Тоҳир Малик. Зилзила (ҳикоя)

Осмон туни билан одамларнинг қайғу-ҳасратларини тинглай-тинглай, ўксиб-ўксиб, юлдузларини кўз ёши мисол дув тўкиб адо қилди-ю, ранги бўзара бошлади. “Қуёш чиққунига қадар бу шўрликларнинг аҳволи не кечар экан, кўриб олай”, деган мақсадда биргина юлдузини қолдирди. Йигиталининг кўзи шу юлдузда. Ёнида икки давоми…

Тоҳир Малик. Меҳр манзаралари (ҳикоя)

1.Арқон узилди Баҳор… Ёноқларни майин шабада силайди. Дарахтларнинг ёш сурхлари қийғос гуллар ичида – оқ зарга ботириб олингандай… Ҳув анави дўнгликдаги майсазорга бир қўй билан эчки боғлаб қўйилибди. Эчкининг икки улоқчаси дикир-дикир сакрайди. Қўйнинг ҳам қўзичаси бор. Улоқчалар билан яйраб, давоми…

Тоҳир Малик. Эркин (ҳикоя)

Чимилдиқ кўрмай туриб Сталин замонининг қонсираган аёвсиз қиличидан ўлим топган жабрдийдалар хотирасига атадим. Ё роббимиз Аллоҳ! Биз топган савоблардан уларнинг руҳларини баҳраманд эт. Қамоқхонанинг темир эшиги аввалига юракни эзадиган даражада ғижирлади, сўнг шиддат билан шарақлаб ёпилди. Эркиннинг назарида темир эшик давоми…

Луқмон Бўрихон. Синов муддати (ҳикоя)

Олди ойнабанд, серҳашам бино эшигидан отилиб чиққан Жасур аланглаганича Собирни излади. Дўсти йўлакча бўйидаги ёғоч ўриндиқда ўйчан ўтирган экан.— Собир! — деб қичқирди Жасур мармар зиналардан сакраб-сакраб тушаркан. — Суюнчи бер, мен ўтдим, суҳбатдан зўр ўтдим!

Назар Эшонқул. Ўпқон (ҳикоя)

Чорраҳадан ўтиши билан троллейбус тез юриб кетди; энди йўл унчалик гавжум эмасди. Троллейбусни қувлаб ўтаётган енгил машиналар баъзи-баъзида бир-бирини огоҳлантиргандек қувноқ сигнал бериб қўярди. Троллейбусда йўловчилар анчагина; ўриндиқлар тўлган, ўртада ҳам беш-олти йўловчи тик турарди. Завол пайти бўлгани учун троллейбуснинг давоми…

Назар Эшонқул. Маймун етаклаган одам (ҳикоя)

Бу воқеа уч йиллар олдин бўлган эди. Шу кўчадан бир уйни ижарага олиб кўчиб келганимда чолнинг шарти кетиб, парти қолганди, у кўчанинг муюлишида мен эгаллаган уйга қўшни ҳовлида яшарди. Уни биринчи марта уйининг олдидаги эски ўриндиқда чуқур ўйга толган ҳолда давоми…

Эркин Усмон. Тузоқ (қисса)

Тош бармоқлари орасида тутаётган сигарет қолдиғини кулдон четига босиб ўчирди-да, рўпарасида турган йигитчаларга ер остидан ўқрайиб қаради ва стол устида ётган тугунчага имо қилди:— Бу нима?Йигитчалар тезда бир-бирларига қараб олишди.— Боя айтганим, ўлжа… — минғиллаб қўйди йигитчалардан бири — қўл-оёқлари давоми…

Нормурод Норқобилов. Оқбўйин (ҳикоя)

Товуқ патини ўйнашда давом етди. Патни ерталаб топган, нималигига ақли етмай боши гаранг еди. Ин ёнидаги чирик хашаклар устида чўзилиб ётган она ит безовта ғингшиганидан сўнггина қадам товушлари келаётган томонга ўгирилди. Беш одимча нарида уй егаси – Содиқ ака билан давоми…

Назар Эшонқул. Санъат (ҳикоя)

САНЪАТ-1 Мамлакат подшосининг олдига бир киши келди. — Мен рассомман, — деди у. — Умрим қашшоқликда ўтди, ҳаётимда шундай кунлар бўлдики, эслашнинг ўзи даҳшат. Мен энди очликдан жуда қўрқаман. Сенга ўзимнинг суратларимни сотишим мумкин. Суратларим жуда ғаройиб, у одам қурби давоми…

Назар Эшонқул. Битик (ҳикоя)

«Мен мангу тошга ҳаммасини ўйиб ёздим» Кул Тегин Битиги Бекатлараро такси ён тамондан келиб урилган «КаМАЗ»нинг зарбига дош беролмай аввал бир ёнга оғди, кейин гурсиллаб қулади: шофёр вайўловчиларнинг кўзлари чақчайиб кетди — қўрқув-даҳшат аралаш баравар бақириб юборишди — уларга нарироқдаги давоми…