Нурали Қобул. Қайтиш (ҳикоя)

Одамнинг ўз жонини ҳам тикишга тайёр турган бирор нарсаси бўлиши керак. . .Лев Толстой Мартнинг бошлари эди. Даштларга этагини ёза бошлаган баҳор адирлар ва тоғ ёнбағирларига ўтларди. Кордан сўнг ер бетида қоладиган юпқа пардани ёриб чиққан илк бойчечаклар ҳали очилиб давоми…

Саломат Вафо. Тутилган ой (ҳикоя)

“Олмай қадр қон бўлсин, бермай отаси ўстирмай онаси ўлсин!… ”Чўлпон. «Ойдин кечаларда». Нақшинкор устунларнинг тилловий товланишидан кўз қамашади. Турли хил ялтироқ тошлар билан безалган меҳроб шаклидаги печлар, хаёлий тасаввурлар жо бўлган гулчин деворлар, ақлни ўғирлайдургон қон рангли гиламлар, митти шамдонлардан давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Тўхтабойнинг бойликлари (ҳикоя)

— Зулфи-и! Ҳо, Зулфияхон! Чиқақолинг, севинчли хабар кеп қолди!— Ҳозир, она, ҳозир чиқаман.Зулфиянинг товуши қўнғироқдек жаранглаб чиққан бўлсада, унинг ўзи ҳийла паришонхаёл эди. Кундошларининг ёнида сир бой бермайди, шу боис қандай бўлмасин чеҳрасидан табассум аримайди.

Саломат Вафо. Муқаддас манзил (ҳикоя)

«Ўлдирсанг, ўзингни ўлдирдинг фақат,Ассалом алайкум, дорнинг оғочи».Рауф Парфи Хаёллар исканжасида колган аёл, дераза табақаси кучли шамолдан тарақлаб ёпилгач, ўзига келди-да, оғзини қалдирғоч палапонидай очиб йиғлаётган боласига кўзи тушди. Онги, шуури руҳ сипоҳийларига асир тушган бўлса ҳамки, боланинг, онам қани, дегандай давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Ёлғизлик қурбони (ҳикоя)

Улфат аканинг ўлимидан кейин Тамара хола ёлғизланиб қолди…Гарчи бефарзанд бўлсалар-да, қирқ йиллик турмушлари давомида эри билан ёмон яшашмаганди. Фарзанд бўлмаганидан кейин эр-хотин бир-бирига суяниб қоларкан-да. Бундай эр-хотинларнинг қай бири аввалроқ оламдан ўтса, бева қолганининг машъум айрилиққа кўникиши осон кечмас экан.

Наби Жалолиддин. Аёл (ҳикоя)

Ланг очиқ темир дарвозадан кириб келган уринганроқ “Нексия” ўнг тарафдаги вагон-уйдан бироз ўтиб тўхтади. Унинг орқа эшигидан юз-кўзию ҳаракатларидан чинакам амалдорлардек кўри¬нишга астойдил чиранаётганлиги сезилиб турган қирқ ёшлардаги эркак шошилмай тушди. Эшикни ёпиши биланоқ машина нари кетди.

Омон Мухтор. Суратдаги йўлбарс (ҳикоя)

Рустам уйдаги ўзига тегишли дарсхонани йиғиш¬тираётган эди, турли қоғозлар орасида эски бир девор-календарга кўзи тушди. Календар уйга қаердан, қандай келган? Эсламади. Плакат шаклидаги катта, қалин қоғознинг пастки қисмида бундан анча бурунги йилнинг ой ва кунлари белгиланган, юқори қисмида йўлбарс сурати давоми…

Луқмон Бўрихон. Кутилган кун (ҳикоя)

Бир ёруғлик излаймиз ҳамонРауф ПАРФИ …Бойхон бу кунни илҳақ кутган эди. Узоқ даштда улоқиб қолган, ирор ўткинчи улов шарпасига умидвор кўз тиккан йўловчидан у ҳам шу кунга муштоқ эди.Бойхон танаси тарам-тарам бўлиб кетган дарахтга беҳол суяниб, чуқур-чуқур нафас олди. Кулранг давоми…

Луқмон Бўрихон. Ялангоёқ (ҳикоя)

Poezd navbatdagi shaharchaga sudralib kirib kelayotgan bir paytda Halim sho‘ri quriganini sezib qoldi — tuflisi yo‘q! Sakkiz oycha burun Halimga nasib etgan «import» tufli gumdon bo‘libdi!U aniq eslaydi: poezd o‘sha shaharchadan o‘tganda, u bilan bir bo‘lmada kelayotgan yo‘lovchilarning eng keksasi давоми…

Луқмон Бўрихон. Қўноқ (ҳикоя)

Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб  қоларди.Мен тамбурга чекиш учун чиққандим. Унга кўзим тушди-ю, сесканиб кетдим, бу ҳам давоми…