Ҳабибулло Қодирий. Нурафшон хотиралар

Эрон қишлоғида Раҳимберди амакимнинг Ориф ака исмли божаси бўлар эди. Уларнинг 1920 йиллар охиригача Тошкент шаҳри четидаги Эрон қишлоғида каттагина ерлари бўлиб, пахта, макка, қовун-тарвуз, беда каби экинлар экишар, қирга буғдой сепишар эди. Ориф ака ёши улуғ, камгап, салмоқ билан, давоми…

Нормурод Норқобилов. Кекса тут (ҳикоя)

Тепки зарбидан кекса тут дарахти қаттиқ сесканди. У бу хил кутилмаган зарбаларга кўникиб кетган эса-да, негадир бу галгисига чидаши хийла қийин кечди. Кекса танаси ич-ичидан қақшаб, новдаларигача зириллаб ва титраб кетди. Шунга қарамай, пинак бузмасликка уринди – ичдан тўлқин урган давоми…

Бекзод Ўктам. Муқаррар (ҳикоя)

Одам ўлдирилган! Маҳкама хизматчиси тилидан айтилган бу сўз буткул ўзга хаёлда дарвозахонага монанд узун кутиш йўлагида дилтанг турган уч кишини тамоман довдиратиб қўйди. Улар тагига сув кетишидан зах нақ иккинчи қаватгача кўтарилиб зангтус олган бу кўҳна даргоҳга ўз юмушимизга кўра давоми…

Зокир Худойшукур. Қашқабия ноласи (ҳикоя)

Қайсидир йили эди, бир нечта уй бир бўлиб баҳор юртга кўчиб чиқдик. Ҳамма томон кўм-кўк, кўрган сари кўргинг келади. Қип-қизил лола-қизғалдоқ кўзни қувонтиради, ҳаводаям аллақандай ёқимли ҳид сузиб юрарди. Жон роҳати бўлган кенглик ўртасида ўтовлар тикилди. Бу пайтда қўй-эчки аллақачон давоми…

Неъмат Арслон. Ёзувчи учун атир (новелла)

Чекка сочлари оқариб қолган Григоровичнинг қандай атир суртиб юрганлигини билмайман (қадимда атир суртиларди, ҳозирда тизиллатиб сепилади), аммо Бунин тасвирлаган шу ёзувчининг, яъни Григоровичнинг олдидан ўтгим келади, ва ундан анқиб турган ифорнинг қанақалигини билгим келади. Афсуски, энди Бунин ҳам, Григорович ҳам давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Айланалар (эссе)

Синглимнинг икки яшар невараси: “Менга қоғоз, қалам беринглар, номимни ёзаман”, – деб хархаша қилади. Қувониб унга қоғоз, қалам тутқазамиз. У бўлса нуқул ҳалқача-ҳалқача айланаларни чизади. – Бу сенинг номингми? – сўраймиз ундан. – Ҳа, – дейди у. Бу – менинг давоми…

Олим Жумабоев. Боғбон (ҳикоя)

Изоҳ: Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон – таҳририят гононари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани давоми…

Шерзод Ортиқов. Куз симфонияси (ҳикоя)

“Le Procope” ресторанига кечикиб бордим. Мафтуна аллақачон у ерга келиб улгурганди ва столга жойлашиб олиб, вақт ўтказиш учун тўқ қизил муқовали мода журналини варақлаб ўтирарди. Ёнида эри кўринмади. — Анча кечикдингиз,-деди у ўрнидан туриб, мени очиқ чеҳра билан қарши оларкан. давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Қўшиқчи ва шоир (ҳажвия)

Илҳомий ёш, умидли шоирлардан. Уч-тўрт китоби чиққан. Ўзига яраша мухлислари бор. Бир куни шу шоирнинг уйига қўнғироқ қилишди. – Исмим Наргиска, – деди қиз бола овози. – Қўшув этаман. Машҳур бўлишши истийман. Манга битта чўткий шеер керэ. Уни Сиздан қачон давоми…

Ҳабиб Темиров. Ўсишнинг йўли (ҳажвия)

Бир корхонада ишлаётганимга ҳадемай ўн йил тўлади. Аммо ҳануз оддий ходим бўлиб юрибман. Ўзим институтни қизил, яъни имтиёзли диплом билан битказганман. У ёғини сўрасангиз, ҳали талабалик пайтимдаёқ илмий амалий анжуманларда қатнашиб, қизиқарли маърузалар билан чиқиб, келгусида эгаллайдиган мутахассислигимга оид ихтирочилик давоми…