Алишер Ибодинов. Кўл бўйида (ҳикоя)

Эски дарвозанинг ғижирлаши айвондаги сўрида китоб ўқиб ётган йигитнинг диққатини бўлди. Йўлакда калта хонатлас кўйлакли, тимқора сочлари елкасига ёйилган, кўҳликкина қиз турар эди. У меҳмон ҳурмати учун ўрнидан қўзғалган йигитнинг хушқомат жуссасига бир зум тикилиб қолди.— Салом!— Ваалайкум ассалом. — давоми…

Тўлқин Ҳайит. Кампир ош (ҳикоя)

Ҳожар она айвон чеккасидаги тахта сўрида мук тушганча гуруч тозаламоқда эди. Ичкари уйдан чикқан ўғли патила соч, ингичка мўйловли Ҳосилмат:— Яна ошми, момошка! Қўйинг, нима қиласиз… қизлар кулади, — деди жавраб.— Туғилган кунингни эшитиб, Асал дугонам билан Меҳрининг томоғи тушади, давоми…

Наби Жалолиддин. Тупроқ (ҳикоя)

Пешиндан сўнг дўкондаги юмушларни катта ўғли ва шогирдларига қолдириб, уйига қайтди. Аслида уйда мўлжаллаб қўйган зарур иши ҳам йўқ эдику-я, лекин негадир кўнгли шуни ихтиёр этди. Эҳтимол бироз дам олгиси келдими…Ҳали поябзалини ечмасидан муслимагина хотини беозор сўзланди:— Сиз кўнгилчанлик қилиб давоми…

Эркин Аъзам. Анойининг жайдари олмаси (ҳикоя)

У ҳар йили худди бир пайтда — ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида — ҳа, қўлида эмас, елкасида — икки тарафига ҳам «Барнаул» деб ёзилган пачоқ чамадон, давоми…

Хайриддин Султонов. Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт! (ҳикоя)

«Олой маликаси» — Қурбонжон додхоҳ 1865 йилдан то 1880 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида яланг қилич билан фон Кауфманга қарши курашди. У шу даражада жасоратли бир хотин эдики, ўғли Қамчибек Кауфман томонидан асир қилиниб, дорга давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст. Дашту далаларда (ҳикоя)

Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Жажман (ҳикоя)

— Ёмоннинг кучи мен япалоққа етибди-да!.. Ҳ-аҳ, сағирри ҳаққи урсин-а!Тонг саҳарги бу аламли қарғишдан тим ичи оёққа қалкди. Раста устида, остида, қоп-қанорга ёнбошлаб омонат ухлаб ётган кексаю ёш туршакфуруш, ёнғоқ-фуруш, майизфуруш, иистафуруш ва ҳоказо фурушлар уйқули кўзи билан апил-тапил ён-верини давоми…

Нормурод Норқобилов. Айрилиқ қувончи (ҳикоя)

Бола дўнгда бобоси Норбой чолни кун қайтгандан бери кутади. Чолдан эса ҳануз дарак йўқ.Бола бундан сиқилса-да, лекин ажабланмайди. Ора-сира қишлоқ томонга кўз ташлаб, Бозор тоғам қўймаётган чиқар, деб ўйлайди. Нега деганда, Бозор тоғаси жаҳлдор одам, чолнинг дўнгда қўнқайиб, қотган нон давоми…

Шаҳодат Исахонова. Совчилар (ҳикоя)

…Баҳорда мучал тўйи бўлган ўн икки ёшли Хонзода — Сарой Мулк хоним ҳовлидаги қари арғувон шохларига илинган ҳалинчакда учмоқда эди. У кўзларини юмган куйи ҳавонинг забтига монанд тебранарди.Отларнинг туёғидан кўтарилган ола-тасирли шовурдан хаёли бўлинган ва кўнглида алланечук хавотир уйғонган Сарой давоми…

Омон Мухтор. Қорбобонинг қайтиши (ҳикоя)

Артист ишбилармон оғайнисига шикоят қилди:— Театрда янги ролим йўқ. Эскилари пиесалар билан бирга ўлди. Вақтида яхши пиеса ўзи кам ёзилган экан. Тўғри, айрим асарларни ҳозир ҳам тикласа бўлади. Лекин режиссёрлар орқага кўп қарамайди, олдинга юргиси келади. Тушуниш мумкин. Бунинг устига, давоми…