Абдунаби Ҳамро. Меҳмон (ҳикоя)

Меҳмон деганиям ҳаддидан ошмаса яхши экан-да. Келди-кетдининг меъёрини билса, олдига қўйганингни еса, икки кун, боринг ана, уч кун тургач, қўлгинасини кўксига қўйиб, «Хўп, бўлмаса, чироғим, энди бизга рухсат, ҳурмат-иззат учун кўп раҳмат», деса. Бу меҳмонимиз эса, садағаси бўлай, кетиш ҳақида давоми…

Нодирабегим Иброҳимов. Тилла балдоқ (ҳикоя)

– Ўғил кўрсам, тилла зирак олиб берасиз-а? – эркаланиб сўради Зулайҳо эридан. – Шунча зиракларинг бор-ку… Ҳа, майли, агар боламиз менга ўхшаса, олиб берганим бўлсин! – Тўйларига уч йил тўлиб, хотини ниҳоят биринчи фарзандига ҳомиладор бўлганини эшитган Акбар ҳам эриб давоми…

Хайриддин Султонов. Бир оқшом эртаги (ҳикоя)

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаваротдан эса «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?» дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: давоми…

Дурбек Қўлдош. Болаликнинг сўнгги куни (ҳикоя)

Чавгон, аслида, катталар машғулоти бўлса-да, тақими билан отининг қапталидан маҳкам қимтиб олган Бобур мирзо бор бўйи билан гўйга интилиб, энгашганча шундай ҳаракатлар қилардики, гоҳида қаршисида турган отнинг устида ҳам чавандоз борлигини унутиб қўярди. Ахир чавгон калтаги гўйга етиб, унга зарба давоми…

Санжар Турсунов. “Қоши ёсинму дейин…” (ҳикоя)

Тушда еткандек эрурман сарви ҳуризодима, Кўр, ёмон толеъки, ул ҳам яхши келмас ёдима. Соғинурманким, топилмас бир кўнгул оламда шод, Шодлиғ ҳаргиз чу етмас хотири ношодима. Қошлари ёйдек, кўзлари қоп-қора бир қиз мароқ билан ўқиди. Залда гулдурос қарсак янгради. Қиз бироз давоми…

Қўчқор Норқобил. Ёғдуйўл (ҳикоя)

Отаси тенги одамни сенсиради. Ярамас, барзанги! Юзингда кўзинг борми, демади-я! — Кутубхона-мутубхонангни билмайман. Китоб-питобларингни йўқот! Бир кунда суриб ташлайман… Индамаса, ўзингдан кетасан!.. Эшик ортидаги бу дўғу сиёсатни эшитиб турган боланинг оёқ-қўли бўшашиб кетди. Бечора Ҳасан муаллимга ич-ичидан ачинди, хўрлиги келди, давоми…

Холиёр Сафаров. Борингизга шукур (ҳикоя)

Қуёш тафтсиз сарғиш этагини йиғиштириб, уфққа ботди. Декабрнинг охирги кунлари. Ҳаво совуқ, этни жунжиктиради. Ҳафта олдин ёққан қор шуъласи кўкдаги ой нури билан уйғунлашиб, ажиб бир тароват касб этган. Нақд оқ тун. Атроф жим-жит. Одамлар шомдаёқ барча ишларини саранжомлаб, уй-уйларига давоми…

Санъат Маҳмудова. Қиз қалби (ҳикоя)

Баҳор ҳавоси ёқимли, эшик-деразаларни очиб қўйиб, даҳлизда сабзи тўғраётган Адолат опа гоҳ-гоҳ бош кўтариб, қизининг чиройли, нозик қадди-қоматига қараб қўяди. Кўнгли яйрайди. Яна дилини қизғаниш туйғулари чулғаб олади. “Онам раҳматли: қиз болага дўппи от, йиқилмаса эрга бер”, дердилар, тўғри айтган давоми…

Азиз Норқулов. Ота уй (бадиа)

…Тинчгина шаҳарда юрувдим, қишлоқни қўмсаб уйга отландим. Ҳовли торлик қилиб, тоққа йўл олдим. Мана охири келганим – «кенг» ерда ўтирибман, бутун дунёни кафтдагидек кўриб. Одамзот қизиқ, иссиққа ҳам совуққа ҳам, узоққа ҳам, яқинга ҳам чидамайди. Ишга кетаётсам қишлоқдан зўрға, ўз-ўзимни давоми…

Дўстбек Сулаймонов. Бўри ови (ҳикоя)

Қишлоқда кеч тушиб, атрофга  тун ўзининг сиё пардасини ёяётган паллада миш-миш тарқалди. «Мурод мерганни бўри еганмиш». Бу гапга биров  ишонди, биров ишонмади. Лекин Мурод мерганнинг ҳовлисидан эшитилиб турган йиғи-сиғи овози бу гаплар ростлигидан дарак бериб тургандай қишлоқ аҳлини тажжубга соларди. давоми…