

Туркман чўлида қулоқчўзма 1986 йилнинг 18 апрели эди. Бизни Косонсой тумани ҳарбий чақирув бўлинмасида сафга тизиб, номма-ном йўқловдан ўтказгач, автобусларга чиқаришди ва Наманган вилояти марказига йўл олдик. Шаҳарга қишлоғимиздан ўтиб кетиларди. Ҳовлимиз катта йўлдан кўриниб туради. Автобус ойнасидан қараб илғаб давоми…

Муҳаммад Шариф. «Уолл Стрит» (ҳикоя)

– Войдод, вой ўлай! Болта кўтариб келаётганмиш! Энди нима қиламиз? — Ўттизга ўрлаб қўйган жувон темир дарвозани даранглатиб ёпиб кирди-да, қўлидаги чўлтоқ супургини четга улоқтириб, катта даҳага кирган қуртдек пишиллаб ётган эрини титраб-қақшаганча уйғотишга тушди. – Войдод! Турсангиз-чи ғафлат босмай! давоми…

Муҳаммад Шариф. Немис (ҳикоя)

У тушган машина Қамчиқ довонидаги чегара назорат нуқтасига етиб келганида маълум бўлдики, тоғ йўли ёпиқ экан. Кеча туни билан қор ёққан, довонда йўлни тозалаш ишлари ҳали тугамабди. Орадан бирор соат ўтмай йўлда машиналар турнақатор бўлди, бир зумда қурут, писта, қўқонпатир, давоми…

Муҳаммад Шариф. Менинг қирғизим (ҳикоя)

Нафасим бўғзимга тиқилгандек бўлди. Рақибим ҳам толиққан шекилли: икковимиз бирдек ҳарсиллаб, пишқириб, каллама-калла тиралишиб қолдик. Миямда фақат бир хаёл чарх уради: қанийди ҳаммаси тезроқ тугай қолса… Пайт пойлаб, ярим қадам ортимга силтандиму кўкрагини мўлжаллаб калла қўйдим. Вой аблаҳ-эй! Ғирт тошнинг давоми…

Муҳаммад Салом. Ўзганинг дилбанди (ҳикоя)

-Ҳуу отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни Отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: -Туринг, отаси, келиниз чойга чорлаяпти, келин қўлидан чой ичмайсизми, отаси?-А?.. Келин… – отаси аввал қўзғалди, сўнг давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Само элчиси (ҳикоя)

Кўкда сузиб юрган ўзга сайёраликларнинг учар ликопчаси шиддат билан учиб келиб шаҳар ҳовлилардан бирига қўнди. Ликопчадан тушган ўзга сайёралик атрофга аланглади ва қўлидаги пульт тугмачасини босиб, учар ликопчасини кўринмас ҳолга келтирганидан сўнг аста қадам ташлаб, хоналардан бирига кирди. Хонада эса давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Оловиддиннинг саргузашти (ҳикоя)

Оловиддин истироҳат боғидан ўтиб бораётган маҳали улкан эман тагида ётган эски чироқни кўриб қолди. Болакай чироқни олиб, унинг нақшларини томоша қилган бўлди. Сўнг, анча хира тортган жойини яхшироқ кўриш учун кафтида артди. Бирдан чироқ ичи ғалаёнга келди, тутун ва олов давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Севги сози (ҳикоя)

Ва шаббода қурғур илк саҳар Олиб кетди гулнннг тотини.Ҳамид Олимжон Келишилган вақтдан ҳам ўн беш дақиқа ошди. Нега келмаяпти? Узоқ эмас, ана ишхонаси.Нигоранинг юраги ғашлана бошлади. Бекатнинг одам камроқ томонига ўтди. Ҳозиргина чарақлаб турган қуёш юзини булут қоплади. Қулоқнинг пардасини давоми…