Абдуқаюм Йўлдош. Ёлғон ва ҳақиқат (ҳикоя)

Ўзбековуллик Райимберди чўлоқнинг кенжа ўғли Ғозиқул ўқишни битирганидан сўнг шаҳарда қолиб кетди.Ваҳоланки, Ўзбековулда ота-онанинг охир-оқибат кенжа ўғил билан яшаши расм бўлганди.Райимберди чолнинг ҳам кўнглида шундай ният бор эди. Шу боис ота катта ўғилларининг ҳар бири алоҳида уй-жой қуриб олишига қўлидан давоми…

Жўра Фозил. Маъсума қиз қарғиши (ҳикоя)

Қишлоқнинг олд йигити ҳисобанган Музаффар ҳаётда бахт тополмади. Буни ҳар ким ўзича изоҳлар, бироқ аксарият ҳамқишлоқлар уни Сайёранинг қарғиши тутган дейишарди. Лекин бу гапларга сира ишонмасдим. Сабаби мен улар билан бир кўчада ўсган, иккаласининг табиатини яхши билардим.Ўртабўй, қорамағиз Сайёра тасаввуримиздаги давоми…

Қўчқор Норқобил. Кўзларингни кўргани келдим (ҳикоя)

Ёз охирлаб, август оёқ узатди. Куз шамоллари эса бошлади. Тонг ҳавоси салқин тортди…Камина меҳнат таътилига чиқдим. Аввалдан ўйлаб қўйган режани амалга оширишга фурсат етди. Хоразмга кетаман!…Вокзал менда ҳамиша айрича тавсурот уйғотади. Гавжум залнинг тирбанд ўриндиқларидаги йўловчиларни кутиш дақиқаларига туташган кўринмас давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Муҳаббат ва нафрат (ҳикоя)

Январнинг охирларида бирдан ҳаво айниб, кун совиб кетди. Бу йил қиш бўлмайди-ёв, деб бемалол юрган одамлар шошиб қолишди. Икки кун гупиллатиб қор ёғди. Куни билан ҳовлини тўлдириб, қий-чув қилиб ўйнайдиган болалар ҳам уй-уйларига кириб кетишди. Катталар иш юзасидангина кўчага отланишган, давоми…

Луқмон Бўрихон. Алдоқчи тунлар (ҳикоя)

Шом қоронғуси қуйилиб келаётган бир пайтда Нур қўрбоши харсангтошлар панасидан бош кўтариб, кенг ялангликдаги қишлоғи томон маъюс-маҳзун термилди.Ё раб, ҳувиллаб ётган манов харобазор наҳот унинг ота маскани?! Қани, қир бағрида ёйилиб юрувчи сурув-сурув қўй-қўзилар? Қани, бутун қишлоқни қий-чувга кўмиб юборадиган давоми…

Исажон Султон. Боғи Эрам (ҳикоя)

Биринчи ҳикоя: “ҚИСМАТ ДАРАХТИ” Уйимизнинг орқа томонидаги бедазорда иссиқда ўт-ўланлар орасига тушиб қолган асаларилар бўғиқ ғўнғиллар эди. Бедазорнинг ниҳоясидан зилол сувли ариқ оқиб ўтган эди. Ўртоғим иккаламиз онам ёпган нонлардан бирини олиб қочиб, ариққа оқизаётган эдик. Шундоққина ёнимиздаги томорқа девори давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қизил тилла, қип-қизил тилла (ҳикоя)

* * * Бу энди азалдан кўпчиликка маълум ҳақиқат: пул, бойлик одамнинг белини бақувват, тилини узун қилади. Ахир белига олтин тугиб олган мардикорнинг бир пудлик кетмонда тупроқни уч газ юқорига отиб ишлайверганию, белидаги олтинидан айрилгач, тупроқни бир газ юқорига ҳам давоми…

Баҳодир Мурод Али. Оқтўш (ҳикоя)

Бостирма остида катта, қора ит олдинги оёғига жағини қўйганча ётибди. Унинг думи ва қулоқлари кесик. Тумшуғининг учи товуқлар титавериб майинлашиб кетган тупроққа ботган. Кўзлари ярим юмиқ, гўё каттароқ очишга мажоли йўқ.Ит кўринишдан ҳорғин, бепарво бўлса-да, тийрак қарайди. Унинг бутун диққати давоми…

Шойим Бўтаев. Ҳайкал (ҳикоя)

Ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаган, аслида, кўзни сал каттароқ очиб қараса, ҳар қандай одам кўра оладиган оддий, айни пайтда ғаройиб воқеа содир бўлган шаҳарнинг боду ҳавоси, мева-чеваси ва бошқа майда-чуйдаси ҳақида меҳмон иримига бўлсада бир оғиз сўз айтмаганди. У давоми…

Қамчибек Кенжа. Балиқ ови (ҳикоя)

Мен биринчи синфга қатнардим. Акам еттида ўқирди. Отам хўжалик мудири эди. Уйимизга тез-тез меҳмон келиб турарди. Ҳар сафар ҳар хил кишилар: ориқ, семиз, новча, пакана, мўйловли, мўйловсиз… Уларнинг кўпини танимасам-да, ўзимда йўқ севиниб кетардим. Чунки меҳмон келса, акам иккимиз, албатта, давоми…