Абулқосим Мамарасулов. Узумзорда (ҳикоя)

Армия хизматидан янги қайтган Лапасга солдат формаси жуда ярашар, кўчада кўкрак кериб юрганда қизларнинг ўзга ҳавас билан кўз қирини ташлаётганини сезиб қолса, кўнгли бир дунё кўтариларди. Лапас қишлоққа узум пишиғида қайтганди. Шунинг учун уйда ётгиси келмай, бригадага яшикларга солинган узумни давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Яхши ният (ҳикоя)

Ҳаммаси Алибекдан бўлди. Агар у Тоштемирга: “Абдумажидларникига бориб, эр-хотинни яраштирамиз”, демаганда, балки… Тағин ким билади дейсиз. Хуллас, одамгарчилик қилишмоқчи эди, акси бўлиб чиқди. Э, ёмон бўлди… Алибек ишдан қайтгандан кейин кўчада саланглаб юрган эди.Тоштемир эски “Ява”сини патиллатиб келиб қолди. Алибек давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Телпак (ҳикоя)

Қиш яқинлашиб қолди. Алибекнинг қулоғини совуқ уриб кетса, кейин қизлар қарамай қўйиши мумкин. Эртага Оқтепада бозор. Битта яхшироқ телпак олиш керак. Яна Тоштемирга илтимос қилишга тўғри келди. Эрталаб икковлон унинг “Ява”сига мингашиб, Оқтепага боришди. Излаб-излаб кўнгилдагисини топишолмади. Эрта-индин Самарқандга бориб, давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Атлас рўмолча (ҳикоя)

Қодир дўсти Алибек билан иккови икки эшакда оқшом қўшни қишлоққа жўнашди. Дилбар “чиқаман”, депти. Дилбар Қодирларга узоқ қариндош. Қодирни ўтган йили отаси “фалончилар қариндошимиз, кўриб, бир оқшом меҳмон бўлиб кел”, дея Дилбарларникига жўнатганди.Ўшанда Қодирни ўнинчи синфни битираётган Дилбарнинг ўзи кутиб давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Эсласа арзигулик воқеа (ҳикоя)

Шундай қилиб, Алибек, Тоштемир ва Лапас Абдумажиднин бригадасига жўнашди. Абдумажид – бригадир. Тенгдошлар орасидан чиққан бирнчи амалдор. Байрам муносабати билан бригадада тушликка ош қилишармиш. Ароқ ҳам бўлади, деган. Кеча кечқурун ҳам байрамолди, ҳам келин кўрди, баҳонасида Лапасникига тўпланишди. Лапас яқинда давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Йигитликнинг кўчаси (ҳикоя)

Исматга алам қилди. Жудаям алам қилди. Ахир унга қўл кўтаришди. Яна кимлар? Қандайдир гўдаклар! Шефига айтса-ку, ҳаммасининг даб-даласини чиқаради. Ким бўлипти булар Тоштемир шеф қошида?! Керак бўлса, ҳар бирини бир-бир чинчалоғи билан учириб юборади. Ўшаларнинг бетига айтди: “Биттанг қимирламай тур, давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Арабча ўйин (ҳикоя)

Танача кўзини сузмаса, буқача ипини узмайди. (халқ нақли) Абдумажид узум узиш мавсуми бошлангандан бери вино заводида хўжалик вакили бўлиб турипти.Барлосдан келган узумларни топширишда бош-қош бўлади. Баъзан топширувчи ва қабул қилувчи орасида жанжал чиқса, хўжалик тарафда туриб, жанжални бартараф этади. Ҳар давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Ёр-ёр (ҳикоя)

Ҳовлида иккита сўри бор экан. Ҳар бирига ўн одам бемалол ўтирса бўлади. Келинни уйга киргизгандан сўнг куёвнавкарларни сўрилардан бирига таклиф қилишди. Иккинчисида ёши улуғлар, келинни олиб келишда бош-қош бўлганлар ўтиришди. Уч қалин дўст – Абулхайр, Алибек ва Лапас куёвнавкарлар сафида. давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Лола сайли (ҳикоя)

Шоҳиданинг санаторийга келганига анча бўлди. Тоғ ҳавоси ёқди, шекилли, юзига қизиллик югуриб қолди. Биринчи кунлари палатасидан чиқмасди: ётарди, телевизор кўрарди. Овқатланиш учун ошхонага зўрға бориб келарди. Баъзан ҳамхонаси Муҳаррам: – Палатада ётавериб, димиқиб кетмайсизми? – деганча кўчага судрарди. Муҳаррам – давоми…

Эркин Аъзам. Навоийни ўқиган болалар (ҳикоя)

Ҳазрат Навоий ҳамда бир навоийшуносга бағишланади. 1 Маликанинг «кетаман» деганига парво қилмабмиз — на мен, на Жаноб. Парво қилгулик ҳолатда эмас эдик: ўйин-кулги, сармастлик. Янги йил кирган, янги йил бошланган. Ёш умрнинг яна бир йили, узундан-узоқ. Шунинг дастлабки кечаси, бир давоми…