Рустамжон Умматов. Уч туп буғдой (ҳикоя)

Ахийри, бир кун елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Бегона (ҳикоя)

Вақт шунчалар бешафқатми?! Ё умр ўткинчими?! Вақтнинг, умрнинг оқар дарёлиги ҳақида гарчанд кўп эшитсамда, асл моҳиятига тушуниб етмас эдим. Бунинг нақадар ҳақ гаплигига энди қаттиқ амин бўлдим. Бу гапларнинг маъносини қалбимдан ўтқизмаган эканман. Эҳтимол мен ҳам умримнинг ярмидан ошиғини яшаб давоми…

Собир Ўнар. Сел (ҳикоя)

– Чеча, чеча дейман, – худди онам унинг сўзларини эшитмаётгандай, аммам турткилайди. – Бир томоғим куйишди-я, товоним ҳам қизиди. Ортидан борай дедим. Чопиблар кетай дедим, тизза сабил қақшайди, чол ўлгурга қарасам, оғзида нос, узалиб мудраяпти. Худо мени бойлади, мен харом давоми…

Наби Жалолиддин. Шунчаки ватанпарвар (ҳикоя)

Унинг исм-шарифи айтилиши ҳамоно бир сесканиб тушди. Ўрнидан тураркан, юрак уриши тезлашиб, оёқларидан мадор кетгандай туюлди. Шусиз ҳам муҳташам саройнинг салобати босиб, ҳаяжон оғушида сархуш ўтирганди. Энди эса вужудида титроқ уйғонди. Йўқ, ўзини қўлга олиши керак. Президент қошига боряпти, ахир. давоми…

Луқмон Бўрихон. Ўтирик (ҳикоя)

Муюлишдан чиқиб келган оппоқ “Ласетти” қассобхона биқинида жонсарак турган, олача чопон, кўк саллали, жиккак жусса қария ёнида тўхтади. — Йўл бўлсин, отахон? — деб сўради олд ўриндиқда ўтирган, хумкалла, қош-қабоғи солиқ, қоп-қора одам. Қария серсавлат уловга ҳуркинқираб яқинлашди. — Жалпоқтошга. давоми…

Рустамжон Умматов. Бобур ва Наполеон

(эсседан боблар) ҚИСМАТ Муқаддима ўрнида: Бобур – мўғул ё ҳинд бўлмагани каби, Наполеон ҳам француз ё италиялик эмас эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур… Наполеон Бонапарт… Замони ва макони, келиб чиқиши ва насл-насаби, ҳаёти ва аъмоли, ибтидоси ва интиҳоси тамоман тафовутли бу давоми…

Қулман Очилов. “Топор” (ҳикоя)

Келгуси якшанба куни қайнонаси олтмиш беш ёшини қаршилайдиган куёвдан бўлажак юбилейга нималар лозим? Айниқса, куёв деганимиз шаҳарнинг фирқачи зодагонларига мансуб энг баҳаво, тоза-озода, сокин даҳасида, ҳайҳотдай ҳовлининг тўридаги уч хонали шинам уйда, икки фарзанди аржуманди билан ўйнаб-кулиб яшаётган, яна денг, давоми…

Жўра Фозил. Соғинч (ҳикоя)

Каромат буви саксондан ошганига қарамай, ҳамон чаққон эди. Қишлоқ  тўй-маъракаларини батартиб, ортиқча дабдабасиз ўтказар, меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам ундан рози бўлишарди. Момо асфальт йўлнинг икки томони ёқалаган қишлоқнинг барча ёш-яланг, қари-қартанг, хотин-халажига “олий бош қўмондон”, сўзига итоатда эди. Кайвони ўзининг катта оиласи, невара-эвараларидан ортиб, улар учун вақт давоми…

Қулман Очилов. Шаштингиз сўнмасин (эссе)

 Танбеҳ Таҳририят йўлагида бехосдан тапира-тупур бошланди: “Устоз! Устоз келдила-ар!” Очиқ турган эшикдан кўзим тушди: бош муҳарриримиз кабинетидан шитоб билан чиқиб кетди. Газетанинг навбатдаги сонига “тушиши” зарур бўлган материални ўқиётгандим. Хаёлимни бўлгим келмади. Анчадан кейин раҳбаримиз изига қайтди ва тўғри келиб давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Ҳаловат (ҳикоя)

Туман ҳокими Комил Қаюмов уйқудан бироз ланжроқ уйғонди. Соатга қаради: тўрт бўпти. У ҳали-ҳамон кеча оқшом вилоят ҳокими ўтказган селектор йиғилиши таъсирида эди. Ҳоким жуда куйиниб гапирди. Ҳеч кимни, ёшидан, тажрибаси ва лавозимидан қатъий назар, аямади. Талаб барчага бир хил давоми…